Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25 Июл 2011 00:00

Жорий йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "2011 йилнинг биринчи ярмида вазирлик тизимидаги уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг якунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22 июлдаги мажлисида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди.

Вазирлик ҳайъати қайд этдики, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Республика Ҳукуматининг 2011 йил 21 январдаги мажлисида “Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” номли маърузасида қайд этилган қоида, хулоса ва кўрсатмалар, белгилаб берилган 2011 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим 7 та устувор вазифалари вазирлик, тизимдаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар фаолиятида дастуриламал сифатида қабул қилиниб, соҳанинг барча тармоқларини модернизация қилиш, замонавий агротехнологияларни жорий этишни таъминлайдиган чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида соҳанинг барча тармоқ ва йўналишларида иқтисодий мувозанатлилик ва барқарор ўсиш суръатлари таъминланган.

Амалдаги баҳоларда 7 трлн 596,7 млрд сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қиёслама баҳоларда 6,7 фоизлик ўсишга эришилган, вазирлик тизимида қиёслама баҳоларда 49,8 млрд сўмлик (ўсиш даражаси 5,0%) саноат маҳсулоти ва 3 млрд 70,3 млн сўмлик (10,3%) халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилган, “Мамлакатнинг 2011 йил товарлар ва хизматлар экспорти дастури” доирасида I ярим йиллик прогнозига нисбатан 1,9 баравар кўп ҳажмда товарлар экспорти амалга оширилган.

Лимит доирасида 185,8 млрд сўмлик (102,6%) давлат капитал қўйилмалари ўзлаштирилиб, 157.6 млрд сўмлик (102,0%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди ва 43,5 млрд сўмлик асосий фондлар ишга туширилган, шу жумладан “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил Инвестиция Дастури”га мувофиқ республика Ҳукумати кафолати остида Манзилли дастурлар доирасида вазирлик тизимида 10 та лойиҳа бўйича 51,93 млн доллар (115,0%) маблағ жалб этилиб, унинг 25,64 млн доллари ўзлаштирилган.

“Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури” доирасида жами 403 та (156 + 247 та) лойиҳа бўйича мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ҳамда таъмирлаш ва тиклаш тадбирларида 73,6 млрд сўм (йиллик прогнозга нисбатан 39,8%) маблағ ўзлаштирилган.

"Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастури” доирасида тизимдаги саноат корхоналари томонидан 9 та лойиҳа бўйича 900,6 млн сўмлик (100,0%) маҳсулот ишлаб чиқарилган. Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида тизимдаги сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари томонидан мамлакат саноат корхоналаридан 389 та шартномага асосан жами 11 млрд 720,7 млн сўмлик ( 103,2%) маҳсулот харид қилинган.

Вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан касаначилик асосида жами 149 та (135,4%) ишчи ўринлари яратилиб, улар томонидан 29,6 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғарма томонидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинлари ва пахта хом ашёсини етиштириш учун 1 трлн 434,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилган, фермер хўжаликларига лизинг асосида жами 2765 дона (66,5 млрд сўмлик) қишлоқ хўжалик техникалари етказиб берилган.

Ҳисобот даврида жами 6 млн 800 минг тоннадан зиёд дон ишлаб чиқарилиб, гектарига ўртача ҳосилдорлик суғориладиган майдонларда 50,9 центнерни ташкил қилган, жами 3 млн 255,7 минг тонна (114,4%) ёки ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларига нисбатан +383,3 минг тонна (13,3%) кўп миқдорда мева-сабзавот маҳсулотлари ва картошка ишлаб чиқарилди, жами 17,4 минг гектар майдонга кунгабоқар, 55.0 минг гектар лалми майдонларга масхар ва 5614 гектарга (асосий ва такрорий экин сифатида) соя экилиб, парваришлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Чорвачиликни комплекс ривожлантириб боришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бунда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида боқилаётган 7833,6 минг бош чорва молларига жами 2591 та зооветеринария пунктлари орқали 4,0 млрд сўмлик пулли хизмат кўрсатилиб, республика бўйича бир шартли чорва молига кўрсатилган хизмат баҳоси ўртача 515 сўмни ташкил этмоқда. Бугунги кунда қишлоқ аҳоли пунктларида жами 1205 та, шундан ҳисобот даврида 180 та сунъий уруғлантириш пунктлари очилиб, улар томонидан аҳолидаги мавжуд 718,5 минг бош (105,4%) сигир ва таналар сунъий уруғлантирилган, аукцион майдончалари орқали 5050 бош (121,3%) наслли моллар сотилди ва 5263 та кам таъминланган оилаларга бепул сигир берилган.

Натижада барча тоифа хўжаликларида йирик шохли қорамоллар бош сони 9211,4 минг бошни ташкил этиб, 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга, шундан сигирлар 3816,5 минг бош, 5.6 фоизга, қўй ва эчкилар 16101,4 минг бош, 5.5 фоизга ва барча турдаги паррандалар 38239,8 минг бош, 13.9 фоизга кўпайган. Бунда тирик вазнда 727,0 минг тонна ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоиз (+45,9 минг тонна) гўшт, 3007.9 минг тонна, 7.0% (+198,0 минг тонна) сут, 1658.4 млн дона, 16.0% (+228,4 млн дона) тухум, 14,5 минг тонна, 5.5% (+763 тонна) жун ва 908 минг дона, 10.2 фоиз (+84,0 минг дона) қоракўл тери кўп ишлаб чиқарилган.

2011 йилнинг биринчи ярмида умумий қиймати 78,8 млрд сўмлик 24 минг 616,3 тонна (98,5%) тирик пилла етиштирилиб, ҳар қути ипак қуртидан олинган тирик пилла ҳосили ўртача 57,5 килограммни ташкил қилган.

Сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга амалда 15,5 млрд сўмлик хизмат кўрсатилиб, унинг 8,9 млрд сўми (57,3%) тўлаб берилди. Бунда ўртача бир гектар майдонга тўланган маблағ республика бўйича ўртача 2287 сўмни ташкил қилган, вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларида белгиланган лимитга нисбатан 48,4 млн кВт/соат электр энергияси ёки 4045,4 млн сўмлик маблағ иқтисод қилинган.

Тизимдаги ўрмон хўжаликларида жами 16,3 минг гектар янги ўрмонзорлар барпо қилинган, шу жумладан 2713 минг дона (йиллик режага нисбатан 96,1%) “Япон софораси” ва 277,1 минг дона (90,9%) “Каштан” дарахти кўчатлари экилиб, парваришланмоқда.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech