Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
1 Ноябр 2011 00:00

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касаллик ва бегона ўтларга қарши кураш ишларини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ўсимликларни ҳимоя қилиш марказлари, туман отрядлари ва биолабораториялар раҳбарлари қатнашдилар.

Шунингдек, ушбу ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 19 октябрь кунги “2011 йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2011 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалага бағишланган йиғилишида аграр соҳа олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашиш борасида эришилган ютуқлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш тизими барча бўғинларининг фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар тўғрисида келишилиб олинди.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech