Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
7 Июл 2012 00:00
2012 йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Чорвачилик илмий-тадқиқот институтида Республикаси “Чорвачиликда озуқабоп экинларни етиштириш агротехникаси ва уруғчилиги” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
  Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад озуқабоп ем-ҳашак экинлар бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш, суперэлита уруғлар етиштириш ҳамда бугунги кунда чорвачилик билан шуғулланаётган фермерларни суперэлита, элита, юқори ҳосилдор ва ҳар хил касаллик, зараркунандаларга чидамли бўлган ем-ҳашак экинлари уруғлари билан таъминлашдан иборат бўлди.
   Ушбу илмий-амалий семинарда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари олим ва мутахассислари ҳамда Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг озуқабоп экинлари уруғини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
     Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech