Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
13 Август 2011 00:00

Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда “Ўзинфоком” маркази билан ҳамкорликда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми мониторингини юритиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Ушбу ўқув-семинардан кўзланган мақсад - вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотларнинг раҳбар-ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги билим даражасини ривожлантириш, уларнинг

ахборот-технологияларига бўлган қизиқишини янада ошириш ва соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишдан иборат.

Мазкур семинарга Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда ижро интизоми учун масъул ходимлари қатнашдилар.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech