Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 Март 2013 00:00
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мамлакатимизда фермерлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Адлия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва алоқадор муассасалар вакиллари иштирок этди.
     Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси С.Турдиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўзининг юксак самараларини бераётганини таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини янада оширишда муҳим аҳамият касб этаётир.
     Мазкур фармонга кўра, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, 13 ҳудудий ва 156 туман фермерлари кенгаши фаолияти йўлга қўйилди. Тадбирда фермер хўжаликларини молиялаштириш, солиқ имтиёзлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш, қайта ишлашни кенгайтириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга оид масалалар бўйича маълумот берилди.
      Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech