Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28 Август 2011 00:00

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги ПФ-4306-сонли Фармонига биноан таъсис этилган эсдалик нишони билан мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.

Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 22 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан тақдирланадиганлар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 238-сонли қарори билан мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишдаги хизматлари учун, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришдаги салмоқли ҳиссаси, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан мукофотланганлиги эълон қилиниб, уларга эсдалик нишонлари ва совғалар тантанали равишда топширилди.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech