Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
2 Июн 2014 00:00
Чорвачиликда маҳсулдорликка эришиш кўп жиҳатдан озуқа захирасининг мустаҳкамлигига боғлиқ. Шу боис чорвадорларимиз айни кунларда беда, маккажўхори, хашаки лавлаги экинлари парваришини сифатли ўтказишлари зарур.
  Беданинг 5 фоизи гулаганда эрталаб ўриб, кечки салқинда йиғиштириб олиб, хандақларга бостирилса, сенаж сифатли тайёрланади. Бедани сенажга бостириш жараёни 4–5 кундан ошмаслиги керак. Ўрилган беда 1–2 кун далада қолдирилиб, қуригач кечки салқинда йиғиштириб олинса, барглари кам тўкилади. Бунда унинг намлиги 14–17 фоизни ташкил этиши керак.
   Ҳар ўримдан сўнг 3–4 кун ичида бедазор суғорилиши зарур. Оралиқ муддатда аралаш ҳолда экилган арпа, сули, рапс ва третикале экинлари дони мум пишиш даврида ўриб олиб, хандақларга бостириш, юқори сифатли сенаж тайёрлаш имконини беради.
  Хашаки лавлаги етиштириш анча сермеҳнат ҳисобланса-да, чорва молларининг сут маҳсулдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бунда ҳашаки лавлагининг «Ўзбекистон ним қанд», «Эккендорф сариғи», «Ўзбекистон–83» навларини экиш тавсия этилади. Хашаки лавлаги ўсув даврида 4–6 марта суғорилиб, ўртача 800–900 м3/га меъёрда сув сарфланади. Хосил октябрнинг охири-ноябрь бошларида йиғиштириб олинади.
  Чорва молларининг озуқа базасини мустаҳкамлашда асосий майдонлардан ташқари, бошоқли дон ва эртаки сабзавотлардан бўшаган майдонларда такрорий озуқабоп экинлар етиштириш муҳим ўрин тутади.
 Асосий майдонларга силос учун экилган маккажўхорини биринчи озиқлантириш 5–6 барг ҳосил қилганда ўтказилиб, бунда 80–90 кг/га азот, 40–60 кг/га фосфор ва 30–40 кг/га фосфор солиб, суғорилади. Иккинчи озиқлантириш руваклаш фазасида ўтказилиб, 80–100 кг/га азот ва 60–70 кг/га фосфор берилиб, суғорилади.
  Кейинги суғоришлар гуллаш ва сут пишиш даврида амалга оширилади ва бутун вегетация давомида 5 марта 800–900 м3/га меъёрда суғорилади. Сут-мум пишиш даврида ёки ҳар битта пояда бир дона сута етилиш вақтида ўрилади. Ҳашаки лавлаги етиштириш анча сермеҳнат ҳисоблансада, чорва молларининг сут маҳсулдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бунда ҳашаки лавлагининг “Ўзбекистон ним қанд”, “Эккендорф сариғи”, “Ўзбекистон–83” навларини экиш тавсия этилади.
   Ёзнинг жазирама кунларида ҳашаки лавлагининг сувга бўлган талаби ортади. Ҳашаки лавлаги ўсув даврида 4–6 марта суғорилиб, ўртача 800–900 м3/га меъёрда сув сарфланади. Ҳосил октябрнинг охири-ноябри ойининг бошларида йиғиштириб олинади.
  Чорва молларининг озақа базасини мустаҳкамлашда асосий майдонлардан ташқари бошоқли дон ва эртаги сабзавотлардан бўшаган майдонларга такрорий озуқабоп экинлар етиштириш муҳим ўрин тутади. Ҳозирги вақтда илғор чорвачилик фермер хўжаликлари бошоқли дондан бўшаган майдонларга дон ва силос учун маккажўхори экиб, бир гектардан 50–70 тонна кук масаса, 6–7 тонна дон ҳосилни етиштиришга эришмоқдалар.
 Таъкидлаш жоизки, маккажўхорининг маҳаллий “Қорасув–350 АМВ”, “Ўзбекистон–601 ЕСВ” дурагайлари уруғини мамлакатимизнинг барча минтақаларида дон учун 20–25 июнгача, жанубий вилоятларда силос учун 15 июлгача экиш мумкин. Бунда далани экишга тайёрлашда ҳайдовдан ёки чизеллашдан олдин 150–200 кг/га аммофос ёки 300–350 кг/га суперфос берилади.
   Маккажўхори дони 4–5 см чуқурликка, 60 см 70 см оралиқда, 22–25 кг/га меъёрда экилади. Ниҳоллар униб чиққач, культивация қилинади. Маккажўхори 5–6 та барг чиқарганда гектарига 150–180 кг карбамид ўғити берилиб, суғорилади. 10–12 та барг ҳосил бўлганда иккинчи озиқлантириш ўтказилиб, суғорилади. Кейинги суғоришлар гуллаш ва сут пишиш вақтида амалга оширилади.
   Маккажўхорини соя билан биргаликда экиш, оқсилга бой озуқа етиштириш имконини беради. Бунда гектарига 20 кг маккажўхори уруғи ва шунча миқдорда соянинг “Дўстлик” навини экиш тавсия этилади. Такрорий экинлар жадал ўсишини инобатга олган ҳолда агротехника тадбирларини ўз вақтида кечиктирмасдан амалга ошириш лозим.
   Ерлари шўрланган ва сув танқис ҳудудларда оқ жўхорининг “Ўзбекистон–18”, “Тошкент оқ донлиси”, “Ўзбекистон–5” навларини экиш яхши натижа беради. Ушбу навлар уруғи 3–5 см чуқурликка, 60 см 70 см оралиқда, 10–15 кг/га меъёрда экилади. Экин 4–6 та барг чиқарганда қатор ораларига ишлов берилиб, азотли ўғитлар билан 150–200 кг/га меъёрда озиқлантирилгач, суғорилади. Гектарига 80–90 минг атрофида кўчат сони бўлганда, барча агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилса 350–400 центнергача кўк поя ҳосили олиш имконини беради.
  Ердан унумли фойдаланиш ва чорва моллларини тўйимли озуқалар билан таъминлаш мақсадида 15 июндан 1 июлгача бўлган муддатда дон (сули – 80 кг/га) ва дуккакли (ҳашаки нўхат – 70 кг/га) экинларни биргаликда экиш яхши самара беради. Бунда сули экини туплаш, ҳашаки нўхат шохлаш фазасига кирганда азотли ўғитлар билан 100–150 кг/га меъёрда озиқлантирилиб ва суғорилади. Ҳаво ҳарорати ва экин ҳолатини ҳисобга олган ҳолда яна бир марта озиқлантириш ва икки уч марта суғориш ишлари амалга оширилса, октябрь ойига бориб 150–200 ц/га. дан кўк масса ҳосили олишга эришилади.
     Ё.Шукуров, А.Нурматов




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech