Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25 Июн 2011 00:00

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қабул маросими бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Алоқа ва ахборот агентлиги, “Ўзинфоком” маркази, республикамизнинг марказий нашрларидан вакиллар қатнашдилар.

Ушбу тадбирда Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, жумладан аграр соҳадаги иқтисодий ислоҳотларни, уларнинг туб моҳияти ва аҳамиятини, эришилаётган ютуқларни, ижобий тажриба ва илғор технологияларни, шунингдек қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини тарғиб этишдаги фаолияти учун матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига миннатдорчилик билдирилди ва бундан кейин ҳам бу йўналишдаги ҳамкорлик давом эттирилиши тўғрисида келишиб олинди.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech