Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
16 Ноябр 2011 00:00

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ҳамда вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқларининг иқтисод масалалари бўйича ўринбосарлари, туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқлари (рўйхат бўйича), вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилотлар, барча илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ҳамда олий ўқув юртлари ректорлари қатнашдилар.

Мазкур йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Республика Ҳукуматининг 2011 йил 21 январдаги мажлисидаги маърузасида қайд этилган қоида, хулоса ва кўрсатмалар, белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги, “2011 йилнинг 10 ойида вазирлик тизимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши, тизимда дебитор ва кредиторлик қарздорликларни камайтириш, иш ҳақидан бўлган қарздорликларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда жорий йилга белгиланган прогноз топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳақида”ги ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялаш, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва республика озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан селекция ва уруғчиликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришнинг янги интенсив технологияларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси паркини юқори самарали ва ресурсларни тежовчи техника ҳисобига янгилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалалар танқидий руҳда кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech