Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
11 Май 2012 00:00

2012 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари Қўмитасининг кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.
     Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад айнан соҳага оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш орқали, амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш зарурияти юзасидан билдириладиган амалий таклиф ва тавсиялар асосида тегишли қарор қабул қилишдан иборат бўлди.
     Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг “Аграр соҳага оид қонунлар асосида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳолати ҳамда уларни такомиллаштириш масалалари ҳақида”ги ахбороти тингланди.
     Тақдим этилган ахборот ҳамда билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар, муҳокамалар жараёнида олинган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари Қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди. Унда аграр соҳани ривожлантиришга доир ихтисослашган Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш, кейинги йилларда соҳага инновацион био ва нано технологияларнинг кириб келиши муносабати билан Биотехнологиялар ва биохавфсизлик масаласи бўйича ҳам Кенгаш ташкил этиш таклифини кўриб чиқиш, соҳага оид амалдаги қонунлар қатори, улар асосида қабул қилинган тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам вазирликнинг Интернетдаги веб-саҳифасига жойлаштириш, вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда ҳуқуқий хизмат бўлимларини тузиш ва молиялаш масаласи бўйича белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқиш, соҳага оид қонунлар асосида қабул қилинган тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳолати ҳамда уларни такомиллаштириш, ўз вақтида ва сифат жиҳатидан мукаммал ҳолда ишлаб чиқиш масалаларини атрофлича таҳлил қилиш ва тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш каби тавсиялар ўз аксини топди.
     Мазкур кенгайтирилган сайёр йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош Прокуратура, Адлия, Иқтисодиёт, Молия, Соғлиқни сақлаш, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо, Фавқулодда вазиятлар ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Марказий банк, Тижорат банклари, “Ергеодезкадастр”, Табиатни муҳофаза қилиш, Геология давлат қўмиталари, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзагросуғурта” компаниялари, Давлат инспекциялари, Ўзбекистон Фанлар академияси, “Ўзгидромет” маркази, “Ўзстандарт” агентлиги ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раҳбарлари ва масъул ходимлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари олимлари қатнашдилар.
      Ахборот хизмати





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech