Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
18 Феврал 2012 00:00

Жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, “Ўзинфоком” маркази ҳамда “UNICON“ давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда “Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳамда компьютер саводхонлигини ошириш” масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилиб, унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, тизимдаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари қатнашдилар. 
    Мазкур ўқув-семинари Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил йил 27 октябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 289-сонли қарорининг ижросини таъминлашга қаратилган. 
   Шунингдек, ушбу ўқув-семинарда тизимдаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига ишда компьютер техникаси ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича ходимлар малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ва яратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
    Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech