Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28 Июн 2011 00:00

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Рузиевнинг ”Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлашни модернизация қилишга қаратилган ишлар уларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида”гиахбороти эшитилди.

Ассалому-алайкум, ҳурматли Депутатлар, ҳурматли йиғилиш қатнашчилари! Бугун дунёда қишлоқ хўжалиги соҳаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва унинг хавфсизлиги 1-даражага кўтарилди.
Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг барча тармоқларида бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам кенг қамровли туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳаммамизга маълумки, республикамиз қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар муҳтарам Президентимиз томонларидан белгилаб берилган беш тамойил асосида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Юртбошимиз 1989 йилда, яъни собиқ Иттифоқ давридаёқ, қишлоқ аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг даромадларини ошириш ва мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида аҳолига томорқа бериш тўғрисидаги қарорини қабул қилган эдилар.
Бугун шиддат билан ўзгараётган дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари баҳоси ортиб бораётган, сув тошқини, қурғоқчилик каби табиат инжиқликлари натижасида айрим мамлакатлар қишлоқ хўжалигига катта зарар етаётган, яқин йиллар ичида озиқ-овқат маҳсулотларини баҳоси 40-50 фоизга ошиши башорат қилинаётган, умуман олганда, дунё озиқ-овқат балансида бир қатор номутаносибликлар юзага келаётган бир шароитда Юртбошимиз томонларидан ўша пайтдаёқ нақадар узоқни кўзлаб қарор қабул қилинганлиги ўз натижасини бермоқда.
Мазур йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳа мамлакатимизда ерни унга ишлов берадиган эгасига бериш ва маҳсулотларни кўпайтириш йўлидаги илк қадамлардан бири эди. Натижада республикамизда 1,5 млн. оила томорқа участкаларини кенгайтириш, 500 мингдан ортиқ оила эса янги томорқа ери олиш имкониятига эга бўлган. Демак, жами 2 миллиондан ортиқ оила, яъни ўртача 10 млн. дан зиёд қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муаммоси ижобий ҳал этилган эди.
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишдан кўзланган бош мақсад, ернинг ҳақиқий эгасини топиш, ер-сув муносабатларини такомиллаштириб бориб, ердан, сувдан ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишдир. Шу боисдан деҳқон хўжаликларига ер майдонлари меросга қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланишга, фермер хўжаликларига узоқ муддатга ижарага бериш қонун билан белгилаб қўйилди.
Бугунги кунга келиб, Президентимиз раҳнамолигида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида пахта майдонлари 1,3 млн. гектаргача қисқартирилди, ғалла майдонлари 1,1 млн. гектарга етказилди. Пахтадан бўшаган ерларда янги боғ ва узумзорлар барпо этила бошланди, сабзавот, полиз ва озуқа экинларининг майдонлари ҳам кенгайди. Қилинган ишларни қуйидаги ҳолат билан таққосласак мамлакатда олиб борилаётган ишларни тўғрилигини янада кўришимиз мумкин.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озик-овкат ва кишлок хужалиги масалаллари буйича ташкилоти (ФАО)нинг маълумотларига кура бугунги кунда Дунёдаги 86 та давлат ўз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлай олмайди. Яъни дунёнинг 1 млрд якин ахолиси очликда яшамокда. Тожикистон Республикасида аҳоли эҳтиёжининг атиги 50-55 фоизи ўзида ишлаб чиқарилган дон маҳсулотлари ҳисобига таъминланади. Ўзбекистонда эса 100 фоиз ўзини таъминлаб экспортга ҳам чиқармоқдамиз.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали қўшимча қиймат яратиш, маҳсулот ишлаб чиқаришда янги технологияларни қўллаш натижасида юқори иқтисодий самардорликка эришиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган 5 йил давомида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,7 маротаба ошиб, 2010 йилда 11 млн. 920 минг тоннани ташкил қилди. Шундан, 1 млн 271 минг тонна ёки 14 фоиз маҳсулотлар қайта ишланди. Бугунги кунга келиб, етиштирилган сабзавотнинг 11,3 фоизи, меванинг 18,2 фоизи ва узумнинг 24,4 фоизи қайта ишланмоқда. Бу ўз навбатида маҳсулотга қўшимча қиймат яратиш ва юқори даромад олиш имконини беради.
Ҳукумат Дастурига асосан жорий йилда мевасбзавот махсулотларини ишлаб чиқариш хажми 17 млн. 300 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 145 фоиз купрок махсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.
2011 йилда ишлаб чикарилган мева-сабзавот маҳсулотларининг 1 млн. 427 минг тоннаси қайта ишлашга, 450 минг тоннаси экспортга, 1 млн. 466 минг тоннаси Тошкент шаҳри ва бошка ярмарка бозорларида сотилиши, 562 минг тоннаси бюджет ташкилотларига ажратилиши ва қолгани ички истеъмол учун етказиб берилади. Дастурни амалга ошириш учун фермер ва дехкон хужаликлари, ахоли томоркаларида махсулотларнинг экилиши устидан мониторинг урнатилди. Экиш учун зарур булган уруглик, минерал угитлар, ёкилги-мойлаш махсулотлари, кучатлар етказиб беришнинг оптимал тизими яратилди.
Бахорги мавсумда асосий майдонлар ва бог катор ораларига 230 минг гектар сабзовот, 80 минг 600 гектар картошка, 57 минг гектар полиз экинлари экилди. Ўтган йилга нисбатан мевасабзовт экинлари қарийб 60 минг гектарга кўп экилди. Фақатгина ўтган 2010 йилда мева-сабзавот махсулотларини экспорт кўрсаткичлари 2006 йилга нисбатан деярли 4,5 баробарга кўпайди ва бу йилгиси 30 фоизга кўпаяди.
Республикамиздаги мавжуд 236 минг гектар боғларнинг 12 минг 260 гектари, мавжуд 133 минг гектар токзорларнинг 6 минг гектари қайта реконструкция қилинди.
Жами 14 минг 600 гектар янги бог ва 5 минг 300 гектар янги токзорлар барпо этилди. Бундан ташкари, 2 минг 400 гектар интенсив мевали боглар барпо этилди. Интенсив мевали боглар 2 йилда хосилга кириб, 4-5 йилда гектаридан 50-60 тоннагача ҳосил олишига эришилади.
Тог ва ва тоголди худудларида янги бог-токзорлар барпо этиш билан ушбу худудларда махсулотларни кайта ишлайдиган кичик хажмли цехлар куриш, саклаш, кадоклаш минитехнологияларини урнатиш хисобига махаллий ахоли иш билан таъминланади.
Шу урунда вазирлик бугунги кунда мевсабзавотчиликни ривожлантириш максадида Халкаро кишлок хужалигини ривожлантириш фонди оркали (МФСР) 22 млн.АКШ доллари микдорида кредит линиясини очиш буйича келишиб олинди. Бу ташкилотнинг кредит линиялари хисобига имтиёзли равишда 0,75 фоиз йиллик ставка билан 25-30 йилгача кредитлар ажратилади. Бундан ташкари, Жакон банки билан биргаликда соҳани ривожлантириш учун 110 млн. АКШ доллари микдоридаги кредит линияларини ажратиш буйича амалий ишлар олиб борилмокда.
Фермер хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш корхоналари томонидан охирги 5 йил ичида 201 та мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги технологик линиялар ўрнатилди. Мева-сабзавотчилик, полизчилик, узумчилик ва картошкачиликни ривожлантириш ва соҳани 2011 йилда модернизация қилиш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади.
1. Боғдорчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида пакана ва ярим пакана мевали кўчатларни кўпайтириш учун жами 1,6 млн. дона пайвантаг олиб келинди. Маълумот учун, Самарқанд вилояти “Лаззат-мева” ва “Оқтош-мева” қўшма корхоналарига 800 минг дона, Тошкент вилояти “Миришкор Сайфутдинова Хонзода” ф/х 400 минг дона, “Мева-Шарбат” боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорациясига 400 минг дона пайвантаг олиб келинди. Бунинг натижасида, 2013 йил кузда 4 млн.дона, 2014 йил 8 млн.дона, 2015 йил 16 млн. дона кўчатлар тайёрланади. Кўчатлар четдан сотиб олинса, 1 дона кўчат нархи 7 минг сўм бўлганда жами 217 млрд.сўм маблағ сарфланади. Республикада ушбу кўчатлар етиштирилганда 1 дона кўчат нархи 2,5 минг сўмдан бўлганда жами 78 млрд.сўмга тушади ва 139 млрд.сўм маблағлар тежалади, валюта сарфланмайди ҳамда қўшимча ишчи ўринлар яратилади.
2. Картошка уруғчилигини ривожлантириш мақсадида Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларда вируссиз уруғлик картошка етиштириш биотехнология лабораториясини олиб келиб ўрнатилади. Натижада 2012 йилда 1 минг тонна, 2013 йилда 5 минг тонна, 2014 йилда 20 минг тонна супер элита уруғлик картошка етиштириш имкони яратилади. Бунинг натижасида картошка уруғлиги янгилаб борилади ва юқори ҳосилдорликка эришилади, ҳар йили 25 млрд. сўмдан зиёд маблағ тежалади.
3. Қиш ва баҳор ойларида аҳолини мева маҳсулотлари билан таъминлаб бориш мақсадида Хитой усулида, яъни иситиш воситаларисиз иссиқхоналар ташкил этиб, уларда мева етиштириш ва тувакларда мева кўчатларини ўстириб мева етиштиришни йўлга қўйилди. Бунинг учун “Мева-шарбат” боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси худудидан 2 гектар ер майдони ажратиб иссиқхоналар қурилади ва йил давомида мева етиштириш усуллари жорий этилади. Натижада ҳудудлардаги фермер ва деҳқон хўжаликлари учун ўқув базаси ташкил этилади. Шу орқали замонавий технология усулларини барча ҳудудларда амалга ошириш йўлга қўйилади.
4. Сабзавот ва полиз уруғчилиги тизимини ривожлантириш мақсадида ҳар бир вилоятда камида 4-5 тадан уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар ташкил этилади ва туман ҳокимларининг қарорлари билан уруғчиликка ихтисослашуви белгилаб қўйилади. Сабзавот ва полиз уруғчилиги бўйича селекция ишларини олиб борилади. Бунда, фермер, ва деҳқон хўжаликларини юқори ҳосил берадиган сифатли сара ва супер элита уруғликлар билан таъминлаб бориш мақсадида Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига биотехнология лабораторияси сотиб олиб ўрнатилади. Ушбу биотехнологияни “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш” фонди маблағларидан ҳисобидан қопланади.Натижада Ўзбекистон Сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти филиаллари томонидан 2011 йилда 20,5 тонна, 2012 йилда 45,5 тонна, 2013 йилда 50 тонна супер элита ва элита сабзавот ва полиз уруғларини етиштирилади.
5. Республикада мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича 2011-2015 йилларда жами 120,8 минг тоннадан ортиқ ҳажмли замонавий музлаткичли омборхоналар (холодильник) қурилади. Бунинг натижасида, аҳолини мева-сабзавот маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб борилади, бозорлардаги нарх-наволар барқарорлигини сақланади, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга эришилади ва янги ишчи ўринлар яратилади.
6. Ахолини киш мавсумида узлуксиз сабзовот махсулотлари билан таъминлаб бориш максадида 232 гектар майдон енгил кострукцияга асосаланган замонавий иссикхонлар курилади.
Барчамизга маълумки, бугунги кунда Республика бўйича жами 4,3 млн.гектар суғориладиган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади. Айниқса, кейинги йилларда ирригация тизимини ривожлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш орқали экинларнинг ҳосилдорлигини оширишга қаратилган янгича тизим шакллантирилди. Жумладан, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти, замонавий мелиорация техникаси ва асбоб-ускуналарни етказиб берилишини таъминлаш мақсадида “Ўзмелиомашлизинг” лизинг компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган 49 та давлат унитар корхонаси ташкил этилди.
Ҳурматли депутатлар, энди суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларга тўхталиб ўтсам.
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 2010 йилда амалга оширилган тадбирлар натижасида лойиҳалар ҳудудидаги 329,5 минг гектар майдонда ер ости сувлари сатҳи қишлоқ хўжалиги экинлари учун мақбул чуқурликларда ушлаб турилишига эришилди. Республика бўйича 2009 йилга нисбатан кучли ва ўрта шўрланган майдонлар 11,7 минг гектарга камайди.
Мелиоратив тадбирлар амалга оширилган ҳудудларда фақатгина 2009-2010 йилларнинг ўзида пахта ҳосилдорлиги 1,6-2,5 ц/га ва бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги 2,0-2,7 ц/га га ортганлигини кузатиш мумкин.
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари, Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига техника воситалари сотиб олиш масаласига қисқача тўхталиб ўтсам.
2010 йилда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Республикамиздаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва “Ўзқишлоқхўжалик-машлизинг” компанияси орқали лизинг асосида етказиб берилган 1909 дона қишлоқ хўжалиги техникаси учун жами 80 млрд. 4 млн.сўм маблағ молиялаштирилди. Шу ҳисобдан, Тошкент трактор заводи томонидан ишлаб чиқарилган 1500 дона ТТЗ русумли тракторлар, “ЎзКейстрактор” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 133 та “Кейс” русумли тракторлар, “ЎзКлаасАгро” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган 109 та “Клаас” русумли тракторлар ва “Доминатор-130” ғалла комбайнлари сотиб олинди.
Умумий кишлок хужалигини ривожлантиришда чорвачиликни ривожлантириш мухим урин тутади. Кишлок хужалагида ялпи ишлаб чикариладиган махсулотнинг 20 фоизи чорвачиликда яратилмокда. Чорвачилик сохасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кейинги беш йил ичида корамоллар бош сонини 129 фоизга, гушт ишлаб чикариш 128 фоизга ва сут махсулотларини ишлаб чикириш 127 фоизга ошиб умумий чорвачилик махсулотларини ишлаб чикариш 133 фоизга купайди.
Факатгина 2010 йилда 1 млн. 462 минг тонна гушт, 6 млн. 200 тонна сут махсулотлари ва 3 млрд. 450 млн.дона тухум, 11 минг тонна балик махсулотлари ишлаб чикаришга эришилди. Бу йил йил бошиданоқ чорвачилик махсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш буйича Ҳукумат Дастури қабул қилиниб унинг ижроси назоратга олинди. Дастурга кўра 2011 йилда чорвачилик махсулотларини купайтиришни 2010 йилга нисбатан 112 фоизга оширишнинг аниқ чора-тадбирлари белгилаб берилган.
Дастурда лойихани амалга оширувчи ҳар бир ҳудуд, ҳар бир туман, хар бир фермер хўжалиги, махаллалар, корхона ва ташкилотлар, уларнинг молиялаштириш манбалари, моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ташкилотлар, лойихаларни ишга тушириш ва дастлабки махсулот ишлаб чикариш муддатлари, олинадиган умумий махсулот хажми, яратиладиган иш уринлари аник хисоб-китоб килинган. Дастур доирасида жами 3 мингдан ортиқ лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, унга жами 300 млрд.сўмга якин мабғалар ажратилиши белгиланган. Амалга оширилган ишлар натижасида ўтган қисқа 3 ой давомида 1611 таси ёки деярли 55 фоиз лойиҳа ишга туширилди. Фақатгина шу давр ичида қорамолчилик соҳасида 322 та лойиҳа, паррандачилик соҳасида 639 та, балиқчилик соҳасида 433 та, асаларичилик соҳасида 217 та лойиҳалар тулик молиялаштирилди, дастлабки маҳсулот бера бошлади.
Бугунги кунга қадар жойлардан олинган маълумотларга кўра 15 мингдан ортиқ хонадонларда 682 минг бошдан ортиқ парранда боқиш йўлга қуйилиб, бу мақсадларга жами 18 млрд.сўм, шу жумладан 6,5 млрд. сўмга яқин тижорат банклари кредитлари ажратилди. Эътиборлиси фақатгина шу соҳада 15 минг янги иш ўринлари яратилди. Дастур кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун шу давр ичида жами ўтган йилга нисбатан деярли 2,5 баравар кўп маблағлар ўзлаштирилди.
Чорвачиликнинг энг асосий тармоғи булган қорамолчиликни ривожлантириш ўта муҳим масаладир. Бу борада қорамолчиликни ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари, бу ихтисослашган хўжаликларни ташкил этиш, чорва моллари наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорликни ошириш, озуқа базасини яратиш, сервис хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш, ишлаб чикарилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва тизимли равишда истеъмол учун етказиб бериш деб хисоблаймиз. Шу ўринда бозорлардаги мол гушти нархларини жиловлашнинг энг устувор йўналишларидан бири, бу ҳар бир туманда бўрдоқичликка ихтисослашган хўжаликларни ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилишини лозим деб ҳисоблаймиз.
Биз Сирдарё вилоятида бўлганимизда деярли барча туманларда бўрдоқичиликка ихтисослашган хўжаликларнинг ташкил этилётганлиги, уларда камида 100 бош қорамолларни бўрдоқичиликка боқиш режалаштирилганлиги, ер майдонлари ажратиб берилганлиги, тизимли равишда омухта-ем маҳсулотларини етказиб берилиб, бозорларга давомли равишда арзон нархларда гўшт маҳсулотларини чиқарилаётганлиги ҳисобига бозорлардаги нархларни барқарор ушлаб туришга харакат қилинаётганлигига гувоҳ бўлдик. Шунинг учун ҳам бизнинг фикримизча Республикамизнинг барча туманларида бўрдоқичиликка ихтисослашган хўжаликларни ташкил этилишини, уларга имтиёзли кредит ресурслари ажратилишини, ер майдонлари ажратиб берилишини ташкил этишни ва шу орқали бозорларга маҳсулотни интервенция қилиш орқали нарх-наволарни ушлаб турилиши чораларини қурилишини мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барча туманларда аҳоли жон бошидан келиб чиққан холда 100-200 бошлиқ бўрдоқичликка ихтисослашган корхоналарни ташкил этиш бўйича бугунги кунда Вазирлар Махкамасининг тегишли Дастури тасдикланганлигини депутатларимизга билдирмокчи эдим.
Мавжуд чорва моллари наслини яхшилашнинг энг устувор йуналиши сифатида сунъий уруғлантириш тизимига алохида эътибор берилмокда.Қорамолларнинг зотини яхшилаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш пировард натижада, аҳолининг даромадини кўпайтириш ҳисобига аҳоли дастурхони тўкин бўлиши хеч кимга сир эмас.
2011 йилда 1 млн 480 мингга якин сгир ва таналарни суъний уруглантиришни режалаштириб олганмиз. Жорий йилнинг 5 ойлик якунларига кура ярим йиллик суъний уруглантириш режаси 92 фоизга бажарилган булиб, 630 мингга якин сигирлар суъний уруғлантирилди.
Хурматли йиғилиш қатнашчилари! Чорвачиликдаги яна бир муҳим масала бу мустаҳкам озуқа базасини яратиш масаласидир. Қабул қилинган Дастурда жорий йилда чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 374,3 минг гектар асосий суғориладиган ер майдонларига озуқа экинлари жойлаштириш белгиланган. Жорий йилда 46 минг гектарга бахорги беда, 129 минг гектарга силос учучн макка, 13 минг гектарга хашаки лавлаги экилди.
Эндиликдаги вазифамиз ғалладан бўшаган майдонларда озуқа экинларини экиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олишни такозо килмокда.Чорва мол бош сони айникса парранда бош сонини кескин купайиб кетаётганлигини инобатга олиб, уларни етарли озкуа билан таъминлаш максадида бу йил бошка йиллардан ута фарк киладиган мукаммал ва пишик Хукумат Дастури ишлаб чикилди ва у шу йил 7 июнда тасдикланди. Мазкур дастурни ижросини таъминлаш максадида Бош вазир урибосари бошчилигида махсус Ишчи гурухи ташкил этилди.
Дастурга мувофик, хар бир вилоят, туман ва хар бир фермер хужалиги, контурлар кесимида озкуабоп экинларни экиш дислокацияси ишлаб чиклибю, уларга талаб этиладиган ёкилги-мойлаш, махсулотлари, минерал угитлар, уруглдик материаллари, банк кредитлари, экиш ва уриб олиш муддатлари аник белгилаб берилди. Унда энг асосий эътибор сув таъминоти масаласига алохид эътибор берилди. Дастурга кура, республика буйича жами 144 минг гектарга, жу жумладан, 55 минг 200 гектарга маккажўхори дон учун, 84 минг 200 гектарга маккажухори силос учун, 4 минг 600 гектарга соя экиш режалаштирилди. Шу ўринда қорамолчиликни ривожлантириш учун зарур бўлган озуқа экинларини ўрувчи ва йиғиштириб олувчи техника ва техника воситалари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор берилди.
Паррандачилик бўйича: Маърузамда юкорида таъкидлаб утганимдек, жорий йилнинг 2,5 ойи ичида республика буйича паррандачилик йуналишида 639 та лойиха ишга туширилиб унга 40 млрд.сўмлик маблаглар сарфланди. Парранда гўшти ва тухум ишлаб чиқаришни аҳоли жон бошига туғри келадиган медицина меъёрларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчи эдимки, ўтган йилда бир дона ҳам саноат усулида парранда боқиш ташкил этилмаган Шеробод, Бука, Мирзаобод, Беруний, Косон туманларида парранда сонини бир йилда 100-120 минг донага кўпайтириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундай мисолларни бошқа худудлар бўйича ҳам келтириш мумкин.
Бу йилги Дастурда белгиланган режа кўрсаткичларимизда парранда сонини корхона ва фермер хўжаликларида 7,3 млн.донага, аҳоли саноат усули парранда боқишни 1 млн.дан ортиқ қилиб режалаштирганмиз. Шу ўринда бугунги кунда туманларда энг муҳим масала бўлиб турган янги иш ўринларини яратишдек муҳим масалада, аҳоли хонадонларида саноат усулида парранда боқишни ташкил этиш орқали аҳолини иш билан банд қилишдек муҳим масалагаалохида эътибор бермокдамиз. Биз жойларда булиб утган мухокомаларда ахоли хонадонларида саноат усулида парранда бокиш учун уларни дехкон хужалиги сифатида руйхатдан утказиш, Микрокредитбанк томонидан янги ташкил этилган хужаликларга 3-6 фоиздан имтиёзли кредитлар ажратилиши ташкил этмокдамиз.
Шу ўринда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги Кумакай КФЙ, Жалақудук туманидаги Тешиктош КФЙ, Хоразм вилоятининг Ургенч, Самарканд вилоятининг Самарканд, Фагона вилоятининг Бешарик туманларидаги махалларларда аҳоли саноат усулида парранда боқиш ташкил этилган бўлиб, буни бошқа худудларга ўрнак қилиб кўрсатса бўлади. Бу борадаги ишларимизни жадаллаштириш учун аҳоли ўртасида ташвикот-тарғибот ишларини кучайтиришимиз. Илгор маҳаллалар тажрибаларини телеведения ва матбуот орқали кенг оммага маълум килишимиз зарур деб ҳисоблаймиз.
Хурматли Мажлис катнашчилари! Паррандачилик дастурини тахлил қилганмизда, лойиха эгалари асосан тухум йўналишидаги ихтисослашланганлини кўрмокдамиз. Бу эса бу йил табиий иқлимни оғир келиши, қорамол ва қўйларнинг озуқа базаси билан таъминлашдаги юзага келаётган кийинчиликлар ўз навбатида бозорлардаги гўшт маҳсулотларини нарх-навосига ўз таъсирини курсатмасдан қолмайди.
Мазкур холатни эътиборга олган ҳолда ҳамда мол ва қуй гўштига алтернатив бўлган парранда гўштини кўпайтириш орқали, нархларни баркарорлигига эришиш учун, олдинги дастуримизда аҳоли хонадонларида асосан тухум йўналишидаги дастурларни қандай амалга оширган бўлсак, бошқа хонадонларда гўшт йўналишидаги паррандалар боқишни йўлга қўйишни режалаштириб олдик. Бу йуналишда ҳам туманлар ҳокимликлари танлаб олинган маҳаллалар ва хонадонларда гўшт йўналишида парранда боқиш бўйича аниқ манзилли дастурларни ишлаб чиқилди ва Вазирлар Махкамасининг махсус баёни билан тасдикланди.
Ҳисоб китобларга кўра, республикамиздаги 169 та тумандаги танлаб олинган биттадан маҳаллада ўртача 100 та хонадонда 50 тадан гўшт йўналишида парранда боқилса камида йил охиригача қўшимча 1000 тоннага яқин пархез парранда гўшти ишлаб чиқариш имкониятига эга бўламиз.Паррандаларни хар хил касалликларни олдини олиш буйича таъсирчан чоралар курилмокда. Паррандалар учун 1 500 тонна витамин-минералли премикслар, 900 тонна метионин, 600 тонна лизин, 100 тонна ферментлар ҳамда биопрепаратлардан Марек касаллигига – 20 млн. доза, Гамборо касаллигига – 40 млн. доза, юқумли ларинготрахеитга – 40 млн. доза, ўлат касаллигига – 100 млн доза, юқумли бронхитга – 100 млн доза эмламалар олиб келинди.
Ҳар бир вилоятда паррандачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли учун тўлиқ рацион талабларига жавоб берадиган, парранда ёшига, маҳсулдорлигига, йўналишига қараб озуқа таркиби мувофиқлаштирилган емларни, озуқа сифатини сақлай оладиган ихчам замонавий қопларда, ойига 1000-2000 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарадиган, илғор технологияларга асосланган мини ем тайёрлаш заводларини, аҳоли хонаднларида боқиладиган паррандалар учун кичик хажмдаги пакетларда (5-20 кг) тайёр ем сотадиган ихтисослашган шахобчаларни ташкил этиши режалаштирилмокда.Паррандачилик хўжаликларини электр энергияси билан таъминлашдаги узилишлар ишлаб чиқариш фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Паррандачилик хўжаликларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун 1-тоифа энергия таъминотига ўтказиш ёки махсус генераторлар урнатиш буйича манзилли ишлар амалга оширилмокда.
Балиқчилик бўйича: Жорий йилнинг 1 май ҳолатига 3352,7 тонна балиқ овланиб (сунъий ҳавзалардан 2011,1 тонна, табиий сув ҳавзаларидан 1341,6 тонна) ўтган йилга нисбатан 111,8 фоиз ўсишга эришилди. Дастур бўйича сунъий ва табиий ҳавзаларни 21,2 млн. дона балиқ чавоқлари билан балиқлантириш режалаштирилган ҳолда (15,8 млн. дона сунъий ва 5,4 млн. дона табиий ҳавзаларга) жорий йилнинг 20 май ҳолатига сунъий ва табиий ҳавзаларга 18,5 млн. дан ортиқ бир йиллик чавоқлар ташланди. Ҳисоб-китобларга кўра мавсумда балиқ 18 минг ишлаб чикаришга асос яратилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 7 минг 300 тоннага ёки ўтган йилга нисбатан 174 фоизга кўп бўлиши кутилмоқда
Жорий йилда фермер хўжаликларига ва табиий кўлларни ижарага олган корхоналарни замонавий технологик воситалар билан жихозлаш, гранулаланган омухта ем, минерал ўғитлар, ва мавсумий айланма маблағлари учун тижорат банклари томонидан 8 млрд сўм кредит ажратилиши лозим бўлган ҳолда тижорат банклари томонидан 20 май холатига 3,1 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Жорий йилда 4000 тонна минерал ўғитларни алоҳида балиқчилик хўжаликларига ажратилиши ва уларни олиш учун етарли банк кредитлари билан таъминлаб берилиши, 20 май ҳолатига кўра 1227,8 тонна (30,2%) минерал ўғитларни олишга ва сунъий ҳавзаларни мавсумда ўз вақтида ўғитлаш ишларини бошлашга имкон яратиб берди. Вахоланки, ўтган йилда балиқчилик хўжаликларига бир килограмм хам ўғитлар берилмаган эди. “Ўздонмахсулот” компанияси корхоналари ва Чиноз омухта ем ишлаб чиқариш заводидан 2 минг 489 (22.2%) тонна омухта ем, балиқчилик хўжаликларига шартнома асосида етказиб берилди.
Суъний сув хавзаларида янги балиқчилик хужаликларини ташкил килиш, режага кура 39 та бўлган бўлса, амалда 205 та хўжалик ташкил этилди ёки режага нисбатан 5 баравар кўпдир. Республиканинг ҳар бир туманида интенсив технологиялар асосида 1104 дона бассейнлар ўрнатилиши ёки қурилиши лозим бўлган ҳолда 397 та бассейн ишга туширилди, шу жумладан 46 та стеклопластик бассейнлар ўрнатилди. Бассейнларни ишга тушириш давом этмоқда.
Асаларичилик бўйича: 2011 йилда жами 932 та барча тоифадаги янгидан асалари билан шугулландагиан субъектлар, шу жумладан, 779 та шахсий ёрдамчи ва дехкон хужаликлари, 152 та фермер хужаликлклари ташкил этиш режалаштирилган. Шахсий ёрдамчи ва дехкон хужуликларини ташкил этиш борасида жойлардаги ишчи гурухлари ва махаллий хокимиятлар билан биргаликда асаларичилик сохасига кизикадиган, талабгор шахсларни аниклаш, уларнинг ариза ва талабларини урганиб тегишли хужжатларни расмийлаштириш ва руйхатдан уткеазиш ишлар олиб борилмокда.
Фермер хужаликларини ташкил этиш буйича жойларда туман ва вилоятлар хокимликлари тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, уларга зарур булган аслсари оилалари ва жихозларни сотиб олиш учун ткркедит маблаглари ажратиш ишлари амалга оширилмокда.
Асал махсулотларини кайта ишлаш ва экспорт килиш максадида 2011 йилда жами 9 та замонавий технология асосида кичик кайта ишлаш, 12 та асаларичилик житхозларини ишлаб чикариш цехларини хамда ахоли зич жойлашган шахар ва туман марказларида 22 та савдо дуконларини ташкил этиш ишларини амалга ошириш буйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган. Асаларичилик субъектларига 20 минг 50 та аслари кутиси, 257 минг 258 та асалари рамкалари, 472 та тутаткич, 558 та пичок ва искана, 545 та юз никоби ва бошка асалари жихозлари етазиб берилди.
Ҳурматли депутатлар! Эътиборингизни бир муҳим масалага каратмокчиман. Ўзбекистонда аҳоли сони 1990 йилларда 20,0 млн. кишини ташкил этган бўлса, ўртача жон бошига 0,20 га суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тўғри келган бўлиб, бу кўрсаткич 2010 йилда 0,15 гектарни ташкил қилди ва 2030 йилга бориб эса бугунги кундаги ер майдонлари ҳажми камаймаган тақдирда ҳам, фақат аҳоли сонининг ўсиши ҳисобига жон бошига 0,12 га майдон тўғри келиши кутилмоқда. Бу келгусида аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи янада мураккаб бўлишидан далолат беради. Бундай холатда махсулот ишлаб чикаришнинг энг мукаммал йули- кишлок хужалиги махсулотларини ишлаб чикаришда интенсив агротехнологияларни куллашдир.
Бу масалага Муҳтарам Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2010 йил якунлари ва 2011 йилда олдимизда турган вазифаларга бағишланган мажлисда, алохида тухталиб “ Саноат тармокларини модернизация килишни тушунишга урганиб колганмиз. Холбуки, саноат билан бир каторда иктисодиётмизнинг кишлок хужалиги каби етакчи сохасини хам модернизация килиш унинг таркибига кирадиган деярли барча тармок ва ишлаб чикариш сохаларини бутун комплексида техник ва технологик янгилаш ишларини амалга оширишга катта эхтиёж сезилмокда”-деб таъкидлаб ўтдилар.
Мазкур вазифалар доирасида вазирлигимиз, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш буйича 6 та йуналишда қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди. Жумладан:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, янги замонавий интенсив агротехнологияларни қўллаш;
- ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва сувдан самарали фойдаланиш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш;
- чорвачиликни ривожлантириш;
- қишлоқ хўжалигини янги, замонавий, юқори унумли ва тежамкор техникалар билан таъминлаш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш;
- қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.
Ушбу йўналишлар бўйича куйидаги натижаларга эришилади.
1. Кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, янги замонавий интенсив агротехнологияларни қўллаш натижасида 2015 йилга бориб:
- бошоқли дон етиштириш ҳажмини 10 % оширишга;
- мева етиштириш ҳажмини 72 % оширишга;
- сабзавотлар ва картошка етиштириш ҳажмини 38 % оширишга эришилади.
Пахтачиликда. Қишлоқ хўжалигида янги агротехнологияларни жорий этиш, селекция ва уруғчиликни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш ишларини ривожлантириш Дастурига қуйидаги тадбирлар киритилган:
1. Республиканинг пахта етиштириладиган бир ва кўп йиллик бегона ўтлар билан кучли зарарланган майдонларини икки ярусли айланма плуглар билан 35-40 см қатламда ағдариб шудгорлаш;
2. Чигитни ресурс тежамкор, замонавий, юқори унумли 8 қаторли сеялкаларда экиш;
3. Пахта майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ғўза қатор орасини 60 см кенгликда чигит экиш;
4. Тупроқ унумдорлиги паст ерларда ҳамда сув танқис йилларда пахтадан мўл ва сифатли ҳосил олишда чигитни қўшқатор усулида экиш;
5. Ер текислашни замонавий лазерли ер текислагичлар ёрдамида амалга ошириш;
6. Ғўза селекцияси жараёнида ёввойи намуналардан самарали фойдаланиш учун қисқа ёруғ кунни яратиб бериш учун “Фитотрон” иссиқхона мажмуасидан кенг кўламда фойдаланиш. “Фитотрон-дала” тизимида селекция ишларини олиб бориш натижасида янги ғўза навларини яратиш муддати 4-5 йилга қисқартириш. Ушбу иссиқхона мажмуасидан ғўзанинг қурғоқчиликка, шўрга, гармселга, касаллик ва зараркунандаларга бардошли бўлган навларини яратиш учун зарур бўладиган сунъий муҳитлардан фойдаланиш;
7. Юқори тола сифатига эга, эртапишар, узун илдизли ген-нокаут ва маркер-асосланган селекция (МАС) ғўза формалари уруғларини кенг кўпайтириш ва Республикадаги нав синаш майдонларида синовдан ўтказиш;
8. Башорат қилиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ҳар бир туманда жами 164 та иҳтисослашган марказий ва кўчма лабораторияларини ташкил қилиш.
9. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот институтларнинг фаолиятини оптималлаштириш.
Сўнгги йилларда Республикада асосан эртапишар, серҳосил, касаллик, зараркунанда ҳамда сув танқислигига ва шўрга чидамли, ҳамда толаси жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган Бухоро-6, С-6524, Бухоро-102, Наманган-77, Омад, Бухоро-8, Ан-Боёвут-2 ғўза навлари экилмоқда. Шунингдек институт-оригинаторларимиз томонидан бир қатор истиқболли ғўза навлари (С-6541, Ибрат, Дўстлик-2, АН-16, Султон, Бешқахрамон, Жондор Қудрати) яратилиб, ишлаб чиқаришга жорий этилди ва уларнинг уруғчилиги йўлга қўйилди.
2. Қишлоқ хўжалиги суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича:
- сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолини илмий асосланган ҳолда режалаштириш, шунингдек аниқ тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
- мелиорация объектларининг техник ҳолатини яхшилаш ва 255 минг гектар ерда коллектор-оқава сувларининг оқиб чиқиб кетишини таъминлаш, 1 млн. 132 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлаштириш;
- лойиҳадаги ҳудудларда ерлар тупроқ балл-бонитетини 2-3 баллга ошириш;
- мелиоратив техникалар паркини янгилаш ва сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эришилади.
3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини техник ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш натижасида:
- фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги техникалари паркини сифат ва миқдор жиҳатдан янгилаш;
- 54 турдаги янги қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида замонавий, ресурс тежовчи агротехнологияларни жорий этиш;
- қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини, инвестицион жозибадорлигини ошириш;
- қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишда бу жараёнга давлат бюджети малағларини тижорат банклари, хўжалик юритиш субъектлари, қишлоқ хўжалиги лизинги билан шуғулланувчи субъектларни кенг жалб қилган ҳолда қисқартириб боришга эришилади.
4. Чорвачиликни янада ривожлантириш Дастурини бажариш натижасида – чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилади ва 2015 йилга бориб қорамоллар бош сони - 127 фоизга, қўй ва эчкилар бош сони - 125 фоизга, паррандалар бош сони - 132 фоизга ошириш, Натижада гўшт ишлаб чиқариш - 131 фоизга, сут етиштириш - 130 фоизга ва тухум ишлаб чиқариш - 140 фоизга ўсади.
5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш борасидаги тадбирлар натижасида 2015 йилга бориб қайта ишлаш ҳажмлари:
- мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларни қайта ишлаш 1,5 мартага;
- гўштни қайта ишлаш 2,2 мартага;
- сутни қайта ишлаш 1,6 марта кўпаяди.
Кишлок хужалик махсулотларини кайта ишлаш учун 2011-2015 йиллар давомида жами 507 та лойиха ишга туширилади. Жумладан:
- гуштни кайта ишлаш буйича 142 та корхона ташкил этилиб кушимча 25,2 минг тонналик махсулот;
- сутни кайта ишлаш буйича 159 та корхона кушимча 65,6 минг тонналик махсулот;
Мевасабзавотни кайта ишлаш буйича 189 та корхона кушимча 89,7 минг тонналик махсулотларни кайта ишлаш кувватига эга булади. Ушбу янгидан ташкил этиладиган 507 та лойихани амалга ошириш учун жами 202 млрд.сумлик, 192 та реконструкция ва модернизация килинадиган лойиха учун 46 млрд.сумлик маблаглар сарфланиши режалаштирилган.
6. Қишлоқ хўжалиги соҳасини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш натижасида қуйидаги натижаларга эришилади:
- мутахассислар билан таъминот даржасини таҳлил қилиш асосида ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқ талаб миқдори аниқланади;
- Аграр университети, қишлоқ хўжалиги институтларини ихтисослаштириш, таълим ва фанни интеграциялашни чуқурлаштириш асосида тайёрланадиган аграр мутахассислар рақобатбардошлиги ва мутахассис тайёрлаш сифати ошади;
Хурматли Депутатлар ва мажлис катнашчилари, Чорвачиликни ривожлантириш дастурида белгилаган барча лойихаларни амалга оширилиши оркали халкимиз дастурхонларига арзон ва сифатли махсулотларни етказиб бериш каби мухим ута долзарб масала Бизнинг асосий вазифамиз булиб колади деб мен Сизларни ишонтираман !

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech