Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
6 Феврал 2017 00:00

Курканинг келиб чиқиши Америка қитъаси бўлиб, 1523 йили куркалар Европа давлатларига “денгиз орти товуқлари” номи билан испанлар томонидан олиб келинган, кейинчалик Осиё давлатларига ҳам шу ерлардан тарқалган. Уй паррандалари ичида гавдаси энг йириги ҳисобланади. Вояга етган курка хўрозларининг тирик вазни 9–16 кг (бройлерлари 30–35 кг), макиёнлариники 4,5–11 кг бўлади. Бир тухум бериш циклида курка макиёнларидан 50–90 дона тухум, 35–60 та курка жўжалари олиш мумкин. Курка макиёнлари жуда яхши курк бўлишади ва очиб чиққан жўжаларини меҳр билан боқади.

Ривожланган давлатларда гўшт йўналишидаги паррандачиликда бўйича куркачилик соҳаси юқори ўринда туради. Курка гўштининг истъемолбоп, мазали ва парҳез таом сифатида аъло даражада эканлиги ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари бройлер жўжалари ишлаб чиқаришга нисбатан кўп эмаслиги куркачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини иккинчи ўринга олиб чиқаради. Курка гўштини энг кўп ишлаб чиқадиган давлатлар, Америкада – АҚШ, Европада – Италия, Франция ва Англия давлатлари ҳисобланади. Бу давлатларда ишлаб чиқилган парранда гўшти ичида курка гўшти 15–25 фоизни ташкил этади.

Шахсий томорқада курка боқиш жуда фойдали ҳисобланади. Масалан, баҳорда 30 та курка жўжасини олиб боқиб, кузга келиб юқори сифатли бошқа уй парранда гўштидан мазалироқ бўлган 150–180 кг. гача парҳез гўшт олиш мумкин. Таркибида В дармондори анча кўп, холестерин миқдори жуда кам миқдорда бўлиб, гўштининг сифати қирғовул ва бошқа шунга ўхшаш ёввойи қушлар гўштидан қолишмайди. Қовурилган ва димланган курка гўшти жуда ажойиб, такрорланмас ва ўзига хос ҳидга эга бўлади. Англия, АҚШ ва Канада давлатларида байрам кунлари курка гўшти дастурхон безаги ҳисобланади.

Курка зотлари

“Маҳаллий ўзбек” зотли курка Ўрта Осиё иқлимига мослашган зот бўлиб, кўп йиллар давомида яратилган. Патлар ранглари бўйича бир неча турлари бор: бронза ранги, оч сариқ ранг ва бошқалар. Тирик вазни унча юқори эмас: эркак курка 6–7 кг, урғочиси 3,5–4 кг бўлади. Йилига 45–50 дона тухум беради. Охирги йиллари юқори маҳсулдор курка зотлари билан чатиштириб, маҳаллий курка зоти маҳсулдорлиги оширилди: эркак куркалар 10 кг, урғочилари 6 кг. ни ташкил этади. Йилига 70 донагача тухум беради.

“Бронза Шимолий Кавказ” зотли курка 1946 йил Ставрополь ўлкасида маҳаллий бронза ранг курка зотини кенг кўкракли бронза ранг куркаси билан чатиштириш орқали яратилган. Алоҳида зот сифатида 1956 йил тасдиқланди. Патлари бронза ранг, серҳаракат, ноқулай табиат шароитларига чидамли, эркак куркаларнинг тирик вазни 12–14 кг, урғочи куркаларники 6,5–8 кг. ни ташкил этади, йиллик ўртача 75–80 дона (айрим паррандалар 130 донагача) тухум беради, бир дона тухум оғирлиги 80–85 г атрофида бўлади.

“Шимолий кавказ” зотли курка Шимолий Кавказ хўжаликларида маҳаллий куркаларни кенг кўкракли бронза ранг куркалар билан чатиштириш орқали яратилган. Улар маҳаллий шароитга айниқса яйловда боқишга жуда мослашган. “Шимолий кавказ” курка зоти йилига 75–90 дона тухум беради, айрим турлари бундан ҳам кўп тухум беради.

“Оқ Шимолий Кавказ” зотли курка 1964 йил Ставрополь ўлкасида маҳаллий бронза ранг курка зотини кенг кўкракли оқ ранг куркаси билан чатиштириш орқали яратилган. Алоҳида зот сифатида 1975 йил тасдиқланган. Патлари оқ ранг, эркак куркаларнинг тирик вазни 12–14 кг, урғочи куркаларники 6,5–7 кг. ни ташкил этади, йиллик ўртача 75–90 дона тухум беради, бир дона тухумнинг оғирлиги 80–85 г атрофида бўлади.

“Қора Тихорец” зотли курка Краснодар ўлкаси Тихорец туманида маҳаллий қора зотли куркаларнинг наслини яхшилаш орқали яратилган, қора бронза рангида жиловланади, эркак куркаларнинг тирик вазни 9,5–10 кг, урғочиси 4,5–5 кг. ни ташкил этади. Гўштга боқилган куркалар 17 ҳафталикда тирик вазни 3,2–4,4 кг. ни ташкил этади, йиллик ўртача 80–100 дона тухум беради, бир дона тухумнинг оғирлиги 80–85 г. ни ташкил этади.

“Оқ Москва” зотли курка Москва вилоятидаги “Березки” хўжалигида яратилган. Тирик вазни “Москва бронза ранги” зотидан енгил, лекин тухумни кўп беради – йилига 100 дона. Табиат ноқулайликларига чидамлилиги ва тез етилиши билан ажралиб туради.

“Бронза Москва” зотли курка тирик вазнининг оғирлиги билан ажралиб туради: 1 йиллик эркак курка 14 кг, урғочи куркалар 9 кг. га етади. Йилига 80 дона тухум беради. Патлар ранги бронза-мис ранги шуъласини бергани учун бронза рангли номини олган. “Москва” номи Москва вилояти “Березки” хўжалигида яратилганлиги учун берилган.

“Кембриж” ёки “Голланд” зотли курка патлари ранги кўкимтир-қора рангда жиловланади, жўжалари тўқ жигар ранг-кул ранг доғлари билан ажралиб туради. Бронза (мис ранг), қизил-тўқ жигар ранг, кул ранг ва оқ ранг турлари мавжуд, айрим ҳолларда дум патлари учи қора рангда бўлади.

“Бронзаранг кенг кўкракли” ёки “Бронзаранг Америка” зотли курка келиб чиқиши Америка қитъаси бўлиб, эркак куркаларнинг тирик вазни 16–19 кг, урғочилари 11 кг. гача бўлади. Бронза рангли бўлиб, сиёҳ ва пурпур ранглари билан жиловланади. Асосан курка наслини янгилаш ва насл маҳсулдорлигини ошириш учун боқилади.

“Оқ кенг кўкракли” зотли курка 1960 йили АҚШ да “Оқ Голланд” зоти билан “Бронза кенг кўкракли” зотларни чатиштириш орқали олинган, оқ рангли, кўкрагида қора бир чимдим ипсимон патлари мавжуд, йилига 90–120 дона тухум беради. Эркак куркаларнинг тирик вазни 14–17 кг, урғочи куркаларни тирик вазни 8–10 кг. ни ташкил этади.

“Қора Норфолк” ёки “Қора Испан” зотли курка курагида ва дум қисмида тўқ жигар ранг яшил ранг шуъласини жиловлантиради. Куркалар бош қисмида оқ доғлари бўлади, оёқлари қора рангда, ўрта бўйли, тирик вазни 15–18 кг. ни ташкил этади. XVI асрнинг бошларида Испаниядан Шарқий Англиянинг Норфолк графлигига келтирилган куркалардан яратилган.

Замонавий куркачилик саноатида курка гўшти яхши товар сифатига эга бўлиши учун асосан патлари оқ рангли куркалар боқилади. МДҲ давлатларида куркачилик соҳаси бўйича асосан саноатлаштирилган маҳаллий зотлардан “Оқ кенг кўкракли”, “Оқ Шимолий Кавказ” ва “Оқ Москва” зотлари ва чет эл курка бройлер зотларидан ўрта ва оғир кроссларидан “Биг–6”, “Биг–9” ва “Николас–700” (Англия) зотлари боқилади.

“Aviagen” компанияси паррандачилик бўйича дунёда энг етакчи ҳисобланади, гўшт йўналишидаги паррандаларнинг тоза линиялари билан генетик селекция ишлари олиб боради.

Ҳозирги кунда гўшт йўналишидаги дунёда етакчи товуқ бройлер зотларидан Ross, Arbor Acres ва L.I.R., ҳамда курка бройлер зотларидан Nicholas ва В.U.T. (Big-6, Big-9) лар “Aviagen” компаниясининг селекцион маҳсулотларидандир. Бош офиси Эдинбург (Шотландия) ва Хантсвиледа (Алабама, АҚШ) жойлашган “Aviagen” компаниясининг тавсиясига кўра қуйидаги жадвалда куркалар учун витамин ва минерал озуқа қўшимчалари намунаси келтирилган:

Компонентлар

Ўлч. бирл.

Куркалар ёши, ҳафта

0–4

5–12

13 ва ундан юқори

Витамин А

м.е.

15 000

10 000

8 000

Витамин Д3

м.е.

5 000

3 000

2 000

Витамин Е

мг

100

80

50

Витамин К

мг

5

3

3

Фолиев кислотаси

мг

3

2

2

Никотин кислотаси

мг

75

50

40

Пантотеин кислотаси

мг

25

15

15

Рибофлавин В2

мг

8

6

6

Тиамин В1

мг

5

1

1

Пиридоксин В6

мг

7

5

3

Биотин

µg

300

300

200

Колин хлорид

мг

400

150

100

Витамин В12

µg

20

20

20

Йод

мг

2

2

2

Селен

µg

200

200

200

Мис

мг

20

20

20

Темир

мг

50

20

20

Марганец

мг

120

100

100

Цинк

мг

100

70

70

“Aviagen” компаниясининг курка йўналиши бўйича “Биг–9” ва “Николас” зотлари тирик вазни, кунлик вазн олиш ва озуқа конверсияси тўғрисида маълумотлар:

“БИГ–9” курка зоти

Ёши, ҳафта

Вазн олиш, г

Тирик вазни, кг

Озуқа конверсияси, кг

хўрози

макиёни

хўрози

макиёни

хўрози

макиёни

1

21.8

21.3

0.15

0.15

0.93

0.91

2

26.6

23.3

0.37

0.33

1.21

1.22

3

34.1

28.9

0.72

0.61

1.36

1.38

4

43.3

35.8

1.21

1.00

1.46

1.49

5

53.2

43.2

1.86

1.51

1.52

1.56

6

62.9

50.6

2.64

2.12

1.58

1.64

7

72.6

57.6

3.56

2.82

1.65

1.72

8

82.0

64.1

4.59

3.59

1.71

1.80

9

90.6

70.0

5.71

4.41

1.76

1.86

10

98.5

75.1

6.90

5.26

1.81

1.93

11

105.8

79.5

8.15

6.12

1.86

2.01

12

112.2

83.2

9.43

6.99

1.92

2.09

13

117.8

86.2

10.72

8.84

1.98

2.17

14

122.8

88.5

12.03

8.68

2.03

2.26

15

126.8

90.3

13.32

9.48

2.10

2.35

16

130.3

91.5

14.60

10.25

2.17

2.45

17

133.2

92.2

15.85

10.98

2.24

2.54

18

135.5

92.5

17.08

11.66

2.32

2.64

19

137.4

92.4

18.28

12.29

2.40

2.75

20

139.0

91.9

19.45

12.87

2.49

2.86

21

140.2


20.61


2.59


22

141.3


21.75


2.70


“Николас” курка зоти

Ёши, ҳафта

Вазн олиш, г

Тирик вазн, кг

Озуқа истъемоли, кг

Озуқа конверсияси, кг

хўрози

макиёни

хўрози

макиёни

хўрози

макиёни

хўрози

макиёни

1

20

19

0.14

0.13

0.15

0.14

1.05

1.05

2

28

21

0.39

0.30

0.43

0.34

1.11

1.14

3

37

30

0.77

0.62

0.92

0.77

1.19

1.23

4

45

37

1.26

1.03

1.59

1.34

1.26

1.30

5

53

43

1.86

1.50

2.47

2.10

1.33

1.40

6

63

50

2.64

2.09

3.70

3.12

1.40

1.49

7

73

56

3.56

2.77

5.27

4.37

1.48

1.58

8

82

63

4.60

3.51

7.08

5.79

1.54

1.65

9

91

68

5.75

4.31

9.26

7.41

1.61

1.72

10

101

74

7.09

5.15

11.91

9.22

1.68

1.79

11

109

77

8.38

5.91

14.66

11.11

1.75

1.88

12

115

79

9.64

6.64

17.64

13.01

1.83

1.96

13

120

81

10.93

7.40

20.89

15.10

1.91

2.04

14

125

83

12.26

8.12

24.39

17.21

1.99

2.12

15

129

84

13.58

8.80

28.11

19.46

2.07

2.21

16

133

84

14.89

9.46

32.16

21.66

2.16

2.29

17

136

85

16.19

10.07

36.43

23.88

2.25

2.37

18

139

84

17.45

10.64

41.01

26.49

2.35

2.49

19

140

84

18.68

11.16

45.76

28.79

2.45

2.58

20

142

83

19.84

11.63

50.40

31.29

2.54

2.69

21

142

82

20.94

12.02

55.28

33.52

2.64

2.79

22

143

80

21.95

12.36

60.37

35.83

2.75

2.90

“Хендрикс Дженетикс” номли Голландия компанияси таркибига кирувчи “Хайбрид” компанияси 1954 йилдан бошлаб куркачилик билан шуғулланиб келади. Канада давлатида 22 та наслли куркачилик фермаларида селекция ишларини олиб борувчи базалари ҳисобланади. Фирма курка маҳсулотлари бўйича дунё бозорини 38 фоизини эгаллайди ва курка гўштини энг кўп истеъмол қилувчи Шимолий Америка давлатлари бозорининг 50 фоизини таъминлайди. Компания селекция ишларини тирик вазни билан фарқланувчи 4 та кросс йўналишида иш олиб боради. Шу кросслардан энг оғири ва ишлаб чиқариш самарадорлиги юқориси “Конвертер” кросси АҚШ, Канада ва Россия давлатларида энг оммабоп курка кроссларидан ҳисобланади.

“Хендрикс Дженетикс” компаниясининг курка йўналишидаги “Хайбрид” компаниясининг “Конвертер” кросси тирик вазни, кунлик вазн олиш ва озуқа конверсияси тўғрисида маълумотлар:

Хайбрид “Конвертер” курка зоти

Ёши, ҳафта

Тирик вазни, кг

Озуқа истъемоли, кг

Озуқа конверсияси, кг

хўрози

макиёни

хўрози

макиёни

хўрози

макиёни

1

0.17

0.16

0.17

0.19

1.06

1.19

2

0.35

0.34

0.41

0.42

1.27

1.23

3

0.74

0.73

0.93

0.94

1.32

1.29

4

1.32

1.17

1.71

1.55

1.36

1.33

5

2.06

1.72

2.77

2.43

1.43

1.41

6

2.96

2.39

4.14

3.54

1.52

1.48

7

3.97

3.15

5.78

4.88

1.64

1.55

8

5.07

3.98

7.64

6.43

1.68

1.61

9

6.23

4.86

9.84

8.20

1.90

1.69

10

7.44

5.75

12.28

10.16

2.02

1.77

11

8.67

6.62

14.92

12.38

2.16

1.87

12

9.93

7.47

17.87

14.61

2.33

1.95

13

11.22

8.27

21.17

16.84

2.56

2.04

14

12.54

9.02

24.63

19.10

2.62

2.12

15

13.85

9.70

28.27

21.37

2.78

2.20

16

15.12

10.32

32.19

23.64

3.07

2.29

17

16.37

10.88

36.33

25.95

3.31

2.38

18

17.58

11.38

40.49

28.28

3.45

2.49

19

18.76

11.82

44.84

30.64

3.68

2.59

20

19.89

12.25

49.28

33.02

3.93

2.70

21

20.96


53.96


4.36


22

21.98


58.73


4.65


Куркаларни боқиш

Куркаларнинг кучли оёқлари ва кенг дум патлари бўлиб, бошида ва бўйнида ўзига хос тери ўсимталари (кораллар) мавжуд, тумшуғини устки қисмида гўштли ортиқчаси осилиб туради ва парранда эҳтиросга (ҳаяжон) келган вақтида 12–15 см. га етади. Куркалар учиш қобилиятини йўқотмаганлиги учун уларнинг қаноти қирқилади ёки паррандахона деворларини баланд қилиб қурилади ёки ёпиқ биноларда боқилади. Куркалар инжиқ бўлгани учун уларни 30–35 бош урғочиларига 3–4 бош эркаклари нисбатида (1 эркак куркага 8–12 бош урғочи ҳисобидан) ҳар бир бўлимга қўйилади.

Куркаларни яхши ривожлантириш учун хона нисбий намлиги 60–70% бўлиши керак. Агар нисбий намлик паст бўлса курканинг нафас олиш йўллари қуриб безовталанади, кўп сув ва кам озуқа истеъмол қилади. Агар нисбий намлик 75 фоиздан ошиб кетса, нафас органлари орқали сувниннг буғланиши ва иссиқлик энергиясини чиқарилиши қисқаради, натижада организмдан ортиқча сув ҳазм қилиш (ошқозон-ичак) органлари орқали ташқарига, чиқарила бошлагани учун ич кетиш ҳолатлари кузатилади, бундан ташқари, нам ва қуруқ ҳаво зарарли микроорганизмларни ривожланишига олиб келади – бу инфекцион касалликлар қўзғатувчиларининг организмда ривожланишига олиб келади. Куркачалар учун айниқса паст ҳарорат ва юқори намлик жуда хавфли ҳисобланади. Куркачаларни яхши ривожланиши учун хонанинг ҳавоси тоза бўлиши катта аҳамиятга эга, лекин елвизакдан эҳтиёт бўлиши керак. Ҳар хил шовқинлар парранданинг маҳсулдорлигига салбий таъсир кўрсатади.

Курка жўжаларини тухумдан очиб чиқиши эркак куркалар уруғларининг сифатига боғлиқ бўлади. Эркак куркаларнинг уруғлантириш қувватига бир неча омил таъсир этиши мумкин. Қишда совуққа чидамсиз, қоронғи хоналар ҳам салбий таъсир этади. Уларнинг рационида ҳайвонларга оид озуқалар етарли миқдорда бўлиши ва моцион албатта керак бўлади (урғочи куркаларга ҳам). Урғочи куркалар (-15оС) гача совуққа чидамли бўлади, +510оС ҳароратда тухумни яхши қўяди. 1 бош куркага 1–1,5 м2 ҳажмида майдон ажратилади. Куркаларни чиқиб ўтириши учун қўноқларни 7×7 см. дан 9×9 см. гача бўлган ҳажмдаги бруслардан, ердан баландлиги 60–80 см қилиб ҳар бир бош куркага қўноқнинг узунлиги 50 см қилиб ўрнатилади. Кул ва қумдан иборат ванналар албатта ташкил этилиши керак. Одатда она куркалар бир мавсумда 60–80 донагача тухум қўяди. Куркалар 12 ойлигидан тухум қўйишни бошлайди. Эркак куркалар қўшилиш вақтида урғочи куркаларни яраламаслиги учун оёғидаги тирноғини 1 йилда 2 марта кесиб ва эговча билан текислаб туриш керак бўлади.

Она курка бошида 4–6 дона тухум қўяди, кейин 1–3 кун дам олади, кейин яна тухум қилишни бошлайди. Она куркаларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун хонада қўшимча ёруғлик ташкиллаштирилади. Уй паррандаларининг орасида курка баданига кўп ёғ йиғиш хусусиятига эга бўлгани учун семириб кетишни олдини олиш мақсадида уларга доимий моцион ташкиллаштирилади.

Она куркалар 20 дона атрофида тухум қўйгандан кейин “ғўл-ғўл-ғўл” деб товуш чиқаришни бошлайди. Агар она курка тухум қўйишни давом эттириши керак бўлса, унда уни уясидан ҳайдаб салқин хонага қамаб қўйилади ва ёнига эркак курка қўйиб юборилади, айрим ҳолларда кучлироқ таъсир этувчи факторлар, яъни ёруғликни кучайтириш, шовқин, хонани алмаштириш ва бошқалар қўлланилади. Лекин шу билан бирга тухумларнинг уруғланиш фоизи пасайиши мумкинлигини инобатга олиш керак бўлади. Курк бўлган куркалар март ойидан июнь ойигача тухумга ётқизилади. Курка тухумларини ўзларидан бошқа яна товуқлар ҳам очиб чиқишлари мумкин. Курк бўлган куркалар тагига йилнинг иссиқ даврларида 17–19 донагача, салқин даврлари 15–17 донагача, курк бўлган товуқлар тагига эса йилнинг иссиқ даврлари 9–11 донагача, салқин даврлари 7–9 донагача курка тухумини қўйиш мумкин. Курка жўжалари тухумдан 27–28 кунда очиб чиқади. Қоронғи хонанинг бир чеккасига уя қўйилади, ичига 10 см қалинликда қуруқ тупроқ солиниб, устидан тўшама қўйилади. Уя ёнига озуқа, сув ва минерал қўшимчалар қўйилади. Кул билан қум аралашмаси албатта уя ёнида бўлиши керак. Уя ёнида ҳарорат 10°С дан юқори бўлиши лозим. Урчиш даврида кўпинча эркак куркалар озуқа емай қўйишади, бунинг натижасида озиб кетишнинг олдини олиш учун кечаси эркак куркалар урғочиларидан ажратилиб алоҳида хонага қўйилади ва витаминли (сабзи, сут маҳсулотлари, озуқа ҳамиртуриши, ўстирилган дон, ўт уни ва бошқалар) озуқа аралашмалари билан боқилади. Озуқаларни бир қисмини майдаланган ҳолда берилади. Эрталаб эркак куркаларга бир кунлик рационнинг учдан бир қисми берилади. Кундузи ва кечқурун паррандага намланган озуқа берилади, кечаси майдаланган дондан иборат қуруқ озуқа аралашмаси ёки ўстирилган дон берилади.

Насл олиш мавсумида рацион миқдори кўпайтирилади. Озуқадаги Е витамини миқдори кўпайтирилади, рацион таркибидаги келиб чиқиши ҳайвонларга оид протеин моддасини 20 фоизгача кўтарилади. Нам ем аралашмаси тайёрланганда сут твороги ёки гўшт бульони ишлатилади. Нам ем аралашмасини куркалар иштаха билан чўқиб ейишмайди, шунинг учун емга қичитқиўт, беда каби ўтлар майдалаб қўшилади, кўк ўт беришни иложи бўлмаса, ширали озуқалар берилади (лавлаги, сабзи ва бошқалар).

Урғочи куркаларга кундузи ва кечқурун витаминли намланган озуқа, кечасига қуруқ озуқа ёки ўстирилган дон берилади. Озуқага яна майдалаб кесилган илдизмевалилар ва сабзавотлар 1 бошга 200 грамм миқдорида, қуруқ ўт – 70 граммгача, сут – 100 граммгача, ойига 30 донагача тухум берадиган урғочи куркаларга бир кунда 130 грамм дон ва 50 грамм унли озуқалар берилади. Курк бўлган куркаларга ҳар куни 1–3 марта моцион (юриш) ташкиллаштириш керак бўлади. Агар курк бўлган парранда вақти вақти билан емаса, ичмаса, унда уни уясидан олиб емдоннинг олдига қўйиб қўйилади ва ўзи мустақил равишда емни чўқиб емагунча ва сувни ичмагунча бир неча марта бу ҳаракат қайтарилади. Курк бўлган курка озуқани чўқиб егунича 7–8 ва 26-кунлари тухумларни ичидаги эмбрион ривожланиши овоскопда кўрилади. Курка жўжалари 27–28 кунлари тухумдан очиб чиқади. Тухумдан очиб чиққан курка жўжаларини алоҳида қутига солиб қўйилади. Ҳамма тухумлардан курка жўжалари очиб чиққандан кейин ҳаммаси битта қилиб она курка тагига қўйилади. Битта она курка тагига 40 тагача курка жўжаларини қўйиш мумкин, она курка бемалол уларни боқиб парвариш қила олади.

Куркаларни қиш мавсумида одатда 3 маҳал озиқлантирилади. Эрталаб бир кунлик дон рационини учдан бир қисми берилади, кундузи намланган ем аралашмаси ва кечқурун бир кунлик дон рационини учдан икки қисми берилади. Дон озуқаларидан куркалар учун энг яхшиси маккажўхори, арпа ва буғдой донлари ҳисобланади. Қиш мавсумида рационга яна димланган ўт уни ва ширали озуқалардан лавлаги, сабзилар берилади.

Об-ҳаво яхши бўлган кунларда, айниқса қуёшли кунларда, куркаларни қордан тозаланган майдонга айланишга чиқарилади. Куркаларга моцион бўлмаган вақтлари рационга балиқ ёғи қўшилади.

Урчиш мавсумида куркаларга бир кунда 4 маҳал озуқа берилади: 1 марта бир кунлик рационни учдан бир қисми миқдорида донли озуқа берилади, 2 ва 3 мартада кўкатлар қўшилган ва намланган ем аралашмаси берилади, 4 марта бир кунлик дон аралашмаси рационидан учдан икки қисми миқдорида берилади.

Куркачиликда яйловлар (ўтлов майдонлар) нинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга. Эрта баҳордан кеч кузгача куркаларни боқишда ўтга бой бўлган яйловлардан фойдаланиш лозим бўлади. Ана шу яйловларда куркалар ўз организмларига зарур бўлган витаминга бой турли туман кўк ўтларни ва ҳашоратларга оид протеинга бой озуқаларни – чигирткалар, қуртлар, қўнғизлар, чувалчанглар ва бошқа қурт-қумурсқаларни топиб чўқиб ейди.

Ёш куркаларнинг ўсиб-ривожланиши

Куркалар учун бошқа уй паррандалари сингари хона қуруқ, ёруғ, тоза ва иссиқ бўлиши керак.

Ёши 5 кунлик бўлган курка жўжаларига кечасига хона ҳароратини 1–2оС га кўтариш тавсия этилади. Курка жўжаларини 20 кунликдан бошлаб қўноқларга чиқиб ётишга ўргатилади. Қўноқлар ердан 10 см баландликда ўрнатилади. Ҳар бир курка жўжасига 8 см. дан жой олинади. Курка жўжалари 15 кунлик бўлгунига қадар торф, тахта қипиғи ёки қум тўшамаларда боқилади. Яна сомон ҳам ишлатиш мумкин. Торф ва тахта қипиғини 2 ҳафтада 1 марта, сомонли тўшамани ҳафтада 1 марта алмаштириб турилади. Курка жўжаларини бир жойга тўпланиб туришига зинҳор йўл қўйиб бўлмайди.

Курка жўжаларини сақлаш учун тахминий хона ҳарорати

Куркалар ёши, кун

Хона ҳарорати, оС

1

1–5

31–30

2

6–10

29–27

3

11–20

26–24

4

21–30

23–21

5

31–40

20 – 18

Ёш куркаларнинг ўсиб-ривожланишига ёруғ куннинг узунлиги ва ёруғлик кучи ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Гўшт учун боқиладиган куркаларга қуйидаги ёруғлик режими тавсия этилади.

Куркалар ёши, ҳафта

Куннинг ёруғлик вақтини узунлиги, соат

Ёруғлик, люкс

1

24

50

2-3

17

30

3-7

14

15

8 ва ундан ортиқ

8

1-2

Ойнаси йўқ хонада ёш куркалар боқилганда бинафшарангда нурланувчи чироқ ёқиб туриш, ёш курка организмида модда алмашинуви бузилишини олдини олади. Ёш куркаларни 1015 кундан бошлаб ҳавонинг иссиқ кунлари емдон, сувдонлар билан таъминланган ва атрофи тўсилган тепаси ёпиқ майдончага чиқариб турилади. Бошида 1015 дақиқага тоза ҳавога чиқарилади, кейин аста-секин кўпайтириб борилади. Ёш куркаларнинг патлари қалинлашиб, суяклари қотгандан кейин уларни далага ўтлаш учун қўйиб юбориш мумкин бўлади. Далада ёш куркалар ҳар хил қурт-қумурсқаларни, капалак ва шиллиққуртларни ейишади. Уларни эрталаб қиров пайтида ёки ёмғирдан кейин дарров далага чиқариш мумкин эмас. Тоза ҳаво ва қуёш нури ёш куркалар организмини чиниқтиради, иштахасини очади ва соғлом бақувват ўсишига омил бўлади. Ёш куркалар 3045 кунлигидан кечалари тўпланиб ётмаслиги учун қўноқларга чиқишга ўргатилади. Қўноқлар ердан 4550 см баландликда, ҳар бир бошга 3035 см ҳисобидан ўрнатилади. Кесими 3,5×7 см бўлган тахта планкаларни ораси 28-30 см, икки чети юмоқланган бўлиши керак. Деворни ёнидаги охирги қўноқ куркалар думлари билан деворга суянмаслиги учун девордан 3540 см масофада бўлади.

Ёш куркаларни озиқлантириш

Куркаларнинг зоти, кросси, ёши ва жинсига қараб яхши ривожланиши учун тўйимли ва биологик актив моддаларга бой, мувозанатлашган озуқа билан боқиш тавсия этилади. Инкубация пайтида 6065 фоиз тухумнинг сариғи курка жўжаси томонидан ишлатилади, шунинг учун тухумдан очиб чиққан курка жўжаси биринчи 48 соат тухумнинг сариғи ҳисобига яшайди. Лекин озуқа истеъмол қилишни бошлаган курка жўжасида тухумнинг сариғи тез сўрилиб кетади. Тухумдан чиққан, ҳали озуқа емаган курка жўжасининг тирик вазни кун сайин енгиллашиб бораверади. Бу даврда ёрма ёки гранулланган омухта емлар берилади.

Янги очиб чиққан курка жўжаларини 20 соатдан кечиктирмай озиқлантириш зарур, акс ҳолда курка жўжалари заифлашиб қолиши мумкин. Натижада уларнинг соғлиғи ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Сабзи, беда ва қичитқиўтлар шарбатини тенг миқдорда бир бирига қўшиб пипетка орқали ичириш яхши самара беради.

Биринчи озиқлантиришга яхшилаб қаттиқ қилиб пиширилган тухум (1 бошга 4–5 г), янги сузилган творог, тариқ, қуруқ сут қўшилган 3–4 хил донлардан иборат дон ёрмаси (маккажўхори, буғдой, геркулес ва бошқалар) берилади. Емни қуруқ ёки нам ҳолатда қатиқ, ёғи олинган сутларга аралаштириб берилади. Агар имкон бўлса ёш куркаларни жўжалар емига тухум, творог, кўкатлар, гўшт-суяк ва балиқ унларини қўшиб боқиш яхши натижа беради.

Курка жўжасини биринчи озиқлантириш, 1 бош

Номи

Миқдори, грамм

1

Пиширилган ва майдаланган тухум

4-5

2

Янги сузилган қуруқ творог

3-6

3

Тариқ (ёрма)

2-3

4

Қизил сабзи

2-4

5

Кўк пиёз

0,2-0,3

2–4 кунлари тухум ва творогга қуюқ пиширилган маккажўхори ёки тариқ бўтқаси, 5–6 кунлари тухум ва творогга сули, майдаланган арпа ёки маккажўхори (қобиғи олинган) дони қўшилади.

Шундан сўнг 10–12-кунлари аста-секинлик билан тухум миқдори камайтирилиб рациондан чиқарилади, творог, майдаланган донлар ва кўкатлар миқдори ошириб борилади. Қуруқ емни 40–60 фоиз миқдорида творг ёки пишлоқ чиқиндиси, қатиқ ёки гўшт бульонлари билан намлантириб берилади. Курка жўжаларига сут-қатиқ маҳсулотлари бериб туриш жуда фойдали ҳисобланади.

Курка жўжаларини ем чўқишга ўргатиш бошқа парранда жўжаларига нисбатан қийинроқ. Биринчи кунлари курка жўжалари емни қандай чўқишини кузатиб туриш керак бўлади. Агар айримлари буни уддалай олмаётган бўлса уларнинг олдига емни яхши чўқийдиган курка жўжалари қўйилади, уларни чўқишини кўриб, қолганлари ҳам уларга тақлид қилиб чўқий бошлайди.

Биринчи кунлари яхшилаб қайнатиб қаттиқ қилиб пиширилган тухумни майдалаб ва майда қилиб кесилган кўкатлар берилади. Кейинчалик буғдой ёрмасини тухумга аралаштириб 4:1 нисбатида берилади.

Бундан ташқари, рационга янги чиқарилган творогни буғдой ёрмасига аралаштириб берилади. Яна намланган ем аралашмасини простокваша, ёғи олинган сут ёки бульонда тайёрлаб паррандага берилса яхши фойда беради.

Ёш куркалар рационида янги узилган кўкатлар, яъни карам барглари, кўк пиёз, беда, лавлаги барги ва бошқалар бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Уларни 4 кунлигидан бошлаб курка жўжалари рационига қўшилади.

15 кунликгача бўлган курка жўжаларига катта эътибор билан қараш керак бўлади. Шу даврда жиғилдонининг тўлалигига, эрталаб жиғилдонининг бўшлигига эътибор қаратиш керак бўлади. Биринчи озиқлантириш эрталаб соат 5:00 ларда бўлса, охирги кечки озиқлантириш кечқурунгача 20:00 ларда бўлади. Ёш куркалар озуқа таркиби ўзгаришига таъсирчан бўлади.

Шунинг учун янги озуқага куркаларни аста-секинлик билан ўргатилади. Озуқанинг янги таркибига ўргатишни эрталабдан оз оздан беришни бошлаш ва улар озуқани қандай қабул қилишини куни билан кузатиш тавсия этилади. Пихланган ва моғорланган емни, айниқса келиб чиқиши ҳайвонларга оид бўлса паррандага зинхор бериб бўлмайди.

Куркачиликда энг оғир ва машаққатли иш курка жўжаларини беталофат боқиб ўстириб вояга етказишдир. Вояга етган куркалар бақувват ва ҳаво инжиқликларига чидамли бўлади. Тухумдан чиққан жўжалари нозик, ҳимоясиз ва ёрдамга муҳтож бўлади. Айниқса захга ва совуққа чидамсиз бўлади.

Куркалар инига озгинадан ўтиришни бошлашидан тухумларни керакли миқдорини йиғиб, энг яхши курк бўлганининг тагига кечқурун қўйилади ва 28 кундан кейин курка жўжаларни очиб чиқади.

Биринчи бўлиб майда тухумлардан ва ёш курка маккиёнлари тухумларидан жўжалар очиб чиқади.

Тухумдан янги чиққан жўжаларни усти нам бўлади, шунинг учун уларни қурутиш учун ҳарорати 3035оС иссиқ хона ёки инкубаторда қуригунча ушланади, кейин курка макиёнининг олдига қўйиб юборилади.

Агар жўжалар инкубаторда очирилса, унда биринчи кундан бошлаб бир ҳафта давомида хона ҳароратини 3234оС , шундан кейин ҳар ҳафта 3оС га камайтириб борилади. Оқ тусли ёш куркалар иссиқни ўзига секин сингдиради, шунинг учун улар турган хонани ҳароратини яна 2оС га оширилади.

1–4 ҳафталик ёш куркалар учун мувозанатлаштирилган озуқа рациони, %

Рацион таркиби

Миқдори, %

1

Маккажўхори дони

39

2

Кунгабоқар шроти

17


Соя шроти

12

3

Озуқабоп хамиртуруш

5

4

Балиқ уни

10,4

5

Гўшт-суяк уни

7

6

Қуруқ творог

5

7

Ўт уни

2

8

Бўр, чиғаноқ, озуқабоп оҳак

0,6

9

Озуқабоп ёғ

1

10

Премикс П 5–1

1

100 г омухта емдаги энергия алмашинуви: ккал

кДж

290

1220

Хом протеин

28,1

Хом ёғ

4,9

Хом клетчатка

4,9

Кальций

1,7

Фосфор

1,3

Натрий

0,39

Лизин

1,54

Метионин + цистин

0,39

Емдаги гранулаларнинг катталиги ва хом протеинга бўлган талаб:

Куркалар ёши, кун

Гранула катталиги, мм

Хом протеин, %

1

1-60 кун

1,5-3

28

2

61-120 кун

3,-5

22

3

121-150 кун (эркаги)


18

Рацион таркибида хом протеин миқдори кам бўлса ёш куркаларнинг тирик вазни пасайишига ва 1 кг тирик вазн учун озуқа сарфининг кўпайишига олиб келади. Рацион таркибидаги хом протеин миқдорининг кўпайиши ҳам мақсадга мувофиқ эмас.

Курка жўжаларига биринчи 3 кунда бериладиган озуқа таркиби, бошланғич озуқа

Озуқа таркиби

Миқдори,

%

1

Маккажўхори дони (майдаланган)

50

2

Буғдой дони (майдаланган)

27

3

Соя шроти

10

4

Қуруқ сут

13

5–10 кунлик курка жўжаларига бериладиган озуқа таркиби:

Озуқа таркиби

Миқдори,

г/бош

1

Дон ёрмаси

5–8

2

Пиширилган тухум

3–2 дона

3

Творог

2–10

4

Қуруқ сут (творог)

5–10

5

Кўкатлар, сабзи

3–10

Томорқа хўжалигида кўпинча ем аралашмалари ишлатилади, уларнинг таркибига қуруқ ва ҳўл аралашмалар, майдаланган ёки бутун дон, илдиз мевалилар, кўкатлар, творог, ёғсизлантирилган сут ва бошқа маҳаллий озуқалар киради.

Курка жўжалари биринчи кунлари тахтадан ясалган емдонларда боқилади, ўлчами 40×40 см ёки 50×40 см, таги фанердан, деворлар қалинлиги 1,52 см, баландлиги 3 см бўлади. 20 кунликдан бошлаб узун емдонларга алмаштирилади. Узунлиги 80100 см, эни 1214 см, баландлиги 810 см бўлган емдонларнинг ички томонидан қалинлиги 1 см, эни 2,5 см бўлган тахта рейкаси қоқилади.

Куркалар емни сочиб ташламаслиги учун емдонни устига диаметри 2 см бўлган паррак ўрнатилади. Рангли бўёқларга бўялган емдонлар куркаларни ўзига жалб этиб, озуқага қизиқишини оширади.

Ёш куркаларни витамин (дармондори) ва минерал моддалари билан таъминлаш учун рационга 1 бош паррандага 10–12 томчи балиқ ёғи ёки умумий озуқа миқдоридан 1 фоиз миқдорида қўшилади, бўр ва майдаланган чиғаноқлар эркин берилади.

Куркаларнинг оғир вазнли тури учун омухта ем таркибидаги озуқа моддалар ва энергия алмашинуви меъёрлари, %

Кўрсаткичлар

Вояга етган куркалар

Ёш куркалар, ҳафта

1–4

5–13

14–17

18–30

100 г. озуқада энергия алмашинуви: ккал

кДж

280

1172

290

1214

300

1255

300

1255

270

1130

Хом протеин

16

28

22

20

14

Хом клетчатка

6

4

5

6

7

Кальций

2,8

1,7

1,7

1,7

1,7

Фосфор (умумий)

0,7

1,0

0,8

0,8

0,7

Фосфор (ўзлаштириладиган)

0,4

0,56

0,45

0,45

0,4

Натрий

0,3

0,4

0,3

0,3

0,3

Линолев кислотаси

1,5

1,5

1,5

1,8

2,0

Аминокислоталар:

Лизин

Метионин

Метионин + цистин

Триптофан

Аргинин

Гистидин

Лейцин

Изолейцин

Фенилаланин

Фенилаланин + тирозин

Треонин

Валин

Глицин

0,70

0,32

0,57

0,15

0,86

0,32

1,20

0,50

0,55

0,88

0,40

0,70

0,74

1,50

0,60

1,00

0,27

1,60

0,60

1,90

1,03

1,00

1,80

1,00

1,20

1,10

1,19

0,47

0,79

0,21

1,26

0,47

1,50

0,80

0,79

1,42

0,79

0,94

0,86

1,07

0,43

0,71

0,19

1,11

0,43

1,36

0,74

0,71

1,28

0,71

0,85

0,79

0,75

0,30

0,50

0,14

0,80

0,30

0,95

0,51

0,50

0,90

0,50

0,60

0,55

Изоҳ. Вояга етган куркалар учун кальций меъёри 1,5 фоизни ташкил этади.

Оғир вазнли куркаларнинг қуруқ озиқлантиришда 1 бош жўжаси учун 1 кунда бериладиган озуқа меъёри

Курка ёши, ҳафта

Озуқа меъёри, г

Курка ёши, ҳафта

Озуқа меъёри, г

1

10

13

265

2

25

14

280

3

40

15

290

4

60

16

310

5

90

17

325

6

120

18

220

7

150

19

240

8

165

20

260

9

195

21

280

10

220

22

285

11

250

23 – 24

290

12

260

25 – 30

280

Курка жўжаларини озиқлантиришнинг асосий қоидалари:

1. Курка жўжаларини ун қилиб майдаланган қуруқ донлар аралашмаси билан эркин озиқлантирилади, курка жўжалари хоҳлаган вақтида келиб озиқланиши учун емдонда доим омухта ем бўлиши керак.

Курка жўжаларига 40 кунгача простокваша, қатиқ, сыворотка ёки айрон билан намланган озуқа аралашмаси берилади. Ёши 40 кун ва ундан юқори бўлган паррандага озуқа аралашмасини сувда намлаб берилади. Курка жўжаларига озуқа аралашмасини бир кунда камида 8 маҳал берилади, 2 ойгача бир кунда 6 маҳал ва 2 ойдан юқори бўлган куркаларга бир кунда 4 маҳал берилади. Озуқа аралашмасини ўрнига биринчи кунлари сутли бўтқа пишириб бериш ҳам яхши натижа беради. Биринчи 3–4 кунлари намланган ёки қуруқ озуқа аралашмасини емдонларга эмас, тахтача устига солинади, шунда курка жўжалари озуқани тез топиб олади.

Курка жўжаларини бир кунда озиқлантириш

Куркалар ёши, кун

Бир кунда озиқлантириш, маҳал

1

1-10

8

2

10-20

7

3

20-40

6

4

40-60

5

5

2 ойликдан

3-4

2. Нам озуқа аралашмасига яна янги узилган ва майда қилиб кесилган кўкатлар (пиёз, қичитқиўт, беда), балиқ ёғи ва нон хамиртуриши берилади:

Озуқа номи

Миқдори, %

1

Озуқа-донлар аралашмаси

72

2

Кўкатлар

20

3

Балиқ ёғи

2

4

Нон хамиртуруши

6

Курка жўжаларини очиққа кўк ўтга чиқаришни бошлагандан кейин балиқ ёғи бермаса ҳам бўлади.

3. Нам озуқа аралашмасини 20–30 дақиқа ичида еб улгуриши учун оз-оз миқдорларда берилади.

4. Курка жўжаларига 21–30 кунлигидан бошлаб емдонларга майдаланган донлар аралашмаси солинади, аста секин миқдорини кўпайтириб борилади ва бир кунлик бериладиган рацион миқдорининг ярмигача олиб чиқилади.

5. Алоҳида емдонларга бўр, чиғаноқ, майда тошлар ва майдалаб эзилган дарахт кўмири солиб қўйилади.

6. Сувдонларда янги қуйилган тоза сув доим бўлиши керак. Курка жўжалари тирик вазнининг ортишига қараб ўсиш суратини аниқласа бўлади.

Жинсий белгилари кўрина бошлангандан эркакларини урғочилардан дарҳол ажратилади. Эркак куркаларни урғочиларидан кўкрагидаги чимдим ипсимон патларидан ажратиш мумкин. Ундан ташқари бронзарангли урғочи куркаларнинг кўкрагини олди томонида ва курагида патлари оқ каймали бўлади. Ёш куркаларнинг тирик вазни ҳам жинсий кўрсаткич ҳисобланади, эркак куркалар сезиларли даражада урғочиларидан гавдасининг йириклиги ва тирик вазни оғир бўлиши билан ажралиб туради.

Курканинг “Бронзаранг” зоти тирик вазн кўрсаткичлари:

Номи

Ёши, кун

Тирик вазни, г

1

Курка жўжаси

1

50–52

2

Курка жўжаси

10

125

3

Курка жўжаси

30

400

4

Курка жўжаси

50

850

5

Курка жўжаси

70

1500

6

Курка жўжаси

90

2500

7

Ёш курка эркаги

110

3900

8

Ёш курка урғочиси

110

3000

9

Ёш курка эркаги

130

4800

10

Ёш курка урғочиси

130

3500

11

Ёш курка эркаги

150

5800

12

Ёш курка урғочиси

150

3800

Яйловда боқиш имкони бор жойда ёш куркаларни бошқа паррандадан ва вояга етган куркалардан алоҳида ажратиб боқилади. Ёш куркалар яйловга кўникканларидан кейин ва танасини патлари яхши тўлиқ қоплаганидан кейин бир кунда бир неча маҳал бериладиган озуқани 2 маҳалгача қисқартирилади ва кейинчалик бир маҳалга ўтказилади.

“Сизлар нега курка боқмайсизлар?” деган саволга кўпинча “Ёш куркалар жуда нозик бўлади, уларни боқиб ўстириш жуда қийин” – деб жавоб беришади. Лекин тажриба шуни кўрсатадики, агар асосий ва оддий қоидаларга риоя қилсангиз, ёш куркаларни боқишда ҳеч қандай қийинчилик бўлмайди. Ёш куркаларни ем аралашмасига 30 фоиздан кам бўлмаган миқдорида янги ўрилган, ёш ва майда қилиб қирқилган кўкатлар – беда, қоқиўт, салат, қичитқиўт барглари берилади.

Ёш куркаларга кўк пиёз жуда фойдали, уни кўкатларни умумий миқдоридан учдан бир ёки тўртдан бир қисми миқдорида берилади. Кўк пиёзда дармондорилардан ташқари микробларни ўлдирувчи фитонцид моддалари ҳам мавжуд.

Ёши 1 ойгача бўлган куркалар емига сут маҳсулотлари (творог, ёғи олинган сут) ҳам қўшилади.

Ёш куркаларни озгинадан тез тез янги тайёрланган озуқа билан боқилади. Емдондаги озуқа қолдиқлари тез ачиши ва яроқсиз ҳолга келишини иноботга олиш зарур.

Ёш куркалар ўтларга бой яйловда боқилганда қўшимча равишда дон аралашмаси билан кунига 2 маҳал эрталаб ва кечқурун боқиш мумкин. Куркаларни яйловда боқиш учун ҳосилни йиғиштириб олинган майдонлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Озуқага қўшиладиган донларни ёш куркаларнинг 20 кунлик ёшигача майдалаб ва элакдан ўтқазиб берилиши тавсия этилади.

Вояга етган куркалар учун рацион намунаси, %

Рацион таркиби

Миқдори, %

1

Маккажўхори ва буғдой дони

65,8

2

Кунгабоқар шроти

13

3

Озуқабоп хамиртуруш

4

4

Балиқ уни

3

5

Ўт уни

5

6

Суяк уни

1

7

Бўр

3

8

Чиғаноқ, озуқабоп оҳак

3,7

9

Ош тузи

0,5

10

Премикс П 1 – 1

1

100 г. омухта емдаги энергия алмашинуви: ккал

кДж

280,4

1170

Хом протеин

16

Хом ёғ

3,2

Хом клетчатка

4,7

Кальций

2,8

Умумий фосфор

0,7

Лизин

0,66

Метионин

0,51

Ўрта вазн туридаги курка макиёнларига бир кунда мувозанатлаштирилган озуқа меъёри 260 г, оғир вазнли тури учун 280 г ва курка хўрозларига 510–560 г. ни ташкил этади.

Вояга етган куркалар учун омухта озуқа тури билан озиқлантириш,
1 бошга граммда

Рацион таркиби

Миқдори, г/бош

1

Маккажўхори ва буғдой дони

145

2

Кунгабоқар шроти

28,6

3

Озуқабоп хамиртуруш

11

4

Балиқ уни

7,7

5

Гўшт-суяк уни

10,6

6

Бўр, чиғаноқ

15,8

7

Озуқабоп ҳайвон ёғи

1,1

8

Ош тузи

0,5

9

Премикс П 1–1

2,2

10

Қайнатилган картошка

120

11

Маккажўхори силоси

50

100 г омухта емдаги энергия алмашинуви: ккал

кДж

725,3

3040

Хом протеин

41,2

Хом ёғ

8,56

Хом клетчатка

11,2

Кальций

7,27

Умумий фосфор

1,74

Натрий

0,8

Лизин

1,74

Метионин + цистин

1,3

Куркалар товуқлардан фарқли ўлароқ озуқага талабчан ва баданига тез ёғ йиғиш хусусиятига эга. Уларни хилма хил ва сифатли емлар билан озиқлантириш талаб этилади. Интенсив ўсиш даврида уларга оқсил ва дармондорилар кўпроқ керак бўлади. Куркаларнинг асосий озуқа таркибини ўтлар ташкил этиши сабабли товуқларга қараганда яйловларда озиқланишга кўпроқ мослашган. Яйловларда боқиш вақтида бир кунда 400 г кўк ўт чўқиб ейди.

Озиқлантириш фронти вояга етган куркалар учун қуруқ турдаги озиқлантиришда 8 см, омухта озуқа турида 20 см, сув ичиш фронти 4 см бўлиши керак.

Сув билан таъминлаш

Янги тухумдан очиб чиққан курка жўжаларга ем беришдан олдин пипетка ёрдамида махсус тайёрланган сут эритмаси берилади.

Сут эритмасининг таркиби:

1. Сут – 1 стакан.

2. Шакар – 2 чой қошиқда.

3. Поливитамин – 6 дона таблеткаси.

4. Пенициллин ёки биомицин – 1 та флакон.

Ёзда беда, қичитқиўт ва сабзи шарбатларини тенг равишда қўшиб ичирилади. Сувни биринчи кунлари вакуум сувдонларда берилади. 10–15 кундан бошлаб сув ёғоч, тунука ёки пластмасса идишларда берилади. 4-5 кунлари курка жўжаларининг кўриш ва сезиш органлари яхши ривожланмаганлиги учун сувдонлар ва емдонларни хонанинг яхши кўринадиган ёруғ жойларига жойлаштирилади. Организмда сув танқислиги курка жўжаларини мускул ошқозони кутикуласининг чириши ва ўзгаришига олиб келади, оқибатда курка жўжаси нобуд бўлади. Шу даврда озуқа истеъмол қилиш оч қолгандан ҳам хавфли ҳисобланади. Куркаларни ёмғир ва кўлмак сувлардан ичириш мумкин эмас, юқумли касалликлар қўзғатувчилари билан зарарланишлари мумкин. Ошқозон-ичак касалликларини олдини олиш учун ҳар 7–10 кунда бир марта сувга марганцовка қўшиб оч қизил ранг қилиб берилади. Сувнинг ҳарорати хона ҳарорати билан бир хил бўлади.

Бир кунда бир бош куркага 1,5 литр сув сарфланиши инобатга олиниши лозим.

Кўкатлар бериш

Кўкатлар (беда, қичитқиўт, горох, карам барги, ғоспанжа, кунгабоқар, лавлаги барги, сабзи, турп, редиска, қоқиўт, исмалоқ)ни майдалаб чопилади ёки гўшт майдалагичдан ўтказилади.

Кўк пиёз – жуда фойдали ўсимлик бўлиб, ичак инфекцион касалликлари қўзғатувчиларидан организмни ҳимоя қилиш ҳусусиятларига эга, айниқса биринчи кунлари бериш катта фойда беради. Кўк пиёз эрталаб ва кундузи берилади, кечаси берилганда курка жўжалари ўзларини безовта ҳис этадилар ва сувга чанқоқлик бошланади.

Рационга 12–15 кундан бошлаб балиқ ёки гўшт-суяк уни, балиқ фарши, гўшт чиқиндалари (ҳаммасининг ўрнини творог босади) қўшиш мумкин. Рационга яна парлаб ёки қайнатиб пиширилган картошка қўшилади. Картошкани қайнатишдан олдин кўк ўсимталари кесиб ташланади, чунки кўк ўсимталар таркибидаги соланин моддаси заҳарли ҳисобланиб, қайнатма сувини емга қўшиб берилганда паррандани заҳарлаши мумкин. Сабзини майдалаб курка жўжаларининг биринчи кунидан бошлаб бериш ва аста-секинлик билан 50–100 грамгача кўпайтириб бориш мумкин. Агар сабзи ва картошка йўқ бўлса, ўрнини кўк ўтлар билан қоплаш тавсия этилади. Бундан ташқари яна олма, нок қолдиқлари, сиқма қолдиқлари, озуқабоп лавлагиларни бериш мумкин. Горох, дуккаклилар оиласига мансуб ўсимликлар донларини куркаларга беришдан олдин сувга ивитиб қўйилади ва паст оловда энг кам миқдордаги сувда қайнатилади. 2–3 ҳафтадан бошлаб ёш куркаларнинг рационига сувда ивитиб нон хамиртуруши, кунжара ва шротлар бериш тавсия этилади. Нам ем қоришмалари ҳар куни 2–3 маҳал 30–40 дақиқа ичида еб тугатадиган миқдорда қилиб берилади. Ҳар бир ем берилгандан кейин ачиб моғорлаб қолмаслиги учун емдонлар яхшилаб ювилади.

Бўр, озуқабоп оҳак (известняк), чиғаноқ ва майда тош

Ёш куркаларни 1,5–2 ойлигидан ўстирилган дон билан боқиш В витаминига бой бўлгани учун жуда файдалидир. Бўр, чиғаноқ ва майда тошлар доимо емдонларда бўлиши лозим.

Куркалар ёши, ҳафта

Тошнинг катталиги, мм

1

1-2

2-3

2

3-7

4-5

3

8-12

5-7

4

12-13 ва ундан юқори

10 гача

Курка жўжаларига озуқаларни қуруқ ҳолда беришда 5 кунлигидан бошлаб ҳафтада 2 марта, умумий рационнинг 1–3 фоиз миқдорида майда тошлар омухта емга қўшиб берилади. Рационга майда тошларни қўшиб бериш натижасида ёш куркалар бир бирларининг патларини чўқиб юлиши ва тўшамани ейишидан сақлаб, ошқозон-ичак йўлларида тиқинлар пайдо бўлишини олдини олади.

Курка касалликлари

Куркалар касалликларини шартли равишда 4 гуруҳга бўлинади.

1. Қўзғатувчиси вирус бўлган касалликлар: НЕ (ичак қон кетиш яллиғланиши), ND (ўлим ҳолати кам содир бўлади), TRT (юқумли тамоқ – бурун шамоллаши);

2. Қўзғатувчиси бактерия бўлган касалликлар: колибактериоз, орнитобактериал рино-трахеит, псевдомоноз, пастереллёз, стафилакоккоз токсинларидан озуқа орқали заҳарланиш, микоплазма галлисептикум;

3. Қўзғатувчиси паразитлар бўлган касалликлар: кокцидиоз, гистомоз;

4. Технологик касалликлар: очликдан ўлиш, рахит, катта берцова суягини дисхондроплазияси, оёқ таги шамоллаши, аорта ёрилиши, буйрак олди қон кетиш синдроми.

Куркаларни эмлаш

• 1 (7)-кун – инфекцион ринотрахеитга қарши эмлаш;

• 1–3-кун Биостартер + Осмозан аниси;

• 3-кун – кокцидиозга қарши – Иммукокс;

• 1–7-кун Пребиос 600;

• 8–13-кун Д3 + Кальций;

• 14-кун “Ньюкасла” касаллигига қарши эмлаш шт.В1;

• 16–24-кун Хербивит 12 соат + Эселен 12 соат;

• 18–21-кун инфекцион ринотрахеитга қайта эмлаш (ревакцинация);

• 25–28-кун геморрагик энтеритга қарши – НЕ VAC эмлаш;

• 26–33-кун Биотин + Цинк;

• 35-кун “Ньюкасл” касаллигига қарши қайта эмлаш шт. Ла сота;

5, 8, 11-ҳафталар Д3 + Кальций беришни қайтариш;

º янги озуқа – Мульти Актив;

º сўйишга 4 кун қолганда – Осмозан берилади;

º лонос: Биовит;

Респиратор касалликларда Минтамикс берилади.

Хулоса қилиб айтганда, ёш куркалар жуда нозик парранда бўлгани учун катта эътибор, яхши қаров ва сифатли озуқа бериш тавсия этилади. Хона иссиқ, шамолдан яхши ҳимояланган ва парранданинг чиқиб ухлайдиган қўноқлари баланд қилиб қурилган бўлиши керак.

Куркалар эрта баҳордан тухум беришни бошлайди, тухумларга захдан зиён етмаслиги учун бир бурчакка қутини ичига қалин қилиб сомон, похол ёки пичан солиб қўйилади. Янги қўйилган тухумларни ҳар куни эҳтиётлик билан олиб, устига шикаст етишдан авайлаб сақлаб қўйилади. Ёши катта куркалар 13–15, ёш куркалар 11–13 дона тухум беради ва тухумга ўтиради. Курка тухум қилишдан тўхтаса, дарров инини янгилаш лозим, тагига сомон солиб устидан пичан қўйилади ва тухумлар териб қўйилади, курк бўлган курканинг ўзи жойни топиб жўжа очиш учун тухумга ўтиради. Курк бўлиб ётган курканиннг олдига ҳар 2 кунда идишда сув ва озуқа қўйилади. Шу пайтдан фойдаланиб куркани ташқарида айланишга ва қумда чўмилиши учун қўйиб юборилади. Одатда ҳамма тухумлардан 4 ҳафтадан кейин курка жўжалари очиб чиқади. Тухумдан жўжалар чиқишига бир неча кун қолганда она курка тухумлар устидан тушмай охиригача ўтиради. Тухумдан янги очиб чиққан жўжаларни иссиқ хонада парваришлаш яхши самара беради, 2 ҳафтадан кейин куннинг иссиқ пайтида 2 соатга жўжаларни айлантириб келиш учун олиб чиқилади.

Курка жўжаларини биринчи 10 кун пиширилган тухумни майдалаб, сутда пиширилган бўтқага қўшиб, майдаланган кўк пиёз билан аралаштирилиб берилади. Курка жўжаларини 4 кундан бошлаб ҳар куни эрталаб тумшуғини очиб аччиқ қалампирнинг 1 дона уруғидан оғзига солинади, 14 кундан бошлаб 2 донадан солинади, 6 ҳафтадан кейин емга 1 чой қошиқда майдаланган аччиқ қалампир қўшилади. Курка жўжаларини жуда эҳтиёткорлик билан парвариш қилиш керак. Уларни эрталаб соат 8:00 гача тоза ҳавога чиқариб бўлмайди, чунки намлик жуда зарарли ҳисобланади ва салбий таъсир кўрсатади, натижада тез шамоллаб қолишади ва бўйинларини баланд кўтариб патларини хурпайтириб, пастга тушириб ем емай қўяди. Шу вақтда касал парранданинг оёқларини ярим соатга юқори градусли спиртга солиб ушлаб турилади, сўнг иссиқ матога ўраб қўйилади. Озгина вақт ўтгандан кейин яна ушбу муолажа қайтарилади, шу зайлда 4–5 марта такрорланади ва парранда яна тетик бўлиб иштаҳа билан чўқиб озиқланади. Ёки курка жўжасининг бадани исиши учун тумшуғини очиб оғзига 1 чой қошиқда ароқ ёки пиво қуйилади. Курка жўжаси 4 ҳафталик бўлганда организм учун жуда зарур бўлган укроп, кашнич ва цикория ўтларини майдалаб қирқиб бериш фойдалидир. Курка жўжаларида шамоллаш белгиси пайдо бўлиши билан уларни дарров даволаш зарур. Одатда ёмғирда курка жўжалари қолиб кетса шамоллаш белгилари пайдо бўлади. Курка жўжаларига кунига 8–10 маҳал ем берилади. 7 ҳафталик бўлганида касалланиб улар орасида ўлим кўп бўлади. Бу хавфли давр 7 ҳафтадан 11 ҳафтагача давом этади. Агар шу даврда ҳар бир курка жўжаларини ҳар ҳафта томоғини ва бошини балиқ ёғи билан суртиб турилса, улар орасида бирорта ҳам ўлим ҳолати кузатилмаслиги мумкин. Куркачалар ёши 3 ойга етганида, агар яхши мувозанатлашган озуқа билан боқилган бўлса, уларни гўштга сўйиш мумкин бўлади.

2–6 ҳафталик ёш куркалар ҳеч қандай сабабсиз иштаҳалари йўқолиб, бўшашиб қолишади ва нобуд бўлишади. Рациони мувозанатлашган: кўкатлар, минерал қўшимчалар, керакли майдаланган донлар аралашмаси, пиширилган тухум, творог, пиширилган балиқ ва бошқалар, ҳаммаси бор. Ундан ташқари моцион (юриш, айлантириш), яйловда ўтлатиш, иссиқ хона ҳамма нарса етарли, лекин ёш куркалар нобуд бўлишни давом эттираверади. Сабаби нимада бўлиши мумкин, давоси борми? Бор!

Пенициллин шиша идишга ўхшаган идишда 5 фоизли кўк йод настойкасини олиб, 0,5 л сутга аралаштирилади ва шиша идишдаги 10 л сувга аралаштириб сувдонларга қуйиб чиқилади. Эртаси куни ёш куркаларни нобуд бўлиши тўхтайди ва тирик қолганлари тетиклашиб иштаҳалари пайдо бўлиб озуқага интила бошлайди.

Юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида ҳафтада 1–2 марта 1 л сувга 1 ош қошиқда картошка крахмалини қўшиб бирга қайнатилади ва унга 20 томчи 5 фоизли йод настойкаси томизиб аралаштирилади. Ушбу суюқликни сувдонларга қуйиб ёш куркалар олдига қўйилади ва улар иштиёқ билан ичишади. Эртаси кунидан бошлаб ёш куркаларни иштаҳалари пайдо бўлиб, улар тетик ва ҳаракатчан бўлишади. Доимий равишда ҳар ҳафта бериб борилса ёш куркалар орасида ўлим кузатилмайди.

П.Рахматуллаев, Х.Нормухамедов





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech