Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 Декабр 2011 17:52
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китобини ўрганишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур давра суҳбатида вазирлик марказий аппаратининг барча раҳбар-ходимлари, тизимдаги барча олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ҳуқуқшунослари ва кадрлар бўйича мутахассислари қатнашдилар.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясининг “Жамият қурилиши, миллий ғоя ва миллий манфаатлар” кафедраси мудири профессор И.Эргашев қатнашиб, ўқув-семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китобининг мазмун моҳияти ва унинг Истиқлолимизнинг тарихини ўрганишда муҳим манба сифатида ёш авлодга етказиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech