Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
3 Октябр 2011 00:00

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Рузиевнинг Вьетнам Социалистик Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш вазири Као Дык Фат билан учрашуви бўлиб ўтди. Министрлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиб, келгусида паррандачилик, балиқчилик, ўсимликшунослик ва ипакчилик масалаларини ривожлантиришга алоҳида этибор қаратдилар.

Учрашув якунида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Рузиев ҳамда Вьетнам Социалистик Республикаси номидан Вьетнам Социалистик Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш вазири Као Дык Фат ўсимликлар карантини масаласи бўйича Ҳукуматлараро битимни имзоладилар.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech