Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
6 Феврал 2017 00:00

Хўжаликда бройлер жўжаларини технологик ишлаб чиқариш қуйидаги асосий тамойилларни инобатга олган ҳолда ташкил қилинади:

- самарали технологик инкубация қилиш, сақлаш ва транспортда ташиш усулларини қўллаб, юқори маҳсулдор, сифатли дурагай жўжаларни ўстиришни оптимал вариантини танлаш;

- ёш бройлер жўжаларга эрта ўсиш шароитларини яратиш, жўжаларни паррандахонага келтирилгандан бошлаб сув ва озуқага бемалол етишиш имконини яратиш, шу билан бирга 4–5-кунлари қўшимча қўйилган сувдон ва емдонлардан автоматлашган сувдон ва емдонларга безарар ўтишни ташкиллаштириш;

- жўжаларни биологик, яъни ўз таркибида меъёрга асосан озуқа моддалари, минерал компонентлар ва микроэлементлари мавжуд бўлган премикс билан бойитилган, тўйимли ва юқори сифатли омухта ем билан озиқлантириш;

- паррандаларни ёпиқ бинода ва оптимал микроиқлим (ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги ва алмашинуви), ёшидан келиб чиқиб мавжуд ёритиш рационал тизими ва физиологик ҳолатларини инобатга олган ҳолда паррандахоналарда ўстириш, боқиш ва етиштириш;

- жўжаларни сув ва озуқани фаол истеъмол қилишини, жиғилдони тўлганлигини назорат қилиб бориш, боқилиш самарасини билиш учун 7-куни тирик вазнини тортиш;

- жўжаларни бутун ўсиш даврида ҳаво ҳароратини маъқул режимда ушлаш. Тез ўсувчи бройлер жўжалари ўзидан айниқса ишлаб чиқариш даврининг иккинчи қисмида, катта миқдорда метаболик иссиқлик чиқаради. Жўжани 21 кунлигидан бошлаб атроф-муҳит ҳароратини 21оС дан паст ушлаш, бройлерлар вазнини оптимал ўсишига имкон яратади.

- юқумли ва юқумсиз парранда касалликларига қарши самарали ветеринария-профилактик чора-тадбирларини қўллаш (бинони санация қилиш, бир вақтнинг ўзида бир хил ёшдаги паррандалар билан бинони тўлдириш, ўз вақтида иммунизация қилиш ва бошқалар).

Бройлерларни қафасларда сақлаш ва боқиш учун БКМ-3Б технологик ускуналар ва 3 ярусли КП-8 батареяларини ишлатиш мумкин. Бройлерларни катакларда сақлашнинг афзалликлари шундан иборатки, бир хил ҳажмдаги майдонда ер(пол)да боқилганга нисбатан 1,5 баробар бош сонини кўп ушлаш, мос равишда бош сони ҳисобига парранда гўштини ҳам кўп олиш мумкин. Лекин шу билан бирга ер(пол)да боқилганига қараганда қафасда боқилган бройлерлар бир бошига нисбатан камроқ тирик вазн олиниши ва олинган 1 кг тирик вазн учун кўпроқ сарф-харажат қилиниши аниқланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, бройлерларни ерда боқиш ускуналари катакларда боқиш ускуналарига нисбатан 2 баробар арзон тушади. Бройлерларни ерда боқиладиган ускуналари харажатларини қоплаш учун 2–2,5 йил вақт талаб этилади, катакларда боқиладиган бройлерлар ускуналари харажатларини қоплаш учун 3–4 йил вақт талаб этилади.

Қалин тўшамада бройлерларни етиштириш энг муҳим ва ҳар томонлама мукаммал ўзлаштирилган технология ҳисобланади.

Боқилаётган бройлер жўжаларининг тагига қалин тўшама учун моғорламаган, тоза ёғоч қипиғи, майдаланган похоллар 8–10 см қалинликда ишлатилади. Тўшама ҳарорати пол билан бир хил бўлиши (28–30оС) керак. Агар тўшама бир текисда ётқизилмаган бўлса, сув ва озуқага бир текис етолмаганлиги туфайли бройлер жўжалари галасининг бир хил ўсиши кузатилмайди. Бройлер жўжаларини боқиш зичлиги 1 м2 га 12–14 бошни ташкил этади, шунда 1 м2 боқиш майдончасида тирик вазнда 32–36 кг парранда гўшти етиштирилади.

Жўжалар биринчи 12–14 кунлик ёшигача тана ҳароратини бошқара олмайди. Энг қулай тана ҳароратини ҳаво ҳароратини тартибга солиш орқали яратиш мумкин. Пол ҳарорати ҳаво ҳароратига ўхшаб жуда зарур кўрсаткич, шунинг учун паррандахонани олдиндан иситиш жуда муҳим ҳисобланади. Паррандахона ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиришдан иссиқ мавсумда 24 соат, совуқ мавсумда 48 соат олдин стабиллаштириш керак бўлади.

Тавсия этиладиган кўрсаткичлар:

- ҳаво ҳарорати 30оС (озуқа ва сувнинг олдида жўжа елка баландлигида ўлчанади);

- тўшама ҳарорати 28–30оС;

- ҳаво нисбий намлиги 60–70%.

Келтирилган кўрсаткичларни ҳамма брудер майдончасида доимий равишда назорат қилиб бориш керак.

Жўжаларни келтиришдан олдин яна бир бор сув ва озуқалар етарли бўлишини ва паррандахона бўйича бир текисда тарқатилганлигини назоратдан ўтказиш керак. Ҳамма жўжалар келтирилгандан кейин зудлик билан озуқа ва сувга етишиш имкони бўлиши керак.

Жўжалар картон қутиларда қанча кўп вақт қолсалар, улар организмининг сувсизланиш потенциали шунча кучаяди. Бу эрта чиқим бўлишига ва 7 кунлик ёшида ҳамда ёшининг финал қисмида тирик вазн ўсишининг пасайишига олиб келади.

Жўжаларни картон қутилардан брудер тагидаги қоғозлар устига эҳтиёткорлик билан тез ва бир текисда қўйилади. Бўш картон қутилар дарҳол олиб ташланади.

Жўжаларга тинчланиш ва янги шароитга кўникиш учун 1–2 соат вақт берилади. Шундан сўнг ҳамма жўжаларда сув ва озуқага етишиш имкони мавжудлигини назорат қилиб чиқилади. Асбоб-ускуналарни ишлашини ва ҳаво ҳароратини назорат қилиб чиқиш керак.

Биринчи 7 кун жўжаларга янги шароитга ўрганиш ва озиқланиш ва сув ичиш жараёнини стимуляция қилиш учун кунига 23 соат давомида 30–40 люкс интенсивликдаги ёруғлик берилади.

Галага тоза ичимлик суви бериш ва жўжаларга қулай бўлган оптимал баландликдаги сувдонларда сувга осон етишиш имконияти яратилиб берилиши керак. Ниппелли линияларни 12 бош паррандага 1 ниппель ҳисобидан, қўнғироқ шаклидаги сувдонларни 1000 бош паррандага 6 та сувдон ҳисобидан ўрнатиш тавсия этилади. Бундан ташқари 1000 бош паррандага 6 та қўшимча мини-сувдон (автосувдон) лар қўйилади.

Бошида жўжаларга мини-гранула озуқани 100 бош жўжага 1 дона ҳисобидан ем поддон ёки тухум флейкасида берилади, ҳамда қоғозларга озуқа шундай солинадики банд бўлган майдон 25 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Жўжаларни тўғри қоғоз устига қўйилади. Автоматик тизимдаги емдон ва сувдонлар қоғозга яқин жойлашган бўлиши керак.

Бир бошга озиқлантириш фронти 5 см ва сув ичиш фронти 1 см. ни ташкил этади.

Энг муҳим омиллар:

- жўжаларга тоза, биобезарар шароитлар яратиб бериш;

- бир хил ёшдаги галалар (ҳаммаси бўш – ҳаммаси тўла) принципини қўллаш орқали касалликлар тарқалишини назорат қилиб бориш;

- тўшамаларни полга бир текис қилиб солдириш;

- паррандахоналарни олдиндан иситиш ҳамда ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини жўжаларни келтиргунча стабилизация қилиш;

- паррандахонага жўжаларни тезлик билан жойлаштириш;

- жўжаларга зудлик билан сув ва озуқа бериш;

- жўжаларни сув ва озуқага осон етишиши учун ускуналарни қулай қилиб жойлаштириш;

- тизимли емдон ва сувдонлар ёнига яна қўшимча сувдон ва емдонлар қўйиш;

- жўжаларни тинчланиши учун, сув ва емдонларга осон етишадиган қилиб 1–2 соатга ҳоли қолдириш;

- озуқа, сув, ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигини 1 ёки 2 соатдан кейин текшириб чиқиш, керак бўлган жойларда созлаш.

Парваришлаш жараёни бошланиш даврига баҳо бериш

Жўжалар озуқага биринчи етишишганда, ўзида очликни ҳис қилади, натижада яхшилаб озиқланади ва жиғилдонини тўлдиради. Жўжалар сув ва озуқани топганлигига амин бўлиш учун 8 ва 24 соат ўтгандан кейин текширилади. Бунинг учун паррандахонани 3–4 жойидан 30–40 бош жўжалар ушланади. Кейин ҳар бир жўжанинг жиғилдонини бармоқ билан аста пайпаслаб текширилади. Агар жўжа сув ва озуқани топган бўлса жиғилдони тўла, юмшоқ ва айлана шаклида бўлади. Агар жиғилдони тўла бўлса, лекин пайпаслаб кўрилганда озуқа шакли (текстураси) сезилса, унда жўжа етарли миқдорда сув ичмаган бўлади. Жўжа жиғилдонини тўлдириш меъёри 8 соатдан кейин 80 фоизни, 24 соатдан кейин 95–100 фоизни ташкил этиши керак.

Парваришлаш шароитларини назорати

Парранда галаси соғлиги ва иштаҳаси ривожланиши учун асосий зарур элементлардан энг мақбул ҳаво ҳарорати ва нисбий намлик ҳисобланади. Ҳаво ҳароратини ва нисбий намликни доимо ва тез-тез назорат қилиб туриш керак бўлади: биринчи 5 кун минимум бир кунда 2 марта ва ундан кейин ҳар куни. Ҳаво ҳарорати ва нисбий намликни ўлчаш ва микроиқлимни автоматик тарзда назорат қилиш тизими датчиклари жўжалар баландлигида ўрнатилади. Бундан ташқари электрон назорат датчикларни тўғри ишлаётганлигини назорат қилиб туриш учун яна оддий термометрлар ҳам ўрнатилади.

Жўжаларни парваришлаш жараёнида бинони ҳавосини елвизаксиз алмаштириб, тозалаб туриш учун яна қуйидагилар керак бўлади:

- ҳаво ҳарорати ва нисбий намликни керакли даражада ушлаб туриш;

- паррандахонада ис гази (мой/газли иситкичларни паррандахонага ўрнатиш натижасида пайдо бўлади), карбонат ангидрид гази ва амиякларни ҳаво алмаштиришни таъминлаш (вентиляция) тизими орқали пайдо бўлиши олди олинади;

Жўжаларни паррандахонага жойлаштирилгандан бошлаб вентиляцияни минимал ишлатиш орқали тез-тез ва мунтазам интервал вақтда тоза ҳаво бериб боришни ташкил этиш тавсия этилади. Сифатли ҳаво ва ҳароратни жўжалар баландлигида бир меъёрда таъминлаб туриш учун ички вентилляторлардан фойдаланиш мумкин.

Ёш жўжалар танаси тез совиб кетишга мойилдир, шунинг учун хақиқий ҳаво ҳаракати(оқими, тезлиги) пол юзасида 0,15 м/сек ёки ундан паст бўлиши керак.

Энг муҳим омиллар:

- ҳаво ҳароратини ва нисбий намлигини доимий равишда назорат қилиб бориш;

- тоза ҳаво билан таъминлаш ва захарли газларни чиқариб ташлаш учун вентиляциядан фойдаланиш;

- елвизаклардан сақланиш.

Нисбий намлик

Инкубаторда нисбий намлик инкубация жараёнини охирига келиб етарли даражада юқори (80%) бўлади. Паррандахонада умумий иситиш тизими мавжудлиги ва айниқса ниппелли сувдонлардан фойдаланишда нисбий намлик 25 фоиздан паст бўлади. Стандарт ускуналари мавжуд паррандахоналарда (нуқтали брудерларнинг куйиши натижасида қўшимча намлик ишлаб чиқариш ва очиқ сув сатҳига эга бўлган қўнғироқли сувдонлар) ҳаво нисбий намлиги юқорироқ (50%) бўлади. Стресс ҳолатини камайтириш учун жўжаларни инкубатордан кўчиришда паррандахона нисбий намлигини биринчи 3 кун 60–70 фоиз атрофида ушлаш тавсия этилади.

Бройлер паррандахонасида нисбий намликни ҳар куни назорат қилиб туриш керак. Агар нисбий намлик 50 фоиздан тушиб кетса, атроф-муҳит ҳавоси қуруқ ва чанг бўлади. Жўжалар организми намликни йўқотишни бошлайди ва респиратор касалликлар келиб чиқиш хавфи туғилади. Бу ишлаб чиқариш кўрсаткичларига дарҳол таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда тезлик билан ҳаво нисбий намлигини кўтариш тавсия этилади.

Агар паррандахонада юқори босимли сувпуркагич (туман ҳосил қилувчи) ўрнатилган бўлса, жўжаларни боқишни бошланғич даврида ҳаво намлигини кўтариш учун йилнинг иссиқ даврларида ўша ускунадан фойдаланиш мумкин.

Жўжаларни ўсиш жараёнида нисбий намлик миқдори пасайтириб борилади. 18 кунлик ёшидан кейин нисбий намлик юқори (70%) бўлса, тўшамани намланиш ҳолатлари кузатилади ва шу билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Бройлерларни тирик вазни ўсиши билан бирга нисбий намликни вентиляция тизими ва иситиш ускуналари орқали назорат қилиб бориш мумкин.

Ҳарорат ва нисбий намликнинг ўзаро боғлиқлиги

Барча жонзотлар респиратор органлари ва териси орқали организмдаги намликни буғланиши сабабли маълум қисмини йўқотади. Юқори нисбий намликда буғланиш орқали иссиқликни сарфланиши кам бўлади, шунинг учун ҳайвон ҳарорати юқорироқ бўлади. Ҳайвон хис қилаётган ҳарорат қуруқ термометрдаги ҳароратга ва нисбий намликка боғлиқ. Юқори нисбий намликда ҳароратни сезиш кучаяди, паст нисбий намликда ҳароратни сезиш камаяди.

Турли хил ҳаво намлигида ҳароратни меъёрий сезиш эквивалентини қуруқ термометрдаги кўрсаткичи

Ёши, кун

Меъёрий кўрсаткич

Нисбий намликда (%)

қуруқ термометр кўрсаткичи

tоС

НН%

40

50

Идеал кўрсаткич

80

60

70

1

30,0

60

36,0

33,2

30,8

29,2

27,0

3

28,0

60

33,7

31,2

28,9

27,3

26,0

6

27,0

60

32,5

29,9

27,7

26,0

24,0

9

26,0

60

31,3

28,6

26,7

25,0

23,0

12

25,0

60

30,2

27,8

25,7

24,0

23,0

15

24,0

60

29,0

26,8

24,8

23,0

22,0

18

23,0

60

27,7

25,5

23,6

21,9

21,0

21

22,0

60

26,9

24,7

22,7

21,3

30,0

24

21,0

60

25,7

23,5

21,7

20,2

19,0

27

20,0

60

24,8

22,7

20,7

19,3

18,0

Изоҳ: tоС – ҳаво ҳарорати, НН% - нисбий намлик (фоизда).

Манба: доктор М.Митчелл (Шотландия қишлоқ хўжалик коллежи).

Жадвалдан нисбий намлик билан ҳароратни сезиш орасидаги боғлиқлик кўриниб турибди. Агар нисбий намлик рухсат этилган меъёрдан юқори ёки паст бўлса жадвалдаги кўрсатгичга асосан жўжалар баландлигидаги паррандахона ҳарорати ўзгартирилади. Масалан: агар нисбий намлик 60 фоиздан паст бўлса, унда қуруқ термометр кўрсаткичи кўтарилади. Жўжаларни ўстиришнинг барча босқичида жўжаларни ўзини тутиши, хулқи устидан назорат ўрнатиш керак. Чунки жўжалар томонидан ҳароратни сезиши энг мақбул кўрсаткич ҳисобланади. Агар парранда хулқи жўжаларга жуда совуқ ёки жуда иссиқлигини кўрсатиб турса, унда паррандахона ҳарорати керакли томонга ўзгартирилади.

Энг муҳим омиллар:

- биринчи ҳафта жўжаларни ўстириш учун оптимал технологик шароитлар яратиш орқали 7 кунлик ёшида меъёрий тирик вазнга эришиш;

- паррандахона ҳароратини тўғрилигини текшириш учун жўжалар хулқини кузатиш;

- ҳаво ҳароратидан жўжалар серҳаракатлилигини ва иштаҳани кучайтириш учун фойдаланиш;

- биринчи 3 кун нисбий намликни 60–70 фоиз ушлаш ва ўстириш даврининг охиригача 50 фоиздан юқори ушлаш;

- жўжалар хулқидан индикатор сифатида фойдаланган ҳолда нисбий намлик 70 фоиздан юқори ёки 60 фоиздан паст бўлса, термометр кўрсаткичини ўзгартириш.

Брудерли технология

Брудер – жўжахонани иситиш учун хизмат қиладиган иситкич. Бройлер жўжаларини ўстиришда қўлланиладиган брудер тизимининг асосан икки тури мавжуд:

- брудерларни нуқтали жойлаштириш (қуббали ёки нурланувчи иситкичлар). Иссиқлик манбаи бу ҳолатда маълум жой билан чегараланган ва жўжаларда ундан нарига, яъни салқинроқ жойга ўтиш имкони мавжуд, бу жўжалар ўзларига энг маъқул бўлган ҳароратни топиш имконини беради.

- бутун паррандахонадан фойдаланиш. Ушбу ҳолатда иссиқлик манбаи катта ва ҳарорат паррандахона бўйича бир текис тарқалганлиги учун жўжа ўзига қулайроқ ҳароратли жойни танлаш имконига эга бўлмайди. Бутун паррандахонани ҳаво иситкичлари орқали иситиш мумкин, фақат ҳароратни меъёрда бўлишини назорат қилиб бориш керак.

Нуқтали брудерлар қўлланилганда жўжалар ҳаракати (хулқи)

Ҳарорат жуда юқори – жўжалар чийиллашмайди, боши ва қанотларини осилтириб пастроқ тутишади, нафас олиши оғирлашади. Жўжалар брудердан узоқроқ кетишга ҳаракат қилади.

Ҳарорат жуда паст – жўжалар брудер тагида тўдаланишиб олишади, қаттиқ чийиллашиб ёрдамга чақиради.

Ҳарорат меъёрда – жўжалар брудер тагида бир текис тарқалган бўлади, чиқараётган товушлари ҳам микроиқлими бекаму кўстлигидан далолат бериб туради.

Елвизак – жўжалар брудерни бир томонига тўпланишиб олади. Бунда ҳолатни ўрганиб чиқиш керак (елвизак таъсири, паррандахона бир текис ёритилганлиги, шовқинни экстремал даражада баландлиги ва бошқалар).

Энг муҳим омиллар:

- ҳаво ҳарорати технологик жараённинг асосий таркибий қисми ҳисобланади ва рекомендацияга мувофиқ ҳароратни сақлаш лозим;

- ҳаво ҳароратини қўл термометри билан жўжа елкаси баландлигида ўлчаш керак;

- жўжалар хулқини синчковлик билан кузатиш лозим.

Бройлер жўжаларини парваришлаш учун зарур бўлган ҳарорат ва нисбий намлик меъёри

Жўжалар ёши,

ҳафта

Ҳарорат

Ҳавонинг нисбий намлиги

Хонада

Жўжалар жойлашган майдончада (брудер тагида)

1

30–29

34–32

60–70%

2

28–27

31–29

60–70%

3

28–26

60–70%

4

25–24

60–70%

5

24–23

60–70%

6

22–21

60–70%

7

20–18

60–70%

Изоҳ: агар брудер мавжуд бўлмаса, жадвалда брудернинг тагида кўрсатилган ҳаво ҳарорати, жўжалар елка баландлигидаги ҳаво ҳарорати ҳисобланади.

Вентиляция

Вентиляция тизимининг асосан 2 хили мавжуд: табиий ва автоматик.

Табиий (очиқ паррандахоналар) вентиляция:

- механик аралашувисиз;

- механик аралашув билан турларига бўлинади.

Автоматик (парранда етиштириш шароити назорат қилувчи) вентиляция:

- минимал;

- оралиқ;

- туннелли;

- буғлантириш паннелларидан фойдаланиш;

- туман ҳосил қилувчи турларига бўлинади.

Табиий вентиляция очиқ паррандахоналарда қўлланилади ва парда, эшик, шлюз дарвозалар билан жиҳозланган бўлади. Табиий вентиляция деворларни очилиши билан ишга туширилади. Деворлар вазифасини кўпинча пардалар бажаради, шунинг учун вентиляцияни бу турини пардали вентиляция ҳам деб аташади. Табиий вентиляция боқиш технологиясининг қониқарли шароитларини ушлаб туриш учун куннинг 24 соат вақтида доимий назорат қилиб борилади. Паррандахонанинг ҳаво ҳарорати, нисбий намлик, елвизак кучи ва йўналишини меъёрлаштириб туриш учун доим пардалар билан ишлаш ва шароитини назорат қилиб туриш керак. Паррандахона деворлари очилганда ташқаридан катта миқдорда тоза, салқин ҳаво киради ва ичкари билан ташқари шароитини тенглаштиради. Табиий вентиляция қачонки ташқаридаги ҳарорат тавсия этилаётган ичкаридаги ҳароратга яқин бўлгандагина идеал ҳисобланади.

Автоматик вентиляция парранда етиштириш шароити назорат қилувчи энг оммабоп вентиляция тизими ҳисобланади. Автоматик вентиляция тизими электр вентиляторлар орқали паррандахонадаги ҳавони ташқарига чиқариб ташлайди, натижада ичкаридаги ҳавонинг ташқаридагига нисбатан босими камаяди ва ташқаридан тоза ҳавони ичкарига дарчалари орқали сўрилиб киришига сабабчи бўлади.

Бройлерлар ўсгани сари вентиляция янада интенсив бўлиши керак. Керак бўлганда фойдаланиш учун қўшимча равишда вентиляторлар ўрнатиш зарур. Бу камчиликни пайдо бўлганини ўз вақтида билиш учун паррандахона марказига ёки бир нечта нуқтасига парранда баландлигида датчиклар ёки термостатлар ўрнатилади.

Минимал вентиляция тизими – йилнинг салқинроқ мавсумида ва жўжаларни боқишда қўлланилади. Минимал вентиляцияни қўллашдан мақсад паррандахонадаги ҳаво билан бирга ортиқча намлик ва газ чиқиндиларини чиқариб ташлаш ва ташқаридан тоза ҳаво етказиб беришдир. Ташқаридаги об-ҳавони қандай бўлишидан қатъий назар паррандахона маълум вақт вентиляция қилиниб турилади. Қуйидаги жадвалда 20 минг бошга мўлжалланган паррандахонани вентиляция қилиш тавсияси берилган:

20 минг бош паррандахона вентиляцияси минимал меъёри

Ёши, кун

1 бошга м3/соат

Жами м3/соат

1

0,16

3

8

0,42

8

15

0,59

11

22

0,84

16

29

0,93

18

36

1,18

23

43

1,35

27

50

1,52

30

Ташқаридан кираётган ҳаво ичкаридаги ҳаво билан бир текис аралашиши учун барча дарчалардан бир текисда тоза ҳаво киришини таъминлаш лозим.

Оралиқ вентиляция тизими – ташқи ҳаво ҳарорати ва парранда ёши асосида икки принципда ишлайди. Ушбу вентиляция тизимидан йилнинг совуқ мавсумида ҳам, иссиқ мавсумида ҳам фойдаланилади. Агар минимал вентиляция тизими цикл-тайм асосида ишласа, оралиқ вентиляция тизими ҳарорат кўрсаткичларига асосланган ҳолда ишлайди. Оралиқ вентиляция тизими ҳам худди минимал вентиляция тизимидай ишлайди, фақат катта қувватли вентиляторлар катта ҳаво ҳажмини етказиб беради. Самарадорли оралиқ вентиляция тизими кириш дарчаларини ён деворларга ўрнатишни тақозо қилади, чунки туннелли вентиляцияни ишлатмасдан паррандахонадан ортиқча намликни чиқариб ташлаш имкони бўлади. Одатда оралиқ вентиляция тизими ташқи ҳарорат фарқи ички меъёри ҳароратдан +6оС дан юқори бўлмаган ҳолатда ёки, ташқи ҳарорат ички меъёрий ҳароратдан 6оС дан паст бўлмаган ҳолатда ишлатилади. Агар ташқи ҳарорат +6оС дан юқори бўлса, унда вентиляторлар паррандахонани керакли даражагача совутиб беролмайди ва туннелли вентиляция тизимига мурожаат қилишга тўғри келади. Агар ташқи ҳарорат 6оС дан паст бўлса, унда парранда танасининг ҳаддан ташқари совиб кетиш хавфи туғилади.

Туннелли вентиляция тизими – йилнинг совуқ ва иссиқ кунлари ёш паррандага ҳамда катта ёшдаги товуқларга ҳам ҳавонинг катта тезликда ҳаракатланиши орқали кучли совутиш эффекти билан қулай шароит яратади.

Туннелли вентиляция ҳаво алмашинувини максимал даражада таъминлайди ва ҳавони совиш эффектини яратади. Ҳар бири 122 см. ли вентиляторлар шамол орқали 4 ҳафтадан ёш паррандага 1,4оС га, 4 ҳафтадан юқори ёшдаги паррандага 0,7оС га ҳавони совутиб беради. Ҳаво оқими ҳаракати кучайтирилса, парранданинг ҳароратни сезиш қобилияти пасаяди. Катта ёшдаги паррандага нисбатан ёш парранда ҳарорат пасайишини 2 баробар тез сезади. Шундай қилиб ташқи ҳарорат 32оС бўлганда, 4 ҳафталик парранда учун 1 м/сек тезликдаги ҳаво ҳаракати 29оС ҳаво ҳароратини сезиш имконини беради. Агар ҳаво тезлиги 2,5 м/сек кўтарилса, мана шу парранда 22оС ни сезади. Ёши каттароқ паранда (7 ҳафталик) ҳарорат пасайишини сезиш келтирилган мисолдан 2 баробар кўпроқ бўлади (4оC атрофида).

Буғлантириш орқали совутиш тизими – туннелли вентиляциянинг юқори тезликдаги ҳаво оқимига буғлантириш орқали совутиш тизими қўшилса жуда мос келади. Буғлантириб совутиш усули йилнинг жазирама иссиқ кунлари парваришлаш шароитларини яхшилаш ва туннелли вентиляцияни таъсирини кучайтиришга ёрдам беради. Буғлантириб совутиш усули сувни буғлантириш орқали паррандахона ҳароратини туширишга қаратилган.

Буғлантириб совутиш усулини паррандахона ҳарорати максимал стресс ҳолатига келиб қолганда, ҳароратни туширишга йўналтирмасдан, паррандахона ҳароратини бир меъёрда ушлаб туриш учун қўлланилса маъқул бўлади.

Буғлантириб совутишга 3 ҳолат таъсир кўрсатади:

- ташқи ҳаво ҳарорати;

- ташқи ҳаво нисбий намлиги (НН);

- буғланиш самарадорлиги.

Буғлантириш орқали совутиш тизимининг 2 та асосий тури мавжуд: буғлантириш панеллари ва тунелли вентиляция ёрдамида ҳамда туман ҳосил қилиш ва майда дисперсли пуркаш.

Буғлантириш панеллари ва тунелли вентиляция тизими – ташқи ҳаво намланган целлюлоза панелларидан ичкарига ўтиши орқали совутиб берилади. Агар ичкаридаги ҳаво ҳарорати 29оС дан юқори бўлса, буғлантириш панели ва ҳаво оқими тезлиги биргаликда икки хисса самара бериши сабабли микроиқлимни назорат қилиб туриш имконини беради.

Туман ҳосил қилиш ва майда дисперсли пуркаш – ташқи ҳавони насос ёрдамида туман ҳосил қилувчи форсуткалар орқали ичкарига пуркаб ҳавони совутиб беради. Буғланишни тезлатиш мақсадида туман ҳосил қилувчи форсункалар дарчалар орқали ичкарига тоза ҳаво кирувчи жойларга ўрнатилади. Қўшимча равишда паррандахона ичкарисига яна керакли миқдорда форсункалар ўрнатилади.

Бройлерлар учун ёруғлик

Бройлерларни ишлаб чиқариш жараёнида ёруғлик энг асосий таркибий қисмидан биридир. Ёруғликнинг 4 та асосий хусусияти мавжуд:

- ёруғлик тўлқинининг узунлиги (ранги);

- интенсивлиги;

- ёруғлик кунини узунлиги;

- ёруғлик кунини тақсимланиши.

Ёруғлик кунини узунлиги ва тақсимланиши ўзаро бир-бирига боғлиқ. Кўпчилик ёруғликдан узлуксиз фойдаланишни афзал кўришади. Бу тизим куннинг ёруғлик вақти узоқлиги ва қоронғуликнинг қисқалиги (30–60 дақиқа) билан ифодаланади. Бу қисқа вақтдаги қоронғулик даври, агар электр токи ўчиб қолса парранданинг қоронғуликка мослашишини осонлаштиради.

Олдин узлуксиз ёруғлик кунлик ўсишни таъминлайди деган нотўғри тушунча бор эди. Қоронғулик даври паррандани маҳсулдорлигига, соғлигига, гормонал профилига, модда алмашинувини интенсивлигига, физиологиясига ва хулқига таъсир ўтказади.

Қоронғуликнинг қуйидаги таъсири тасдиқланган:

- эрта ўсиш қисқаради (лекин, кейинчалик ўсиш жараёни компенсация қилинади, яъни паррандани тирик вазн меъёрий кўрсаткичларига етиб олиш имконини беради, агар қоронғулик даври узоқ бўлмаса). Қайта ишлашга жўнатилаётган паст тирик вазнли (1,6 кг. дан паст) бройлерлар учун ўсиш жараёнини компенсация қилиш шу давр учун вақтни камлиги туфайли ўрнини қоплай олмайди.

- қоронғулик даврида метаболизмни сусайиши туфайли озуқадан фойдаланиш эффекти ошади ёки ўсиш жараёни профили (кесими) ўзгаради.

- тўсатдан ўлиш, асцитлар ва скелет ривожланиш жараёнини бузилишини камайиши туфайли парранда соғлиги яхшилади.

- парранда гўшти нимтасига қуйидагилар орқали таъсир кўрсатади:

~ кўкрак гўшти қисмини мутаносиблиги(пропорция)

камайиши;

~ оёқ қисмини мутаносиблиги кўпайиши;

~ қорин ёғи мутаносиблик қисми кутилмаган миқдорда бўлиши.

Ёруғлик дастури биринчи 7 кун 23 соат ёруғлик ва 1 соат қоронғуликдан иборат бўлиши керак. Бу аввалом бор озуқани тўлиқ истеъмол қилиш имконини беради. Ёруғликни олдиндан қисқартириш озуқа истеъмоли активлигини қисқартиради ва 7 кунлик ёшида тирик вазн кўрсаткичлари ёмонлашади.

Турли узунликдаги бир хил интенсивликдаги ёруғлик тўлқинини монохроматик таққослаганда, ёруғлик тўлқини узунлиги 635 нм (қизил ранг) ёки кенг спектрли ёруғликка (оқ ранг) нисбатан 415–560 нм (бинафша ранг ёки яшил ранг) ларда бройлер тирик вазни ўсиши кўпроқ самара беради.

0–7 кунлик ёшида ёруғлик интенсивлиги 30–40 люкс ва 7 кундан кейин 5–10 люкс бўлса озиқланиш ва ўсиш жараёнлари фаоллашади. Ёруғлик интенсивлиги паррандахона бўйича бир хил бўлиши керак (чироқлар устидаги рефлекторлар ёруғликни паррандахона бўйича бир текис тарқалишини таъминлайди).

Қоронғуликни яратиш учун паррандахонада ёруғлик интенсивлиги 0,4 люксдан паст бўлиши керак. Қоронғулик даврида паррандахонага форточкалар, вентилятор тешиклари, эшик ромлари орқали тушадиган ёруғлик нурларини изоляциялаш керак бўлади.

Сўйиш тирик вазнидан келиб чиқиб, қўлланиладиган
ёруғлик дастури

Сўйишдаги тирик вазни, кг

Ёши, кун

Интенсивлик, люкс

Ёруғлик кун узунлиги, соат

2,5 кг. дан паст

0–7

30–40

23 ёруғлик, 1 қоронғулик

8 + тутиш вақтигача *

5–10

20 ёруғлик, 4 қоронғулик

2,5 кг. дан юқори

0–

30–40

23 ёруғлик, 1 қоронғулик

8 + тутиш вақтигача *

5–10

18 ёруғлик, 6 қоронғулик

Изоҳ. * - сўйишга камида 3 кун қолганда 23 соат ёруғлик ва 1 соат қоронғулик режими қўлланилади.

Парранда 7 кунлик бўлгандан кейин 4 соатлик қоронғулик режимига ўтиш тавсия этилади. Агар ушбу тавсияга риоя қилинмаса, қуйидаги ўзгаришлар содир этилиши мумкин:

- уйқусизлик оқибатида озиқланиш ва сув ичиш жараёнларида абнормал хулқлари пайдо бўлади;

- биологик кўрсаткичлари пасайиб кетади;

- муваффақиятли парваришлаш кўрсаткичлари пасайиб кетади.

Агар қоронғулик 4 соатдан кўп бўлса қуйидаги ўзгаришлар юз беради:

- кўкрак гўшти миқдори камаяди;

- оёқ гўшти миқдори кўпаяди.

Бу далиллар тўлиқ қайта ишлашга мўлжалланган хўжаликлар учун катта аҳамиятга эга.

Жойлаштириш зичлиги

Парранданинг бош сонини жойлаштириш зичлиги иқтисодни ҳисобга олиб қабул қилинган қарорга ва паррандани парваришлаш бўйича чиқарилган маҳаллий қонунларга асосан белгиланади.

Бош сонини зичлиги паррандани умумий парваришлаш муваффақиятига, бройлер кўрсаткичларига, бир текис ўсишига ва охирги маҳсулот сифатига таъсир кўрсатади.

Сифатли боқиш шароити ва микроиқлим назоратидан келиб чиқиб парранда бош сонини жойлаштириш зичлиги аниқланади. Агар бош сони зичлигини кўпайтириш имкони бўлса, унда шунга яраша вентиляция, озуқа ва сув ичиш фронтлари кўпайтирилади.

Бир бош учун ажратиладиган пол майдони қуйидагиларга боғлиқ:

- ишлаб чиқариш охирига етказиладиган тирик вазн ва ёши аҳамияти;

- иқлим ва йил фасли;

- паррандахона типи ва ускуна жихозлари, айниқса вентиляция тизими;

- маҳаллий қонунчилик;

- маҳсулот сифатига тижорат талаби.

Бош сони ва унинг тирик вазнидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш зичлиги (АҚШ)

Тирик вазни, кг

1 м2 га майдонга бош сони

1 м2 га тирик вазн, кг

1,36

21,5

29,2

1,82

15,4

28,0

2,27

12,7

28,8

2,73

12,0

32,7

3,18

10,8

34,3

3,63

9,74

34,1

Иссиқ иқлим шароитида бош сони зичлиги

Иссиқ иқлим шароитида парранда бош сони зичлиги ташқи ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигига боғлиқ бўлади. Бунда паррандахона типи ва техник ускуналар характеристикалари ҳисобга олинади.

Иссиқ иқлим шароитида парранда бош сони зичлиги тахминан қуйидагича:

- микроиқлим назорат қилинувчи паррандахоналарда: ишлаб чиқариш охирига максимум 30 кг/м2;

- микроиқлим минимум назорат қилинувчи, очиқ деворли паррандахоналарда: ишлаб чиқариш охирига максимум 20–25 кг/м2 , йилнинг жазирама иссиқ даврида максимум 16–18 кг/м2;

- микроиқлим назорат қилинмайдиган, очиқ деворли паррандахоналарда: тирик вазнда 3 кг. дан ошиқ бройлерлар парваришлаш тавсия этилмайди.

Тирик вазн назорати

Маълумки, макиён ва хўрозчаларни ўсиш суръатлари ҳар хил бўлади. Хўрозчаларнинг 5–6 ҳафталик тирик вазни макиёнларга нисбатан 15–16 фоиз юқори, тирик вазнига сарф бўлаётган озуқа бирлиги эса 8–10 фоиз кам бўлади. Бу бройлерларни жинсига қараб ажратиб боқиш иқтисодий самарадорликни оширади. Натижада бройлерларни тирик вазни бўйича тенглиги, жўжалар бош сонини сақлаш кўрсаткичининг юқорилиги, озуқаларнинг самарали сарфланиши, алоҳида заиф ривожланган жўжаларнинг ажралиб қолиши, сўйилган бройлерларнинг массаси ва ҳажми бўйича тенглиги (бир хиллиги) таъминланади.

Аралаш галанинг маҳсулдорлик кўрсаткичи

Кун

Тирик вазн, г1

Кунлик ўсиш, г

Ўртача кунлик қўшилган вазн, г

Кунлик озуқа истеъмоли, г

Ошиб борувчи истеъмол, г2

Озуқа конверсияси3

0

42






1

56

14


13

13

0,237

2

72

15


17

30

0,419

3

89

18


20

50

0,561

4

109

20


23

73

0,673

5

132

23


27

100

0,762

6

157

25


31

131

0,834

7

185

28

20,48

35

166

0,893

8

217

31


39

204

0,942

9

251

35


43

247

0,984

10

289

38


48

295

1,021

11

330

41


53

348

1,053

12

375

44


58

406

1,083

13

422

48


63

469

1,110

14

473

51

41,12

69

538

1,236

15

527

54


74

612

1,160

16

585

57


80

692

1,183

17

645

60


86

778

1,206

18

709

63


92

870

1,228

19

775

66


98

968

1,249

20

844

69


104

1072

1,270

21

916

72

63,19

110

1182

1,291

22

990

74


116

1298

1,312

23

1066

77


122

1421

1,332

24

1145

79


128

1549

1,353

25

1226

81


134

1684

1,373

26

1309

83


140

1824

1,394

27

1393

85


146

1970

1,414

28

1479

86

80,55

152

2122

1,434

29

1567

88


157

2279

1,455

30

1656

89


163

2442

1,475

31

1746

90


168

2610

1,495

32

1836

91


173

2783

1,515

33

1928

92


178

2961

1,536

34

2020

92


83

3144

1,556

35

2113

93

90,56

187

3331

1,576

36

2207

93


192

3523

1,597

37

2300

94


196

3719

1,617

38

2394

94


200

3919

1,637

39

2488

94


204

4123

1,658

40

2581

94


208

4331

1,678

41

2675

94


211

4543

1,698

42

2768

93

93,57

215

4757

1,719

43

2861

93


218

4975

1,739

44

2954

93


221

5196

1,759

45

3046

92


224

5420

1,780

46

3137

91


227

5647

1,800

47

3228

91


229

5876

1,820

48

3318

90


231

6107

1,841

49

3407

89

91,22

233

6341

1,861

50

3495

88


235

6576

1,882

51

3582

87


237

6813

1,902

52

3669

86


239

7052

1,922

53

3754

85


240

7293

1,943

54

3838

84


241

7534

1,963

55

3920

83


243

7776

1,984

56

4002

81

84,96

243

8020

2,004

57

4082

80


244

8264

2,025

58

4160

79


244

8508

2,045

59

4238

77


245

8753

2,066

60

4313

76


245

8998

2,086

61

4388

74


245

9242

2,107

62

4460

73


244

9487

2,127

63

4531

71

75,64

244

9730

2,147

64

4600

69


243

9973

2,168

65

4668

67


242

10216

2,189

66

4733

66


241

10456

2,209

67

4797

64


240

10696

2,230

68

4859

62


238

10934

2,250

69

4919

60


236

11170

2,271

70

4978

58

63,80

234

11405

2,291

Алоҳида ажратиб боқиш натижасида етилган хўрозчаларни олдинроқ, макиёнларга таъсири бўлмаган ҳолда сотиш имконияти яратилади. Бройлерларни алоҳида ажратиб боқиш натижасида 1 м2 майдондан бирга қўшиб боқилганга қараганда 10–12% кўп фойда олиш мумкин.

Хўрозчалар галасининг маҳсулдорлик кўрсаткичи

Кун

Тирик вазн, г1

Кунлик ўсиш, г

Ўртача кунлик қўшилган вазн, г

Кунлик озуқа истеъмоли, г

Ошиб борувчи истеъмол, г2

Озуқа конверсияси3

0

42






1

56

14


12

12

0,217

2

71

15


16

28

0,390

3

89

18


19

47

0,529

4

109

20


23

70

0,641

5

132

23


27

96

0,732

6

157

26


31

127

0,808

7

186

29

20,54

35

162

0,871

8

218

32


39

201

0,924

9

253

35


44

245

0,969

10

291

39


49

294

1,009

11

333

42


54

348

1,044

12

379

46


60

408

1,076

13

428

49


65

473

1,105

14

481

53

42,11

71

544

1,132

15

537

56


77

621

1,157

16

596

60


83

704

1,181

17

660

63


90

794

1,203

18

726

67


96

890

1,226

19

796

70


103

993

1,247

20

869

73


109

1102

1,268

21

945

76

66,42

116

1219

1,289

22

1025

79


123

1342

1,309

23

1107

82


130

1471

1,329

24

1191

85


136

1608

1,350

25

1278

87


143

1751

1,369

26

1368

89


150

1900

1,389

27

1459

92


156

2056

1,409

28

1553

94

86,81

163

2219

1,429

29

1649

95


169

2388

1,448

30

1746

97


175

2563

1,468

31

1844

99


181

2744

1,488

32

1944

100


187

2930

1,507

33

2045

101


192

3122

1,527

34

2147

102


198

3320

1,546

35

2250

103

99,56

203

3523

1,566

36

2353

103


208

3731

1,585

37

2457

104


213

3944

1,605

38

2562

104


217

4161

1,624

39

2666

104


222

4383

1,644

40

2771

105


226

4609

1,664

41

2875

104


230

4839

1,683

42

2979

104

104,21

234

5073

1,703

43

3083

104


237

5310

1,722

44

3187

104


241

5551

1,742

45

3290

103


244

5795

1,761

46

3393

102


247

6041

1,781

47

3494

102


250

6291

1,800

48

3595

101


252

6543

1,820

49

3695

100

102,28

254

6797

1,839

50

3795

99


257

7054

1,859

51

3893

98


259

7313

1,879

52

3990

97


260

7573

1,898

53

4086

96


262

7835

1,918

54

4180

95


263

8098

1,937

55

4274

93


265

8363

1,957

56

4366

92

95,79

266

8629

1,976

57

4457

91


267

8895

1,996

58

4546

89


267

9163

2,016

59

4634

88


268

9431

2,035

60

4721

87


268

9699

2,055

61

4806

85


269

9968

2,074

62

4889

83


269

10237

2,094

63

4971

82

86,43

269

10506

2,113

64

5051

80


269

10775

2,133

65

5130

79


268

11043

2,153

66

5207

77


268

11311

2,172

67

5282

75


267

11578

2,192

68

5356

74


267

11845

2,211

69

5428

72


266

12110

2,231

70

5498

70

75,35

265

12375

2,251

Товуқчалар галасининг маҳсулдорлик кўрсаткичи

Кун

Тирик вазн, г 1

Кунлик ўсиш, г

Ўртача кунлик қўшилган вазн, г

Кунлик озуқа истеъмоли, г

Ошиб борувчи истеъмол, г 2

Озуқа конверсияси3

0

42






1

56

14


14

14

0,257

2

72

15


18

32

0,449

3

89

18


21

53

0,594

4

109

20


24

77

0,705

5

132

23


27

104

0,791

6

157

25


31

135

0,860

7

185

28

20,42

34

169

0,915

8

216

31


38

208

0,960

9

250

34


42

250

0,999

10

287

37


47

297

1,033

11

327

40


51

348

1,063

12

371

43


56

404

1,090

13

417

46


61

465

1,116

14

466

49

40,13

66

531

1,140

15

518

52


71

603

1,163

16

573

55


77

679

1,186

17

631

58


82

762

1,208

18

691

60


88

849

1,229

19

753

63


93

942

1,251

20

818

65


99

1041

1,272

21

886

67

59,96

104

1145

1,293

22

955

69


110

1255

1,314

23

1026

71


115

1370

1,335

24

1099

73


120

1491

1,356

25

1174

75


126

1616

1,377

26

1250

76


131

1747

1,398

27

1327

77


136

1883

1,419

28

1406

79

74,29

141

2024

1,440

29

1485

80


146

2170

1,461

30

1566

80


150

2320

1,482

31

1647

81


155

2475

1,503

32

1729

82


159

2634

1,524

33

1811

82


163

2798

1,545

34

1894

83


168

2965

1,566

35

1977

83

81,56

171

3137

1,587

36

2060

83


175

3312

1,608

37

2143

83


179

3491

1,629

38

2226

83


182

3673

1,650

39

2309

83


186

3859

1,671

40

2392

83


189

4048

1,692

41

2475

83


192

4240

1,713

42

2557

82

82,94

195

4435

1,734

43

2639

82


198

4633

1,756

44

2721

81


201

4834

1,777

45

2802

81


203

5037

1,798

46

2882

80


205

5243

1,819

47

2961

80


208

5450

1,840

48

3040

79


210

5660

1,862

49

3118

78

80,16

212

5872

1,883

50

3196

77


213

6085

1,904

51

3272

76


215

6300

1,925

52

3347

75


216

6516

1,947

53

3422

74


217

6733

1,968

54

3495

73


218

6952

1,989

55

3567

72


219

7171

2,011

56

3637

71

74,13

220

7391

2,032

57

3707

69


220

7611

2,053

58

3775

68


220

7831

2,75

59

3841

67


220

8051

2,096

60

3906

65


220

8271

2,117

61

3970

63


219

8490

2,139

62

4031

62


218

8708

2,160

63

4091

60

64,84

217

8925

2,182

64

4149

58


216

9141

2,203

65

4206

56


214

9355

2,224

66

4260

54


212

9567

2,246

67

4312

52


210

9777

2,267

68

4363

50


208

9985

2,289

69

4411

48


205

10190

2,310

70

4457

46

52,25

202

10392

2,332

Изоҳ: 1– хўжаликдаги тирик вазн (яъни ичакдаги озуқаси билан);

2 – тирик вазнга озуқа истеъмоли;

3 – озуқа конверсияси паррандани келтирилган вақтдаги тирик вазнини ўз ичига олади ва ўлим, чиқимлар ҳисобга олинмайди (Aviagen компанияси маълумотлари асосида тузилган).

Бройлерларни озиқлантириш

Бройлер жўжалар бошқа қишлоқ хўжалик паррандаларига қараганда ўсиш суръатининг тезлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун уларни биринчи кунданоқ тўлиқ рационли омухта ем, таркиби мувозанатлашган озуқа билан боқиш муҳим аҳамиятга эга. Бройлер жўжаларини озиқлантириш 3 даврга (бошланғич – 1–10 кун, ўсиш – 11–24 кун ва якуний – 25 кун ва ундан юқори) ёки 2 даврга бошланғич (1–4 ҳафталик) ва якуний (5 ҳафта ва ундан юқори) даврга бўлинади.

Бройлер жўжаларига бериладиган озуқа меъёри, рацион таркиби миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида: 100 г озуқа таркибидаги энергия алмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда берилган.

Моддалар номи

1–4 кунлик

1–4 ҳафталик

5 ҳафтадан юқори

1

Энергия алмашинуви (ОЭ)

310

310

315

2

Оқсил (хом протеин)

18,0

22,0

19,0

3

Клетчатка (бириктирувчи тўқима)

2,9

4,5

4,5

4

Лизин

0,95

1,15

1,05

5

Метионин

0,31

0,48

0,44

6

Цистин

0,25

0,28

0,32

7

Триптофан

0,21

0,23

0,21

8

Аргинин

0,97

1,25

1,14

9

Гистидин

0

0,48

0,44

10

Лейцин

0

1,61

1,47

11

Изолейцин

0

0,88

0,80

12

Фенилаланин

0

0,80

0,74

13

Тирозин

0

0,69

0,43

14

Треонин

0

0,80

0,74

15

Валин

0

0,98

0,89

16

Глицин

0

1,04

0,95

17

Са (кальций)

0,25

1,00

0,90

18

Р (фосфор)

0,47

0,80

0,70

19

Na (натрий)

0,18

0,3

0,3

Бройлер жўжаларининг витаминлара бўлган талаби

1 тонна озуқа таркибидаги А, D3 витаминлари учун миллион ХБ (халқаро бирлик) да, қолганлари учун граммда берилган.

Витаминлар

1–4 кунлик

1–4 ҳафталик

5 ҳафтадан юқори

1

А

10,0

10,0

7,0

2

D3

1,5

1,5

1,0

3

Е

10,0

10,0

5,0

4

К

2

2

1

5

В1

2

2

1

6

В2

3

3

3

7

В3

10

10

10

8

В4

500

500

500

9

В5

30

30

20

10

В6

3

3

3

11

Вс

0,5

0,5

0,5

12

В12

0,025

0,025

0,025

13

Н

0,1

0,1

0

14

С

50

50

50

Жўжаларнинг биринчи 4 кунлигида уларни озиқлантиришда енгил ҳазм бўладиган озуқа аралашмаларидан файдаланиш мумкин. Қуруқ сут маҳсулотлари, маккажўхори ва буғдой ёрмалари, соя шроти, витамин-минералли қўшимчалари – премикслар шулар жумласидандир.

Бройлер жўжаларини тўғри озиқлантиришнинг асосий кўрсаткичларига уларнинг жадал суръатларда ўсиши, суяк тўқималарининг яхши ривожланганлиги, оёқларида қувватсизлик ҳолатларининг йўқлиги, соғломлиги ва бошқалар киради.

Бройлернинг ўсиши асосан оқсил моддасига боғлиқ бўлгани учун рационга юқори биологик тўйимли оқсил моддасига эга бўлган озуқаларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Оқсил моддасининг асосий манбаларини ҳайвон ва ўсимликлардан олинадиган озуқа қўшимчалари ташкил этади. Омухта таркибидаги хом оқсилнинг 20–25 фоизини ҳайвонларга оид озуқаларга тегишли бўлган оқсиллар ташкил этиши лозим.

1-4 кунлик бройлер жўжаларга тавсия қилинадиган рацион

Компонентлар

Миқдори, %

Буғдой ёрмаси

35

Маккажўхори ёрмаси

35

Соя шроти

25

Қуруқ сут

5

Бундан ташқари витамин-минералли премикс

0,1

Бройлер жўжаларини, келиб чиқиши хайвонларга оид бўлган озуқалар ҳамда маккажўхори ва соя шротлари билан керакли миқдорда таъминлашдаги мавжуд қийинчиликларни ҳисобга олиб, улар ўрнига парранда озуқаси учун целлюлозага бой бўлган, келиб чиқиши ўсимликларга оид бўлган озуқаларни ишлатишга тўғри келмоқда.

Бройлерлар рационидаги озуқалар таркибига кирувчи протеин миқдорини, келиб чиқиши ҳайвонларга оид (балиқ уни, гўшт-суяк уни, қуруқ сут маҳсулотлари) ва ўсимликларга оид (соя ва кунгабоқар шротлари) бўлган озуқалар ҳамда озуқа хамиртурушлари билан тўлдириш мумкин. Бройлер жўжаларининг гўштидан балиқ ҳиди келмаслиги учун, балиқ уни охирги 10 кунликда рациондан чиқарилади.

Хонадонда боқишга мўлжалланган бройлер жўжалар учун озуқа рациони, %

Озуқа таркиби

Жўжалар ёши, ҳафта

1–4

5 ва ундан юқори

Буғдой дони

35

37

Маккажўхори дони

25

20

Соя шроти

23

20

Кунгабоқар шроти

5

10

Балиқ уни

5

2

Озуқа хамиртуриши

3

5

Минерал озуқалар

1

1

Ўсимлик ёғи

3

5

Бундан ташқари витамин-минералли премикс

0,1

0,1

Рациондаги энергия етишмовчилигини 3–5% ўсимлик мойларини қўшиш билан қоплаш мумкин. Мойларни жўжалар ёши 1 кунликдан бошлаб 2–3 фоиз, 4 ҳафталикдан бошлаб 4–5 фоиз рационга қўшиш тавсия этилади.

Бройлерларнинг жадал ўсиши ва меъёрда ривожланиши учун минералли озиқлантириш катта аҳамиятга эга. Озуқа рационини минерал моддалар билан мувозанатлаштириш мақсадида бўр, суяк уни, фторсизлантирилган фосфатлар қўшилади. Бундан ташқари имкон бўлганда чиғаноқ қўшиш ҳам яхши натижалар беради. Рационда кальций билан фосфор муносабати 2 : 1 ни ташкил этиши лозим.

Модда алмашинувини яхшилаш ва ҳосил бўлаётган энергиядан ҳамда протеиндан юқори самарали фойдаланиш мақсадида бройлерлар рационига таркибида биологик актив моддалар бўлган премиксларни қўшиш яхши натижа беради.

Ҳар куни тирик вазни 50 граммдан ўсадиган бройлер-жўжаларига мўлжалланган озуқа рецепти, %

Озуқа таркиби

Жўжалар ёши, ҳафта

1-3

4-5

6–7

Буғдой

33

32

36

Маккажўхори

25

25

25

Кунгабоқар шроти (34% хом протеин)

7

9

10

Соя шроти

23

20

18

Гўшт-суяк уни

1,95

4

4,2

Балиқ уни

4

3

Ўсимлик ёғи

3

4,3

4,2

Лизин (монохлоргидрат)

0,25

0,25

0,2

Метионин

0,3

0,25

0,2

Ош тузи

0,3

0,3

0,3

Дефторированный фосфат

(Са-30%, Р-18%)

1,2

1,0

1,0

Озуқа оҳаги (известняк)

1,0

0,9

0,9

Бундан ташқари витамин-минералли премикс

0,1

0,1

0,1

10 кундан бошлаб бройлерларга ҳар бир бош жўжага 1–2 граммдан ҳафтада бир марта майда тошлар(гравий) берилади. Бошланғич даврда бройлерга ҳажми 1,0–2,5 мм, якуний даврда ҳажми 3,0–3,5 мм йирикликдаги омухта емлар билан боқиш биологик ва иқтисодий самара беради.

Бройлер гўштини қайта ишлаш

Етиштирилган бройлер жўжаларини технология бўйича 1–2 кун ичида сўйиш тавсия этилади. Аксинча, сўйиш куни чўзилиб кетса, бройлер жўжалари тутиш жараёнидаги стрессдан тирик вазнини тез фурсатда йўқотади.

Бройлер жўжаларини тез, сифатли сўйиш ҳамда патларидан тозалашни жадаллаштириш ва жараённи енгиллаштириш учун патлардан тозалаш машинасини (МОП) ишлатиш тавсия этилади. Бу ускуна резина урувчи бармоқлар ва центрафугадан иборат бўлиб, иссиқ сув ёрдамида кучли айланиш орқали патларни юлади.

Бройлер гўштини нимталаш - келтирилган жадвалда бройлер гўшти асосий порция қисмлари мутаносиб равишда ҳар бир парранда жинсини тирик вазнини ўсишишига боғлиқ бўлиши кўрсатилган. Бунда бройлер гўштини қайта ишлаш икки тури кўрсатилган: ичак – чавоқдан тозаланган (потрошённый) бройлер гўштини кўкрак гўшти, сон ва болдир қисмларига мутаносиб равишда бўлинганлик натижалари ҳамда гўштни кўкрак қисми ва оёқ қисмига нимталаш (обвалка) натижалари кўрсатиб берилган.

ROSS-308 хўрози - бўлиш

Тирик вазн, кг

Кўкракча, %

Сон, %

Болдир, %

Ичак-чавоқдан тозаланган тана, %

1,6

20,15

12,19

10,16

70,66

1,8

20,49

12,35

10,16

71,04

2,0

20,80

12,51

10,16

71,41

2,2

21,10

12,66

10,17

71,77

2,4

21,37

12,79

10,17

72,12

2,6

21,62

12,91

10,17

72,46

2,8

21,85

13,02

10,18

72,79

3,0

22,07

13,13

10,18

73,11

3,2

22,26

13,22

10,18

73,42

3,4

22,43

13,31

10,18

73,72

3,6

22,57

13,40

10,19

74,01

ROSS-308 макиёни - бўлиш

Тирик вазн, кг

Кўкракча,

%

Сон, %

Болдир,

%

Ичак-чавоқдан тозаланган тана, %

1,6

21,05

12,47

9,57

71,07

1,8

21,36

12,63

9,54

71,49

2,0

21,65

12,80

9,51

71,91

2,2

21,92

12,96

9,49

72,30

2,4

22,16

13,09

9,46

72,69

2,6

22,39

13,22

9,44

73,05

2,8

22,60

13,33

9,41

73,41

ROSS-308 хўрози – нимталаш

Тирик вазн

(кг)

Оёқ гўшти

(%)

Кўкрак гўшти (%)

Жами

(%)

1,6

15,91

20,15

36,06

1,8

15,97

20,49

36,46

2,0

16,01

20,80

36,81

2,2

16,03

21,10

37,13

2,4

16,06

21,37

37,43

2,6

16,08

21,62

37,70

2,8

16,10

21,85

37,95

3,0

16,13

22,07

38,20

3,2

16,15

22,26

38,41

3,4

16,16

22,43

38,59

3,6

16,17

22,57

38,74

ROSS-308 макиёни - нимталаш

Тирик вазн (кг)

Оёқ гўшти

(%)

Кўкрак гўшти (%)

Жами

(%)

1,6

14,96

21,05

36,01

1,8

15,02

21,36

36,38

2,0

15,09

21,65

36,74

2,2

15,15

21,92

37,07

2,4

15,20

22,16

37,36

2,6

15,27

22,39

37,66

2,8

15,32

22,60

37,92

Терминология:

Ичак – чавоқдан тозаланган тана – тозаланган бройлер гўшти танаси (бўйин, абдоминал ёғи ва ички органларисиз) тирик вазнга фоиз ҳисобида.

Кўкракча – кўкрак гўшти (тери ва суякларсиз) тирик вазнга фоиз ҳисобида.

Сон/Болдир – сон/болдир (тери ва суякларсиз) тирик вазнга фоиз ҳисобида.

Оёқ гўшти – жами сонни нимталаш (суяксиз) ва болдирни нимталаш (терисиз) тирик вазнга фоиз ҳисобида.

Юқумли касалликлари

Паррандачилик хўжаликларида Ньюкасл, Марек ва Гамборо касалликларига мажбурий тарзда паррандаларнинг барчаси эмланади. Бу касалликларга қарши эмлаш ҳар қандай иммунопрофилактика дастурининг асосини ташкил қилади.

Марек касаллиги (парранда параличи, парранда нейролимфоматози, парранда энзоотик нейроэнцефаломиелити) – юқори контагиоз ўсма (лимфопролифератив) шаклидаги, вирус этиологияли, товуқсимонлар отрядига мансуб паррандаларда ривожланувчи касаллик, уч хил йўналишда: невралгия, кўз ва ўсимта (шиш) кўринишида кечади.

Қўзғатувчиси – Heкresvirus оиласига мансуб вирус бўлиб, асосан аэроген йўли билан тарқалади.

Клиник ҳолати – инкубацион даври парранда ёшига боғлиқ бўлиб, 2 ҳафтадан 16 ҳафтагача ўзгариши мумкин. Оёқ, қанот, бўйин, жиғилдонда ривожланиб борувчи парез ва параличлар пайдо бўлади, ҳаракатлар бир-бирига номувофиқ бўлади, тўлиқ паралич бўлгунга қадар қадам ташлаши қийинлашади ва оёқ бармоқлари буралиб, тиришиб қолиш ҳолатлари кузатилади.

Даволаш ва профилактика – ўстиришга қабул қилинаётган жўжаларни бир кунлигида Марек касаллигига қарши амалдаги қўлланмага мувофиқ бир марта инкубаторда эмланади. Ҳозирги вақтда қуйидаги вакциналар қўлланилмоқда:

Марек касаллигига қарши ФС-126 штаммидан курка герпес вируси ва товуқ герпес вирусидан суюқ культураль вирусвакциналари (Курск биофабрикаси, Щелковск биокомбинати);

Марек касаллигига қарши курка герпес вируси ва товуқ герпес вируси штаммидан суюқ бивалент культураль вирусвакциналари (ВНИИЗЖ);

Вакцина Nobilis Rismavac и Nobilis: + СА126 ("Интервет");

Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакциналар: “Vectormune HVT+NDV” (Марек+Ньюкасл), “Vectormune NVT+IBD” (Марек+Гамборо), (СЕВА компанияси, Франция).

Тавсия этилаётган векторли вакциналар ген (ирсият фактори) инженериясининг нанотехнологияси прогрессив маҳсулоти ҳисобланади.

Ньюкасл касаллиги (НК, Псевдочума) – юқори тезликда тарқалувчи паррандаларнинг вирус касаллиги, респиратор, висцерал органларини, марказий асаб системасини зарарловчи ва маҳсулдорликни пасайиб кетиши ва ҳалок бўлиши билан якунланувчи ўта юқумли касалликдир.

Қўзғатувчиси – парамиксовирус гуруҳига кирувчи РНК – сақловчи вирус. Парранда аэрозол (ҳаво орқали) ёки перорал (оғиз орқали) зарарланиши мумкин.

Клиник ҳолати – инкубацион даври қисқа – 4 кун. Касалланган парранда тушкун, ҳаракатсиз, ташқи таъсирга жавоб қайтармайди. Бошидаги териси қон айланишининг бузилиши натижасида кўкариб қолади, бурун тешикларидан шиллиқ сув ажралиб чиқа бошлайди, ахлати суюқ, яшил ёки сариқ рангда, айрим ҳолларда қон аралаш бўлади. Нерв – фалажга оид белгилари ривожланади.

Даволаш ва профилактика ушбу касалликнинг самарали даволаш йўли йўқ бўлгани билан технологик жараённинг асосий усули ҳисобланган касалликка мойил бўлган паррандада ишончли иммунитет ҳосил қилувчи эмлаш усуллари кенг қўлланилади.

Ньюкасл касаллигининг олдини олиш мақсадида махсус лентоген вирус штамми мавжуд бўлган тирик вакциналар, инактивланган ва комбинацияланган вакциналардан фойдаланилади. Асосан “В1”, “Н”, “Бор–74”, “Ла-Сота” номли вакцина штаммлари қўлланилади.

Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина “Vectormune HVT+NDV” (Марек+Ньюкасл), СЕВА, Франция, мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.

Юқумли бронхит (ЮБ) – барча ёшдаги паррандаларга юқадиган контагиоз вирус касаллиги. Жўжаларнинг нафас олиш органларини зарарлайди ва катта ёшдаги парранда маҳсулдорлиги тушиб кетади.

Касал қўзғатувчи короновирус гуруҳига таалуқли бўлиб, товуқ муртаклари ва хужайра тўқималарида ўстириш мумкин. Қўзғатувчиси бир неча штаммларга бўлинади (30 га яқин серотиплари мавжуд). Контакт орқали аэроген, трансовариал йўллари билан юқади. Касал бўлиб тузалган парранда 50–100 кун вирус ташувчи бўлиб қолади. Колибактериоз, респиратор микоплазмоз қўзғатувчилари билан асоратланганда инфекция яширин шаклида кечади.

Клиник ҳолати – инкубацион давр 1 кундан 5 кунгача давом этади. Касал паррандада холсизлик, иштаҳа йўқолиши, хансираш, хириллаш, йўтал, аксириш, сероз конъюктивити, ринитлар кузатилади. Касалланиш юқори даражада, ўлим 25 фоизни ташкил этади. Икки ҳафталик ёшда касалланиш оқибатида тухумдон ва тухум йўлларини ривожланиши кечикади. Катта ёшдаги товуқлар касалланиши оқибатида тухум маҳсулдорлиги 35 –50 фоизга камаяди, тухум ичида серсув суюқлик бўлади, тухум қобиғи тузилиши бузилади. Тухумдон ва тухум йўлини инфантилизмида тухум шаклланиши бузилади.

Даволаш ва профилактика – маҳсус профилактика тадбирлари инактивланган ва тирик вакцинани қўллашга асосланган. Вакцинация схемаси касалликни интенсивлигига боғлиқ. Юқумли бронхит колибактериоз, микоплазмозлар билан бирга аралаш инфекция ҳолида бўлса, унда антибактериал препаратлари (окситетрациклин, неомицин сульфат, ампинцилин) аэрозол ҳолатда 4 мл/м3 ҳисобидан қўлланилади.

Гамборо касаллиги (ГК, ИБК – юқумли бурсал касаллиги, юқумли бурсит, юқумли нефроз) – кенг тарқалган, контагиоз, айниқса 2–15 ҳафталик ёшдаги жўжалар вирус касаллиги. Сабабчиси вирус бўлган, касал парранда билан алоқа натижасида паррандалар орасида тез тарқалувчи (контагиоз) юқумли касаллик, асосан 2 –15 ҳафталик жўжалар зарарланади ва бошқа касалликлардан фарқ қиладиган, ўзига хос фабрициев сумка, нефроз, мушаклар орасида қон қуйилиш ва диареялар кузатилади. Иммуннокомпетент тизимини сўнгдирилиши билан ажралиб туради.

Қўзғатувчи вирусларнинг Birпае Viridae оиласига мансуб. Юқумли бурсит тез тарқалувчи ўта контагиоз касаллик бўлиб, қисқа вақт ичида бутун парранда организмини эгаллаб олади. Касаллик 5 –6 кунга чўзилиши мумкин. Касалланган жўжалар касал тарқатувчи ҳисобланади, вирус ахлати билан ажралиб чиқади ва озуқа, сув, тўшамаларга ўтади.

Клиник ҳолати – касалликнинг биринчи симптомлари – қуш ахлати суюқ, оқ-сариқ рангдаги диарея, иштаҳанинг кескин йўқолиши, оёқ ва бошини қалтираши, бирданига нобуд бўлиши. Касаллик ва ўлим тез кучаяди ҳамда 3–4-кунда максимум даражага етади. Вируснинг вирулентлиги пасайган сари ўлим ҳолатлари ҳам камаяди, одатда 8–9 кунда ўтади.

Касалликнинг клиник шаклидан субклиник шаклида жўжалар 4 ҳафтагача бўлган ёшда бўлиши, шу даврда организмни иммун тизими тезда ишдан чиқиши билан фарқ қилади. ГК ни ёш жўжаларда клиник белгиларсиз кечиш ва фабрициев сумкани шикастланиши, В-лимфацитлар сонини камайиши ва иммуносупрессия ривожланиши билан характерланади.

Даволаш ва профилактика – Гамборо касаллигини махсус профилактикаси учун вакциналар қўлланилади, ушбу вакциналар антиген активлиги бўйича 4 турга бўлинади:

Юмшоқ – аттенуирланган вирусдан бўлиб, бурсада жиддий ўзгаришлар келиб чиқармайди. Она антижисмларга эга бўлмаган жўжаларга самарали таъсир этувчи. Ушбу вакциналар симптомсиз кечадиган тури дала вирусларини патогенлик қувватини пасайтириш учун ҳам қўлланади.

Ўртача вирулент вирусли вакцина оралиқ тури. Ўткир юқумли касаллик авж олган шароитда ва стационар юқумли касалликлардан ҳоли бўлмаган хўжаликларда, шу билан бирга она антижисмларига эга жўжаларда ва ёш жўжаларда ҳам яхши иммунитет ҳосил қилади. Бундай вакциналарга Гамборо касаллигига қарши “Винтерфилд 2512” штаммли вакцина киради.

Инактивлантирилган вакцина ёш паррандалар ва она товуқларда ҳам кучли иммунитет ҳосил қилади, натижада жўжаларда она иммунитети кучли бўлади ва жўжаларни Гамборо касаллигидан яхши ҳимоя қилади.

Дунёда иммунитет комплекси ва технологияси бўйича лидер ҳисобланган “CEVA Sante Animale” компанияси (Франция) векторли вакциналари:

- “Cevac Transmune IBD” – Гамборога қарши иммунитет технологияси комплекси. Янгиланган иммунитет технологияси қўллаш орқали яратилган ноёб вакцина, инкубаторда қўллаш натижасида Гамборонинг барча штаммпларига қарши тўлиқ ҳимоя ҳосил қилади. Шу билан бирга паррандахонада эмлаш муаммосини олиб ташлайди.

- Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина “Vectormune NVT+IBD” (Марек+Гамборо), мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.

Юқумли ларинготрахеит (ЮЛТ) – ўткир кечувчи парранда касаллиги, трахея, ҳиқилдоқ ва кўз шиллиқ пардасини зарарловчи юқумли касаллик. Товуқсимонлар отрядига мансуб паррандалар юқори контагиоз вирус касаллиги, трахея, ҳиқилдоқ шиллиқ пардаси яллиғланиши, конъюктивитлар кузатилади.

Касал қўзғатувчи Herpesviras оиласига кирувчи юқори контагиоз вирус ҳисобланади.

Ушбу касалликка товуқлар, куркалар, қирғовуллар, айниқса 1 ёшгача бўлган ёш паррандалар мойил ҳисобланади.

ЮЛТ кўпинча аэроген йўли билан ўтади, шу билан бирга озуқа, сув, парвариш қилиш буюмлари орқали ҳам ўтиши мумкин. Қисқа вақт ичида ушбу касаллик барча паррандага тарқаб кетиши мумкин.

Клиник ҳолат – инкубация даври 6–10 кунни ташкил этади ва парранданинг табиий резистентлигига, вируснинг вирулентлигига ва боқиш шароитига боғлиқ бўлади. Ўткир (кучли), ўртача, сурункали ва симптомсиз касаллик кечиш формаларига бўлинади.

Ўткир формасида фибринозли – геморрагик яллиғланиш оқибатида нафас олиш қийинлашади. Ринит, синусит, конъюктивит, панофтальмиялар тез-тез учраб туради. Тухум маҳсулдорлиги кескин 30–50 фоизга тушиб кетади (касалликнинг оғир кечишига қараб). Нафас бўғилишидан ўлиш ҳолатлари 50 фоизни ташкил этади.

Ўртача формасида клиник белгилари яққол бўлмайди, конъюктивит, йўтал, аксириш ҳоллари кузатилади.

Даволаш ва профилактика – секундар инфекцияни ривожланишини олдини олиш учун кимёвий препаратлар (йод кристалл кукуни ва алюмин упаси, йодинол, йодтриэтиленгликоль) билан аэрозол қилинади.

Охирги пайтлар касалликдан ҳоли бўлмаган хўжаликларда ЮЛТга қарши вакцинация тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилган. Бунда вакцинация схемасига кўра риоя қилиш керак. Паррандада иммунитет ҳосил қилиш учун 2 марта эмланади, лекин иккинчи эмлаш 4 ҳафтадан кеч бўлмаслиги ва тухум бериш даври бошланмасдан олдин бўлиши шарт. Вакцинани ишлатиш қўлланмасига асосан эмлаш учун фақат соғлом парранда олинади, нимжон, кучсиз ва касал парранда саралаб ташланади.

ЮЛТга қарши вакцинани қўллаш усуллари кўп бўлгани билан (клоакага, аэрозол, кўз коньюктивасига, сув билан) энг ишончлиси кўз коньюктивига томизиш ҳисобланади. Шу усулда, масалан юқумли ларинготрахеитга қарши лиофилизилланган тирик вакцина Nobilis ILT (“Интервет”) қўлланилади.

ЮЛТдан ҳоли бўлмаган хўжаликларда унга қарши “ВНИВИП” штаммидан қуруқ липосомал вирусвакцина махсус профилактик тадбирларда қўлланилади. Клиник соғлом бўлган паррандани аэрозол услуби билан 16– 20 кун интервал билан, окуляр услубда 20–30 кун ва клоака услубида 30 кун интервал билан эмланади.

Кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина “Vectormune FP+LT” (Чечак+Ларинготрахеит), мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.

Пуллороз – тиф – барча турдаги паррандалар орасида кенг тарқалган бўлиб, ўткир, ўрта ва сурункали кечадиган, парранда ёшига боғлиқ бўлган касалликдир.

Касаллик қўзғатувчиси серологик томондан турли штаммлар чақиради. Товуқсимонлар отрядига тааллуқли паррандаларда касаллик қўзғатувчиси S. Pullorum-gallinarum бўлиб, зич ва суюқ бульон ўстириш муҳитида яхши ривожланади, “агар” муҳитида “Р” ва “С” колонналари пайдо қилади, ташқи муҳит таъсирига чидамли. Товуқлар симптомсиз пуллороз қўзғатувчиси ташувчиси бўлиши ва наслига трансовариал йўли билан юқтириши мумкин. Инкубация вақтида пуллороз билан касалланган тухумлардаги муртакларнинг нобуд бўлиш ҳоллари кузатилган. Бундан ташқари тухумдан очиб чиққан касал жўжалар атроф муҳитни зарарлайди, натижада бошқа соғлом жўжаларга ҳам юқтиради.

Клиник ҳолати – табиий шароитда касаллик юққан жўжаларда инкубацион давр 3–5 кун кечади, сўнг ичак-ошқозон функцияларини бузилиши, сероз-фибринозли конъюктивит, ҳаракат координациясини бузилиши кузатилади. Касал парранда кўрикдан ўтказилганда, анал тешигининг атрофидаги пат-парлари ёпишиб, анал тешиги битиб қолганини кузатамиз. Парранда интоксикациядан нобуд бўлади. Катта ёшдаги парранданинг тухум маҳсулдорлиги йўқолади, тухум сариғи перитонити, овариит, салпингитлар кузатилади, касалликнинг нерв-паралич шаклида қанот ва оёқ бўғимларида яллиғланиш жараёни кузатилади.

Даволаш ва профилактика – Пуллороз – тиф касаллигидан хўжаликни ҳоли қилиш учун комплекс умумий ва маҳсус тадбирлар ўтказиш керак бўлади: инфекция ўчоғи, касал қўзғатувчи ва касаликка мойил соғлом организмлар ўртасидаги эпизоотик занжирни узиш керак. Ушбу мақсадда касал ва касалликка гумон қилинган парранда йўқ қилинади, қолган паррандага энг самарали бўлган нитрофуран, сульфаниламид препаратлари тоза миқдорда ёки антибиотиклар билан бирга парранда организмидаги инфекцияни бостириш учун берилади. Доимий равишда инкубатория, паррандахоналар, озуқалар, ҳаволар ва парранда ҳамда наслли тухумлар билан контактга кирадиган бошқа барча нарсаларни, атроф муҳитда касал қўзғатувчини йўқ қилиш учун санация қилинади.

Колибактериоз (колисептицемия, колиинфекция, эшерихиоз) – товуқ, ўрдак, ғоз, куркалар юқумли касаллиги, шу билан бирга ёввойи қушлар ҳам касалланиши мумкин.

Касаллик қўзғатувчиси Escherichia coli бўлиб, 0,5–3 мкм катталикда, грамманфий таёқчадир. Айрим серотиплари эндотоксин ишлаб чиқиш қобилиятига эга. Серологик усул билан касал қўзғатувчини типизация қилиш мумкин. Паррандада кўпинча О1, О2, О78, О113 ва бошқа серологик типлари ажратиб олинган. Бир хўжаликнинг бир нечта ишлаб чиқариш зоналаридан қўзғатувчининг турли хил серотипларини ажратиб олиш мумкин. Касаллик асосан аэрозол йўли билан тарқалади. Колисептицемия кўпинча вирус ва бактерияли касалликлар ассоциацияси билан бирга кечади.

Клиник ҳолати – касалланган парранда ҳолсиз, нафас олиши бузилган, синусит, ринит, конъюктивитлар аниқланади. Кўпинча ориқлаб кетади, патлари нурсиз бўлиб қолади.

Даволаш ва профилактика – жами дезинфекция тадбирлари комплексини бажарилишига ва бошқа ветеринария санитария тадбирларини бажарилишига қаттиқ риоя қилиш, парранда билан бирга хона ҳавосини ҳам вақти-вақти билан дезинфекция қилиб туриш керак.

Озуқани секундар, шартли патоген микрофлорадан зарарсизлантирилади. Колибактериозда тавсия этилган аэрозоль кимёвий воситалар қўлланилади.

Хўжаликда бир хил антибиотикларни ҳар доим қўллаш натижасида колибактерияларни уларга нисбатан чидамлиги пайдо бўлади, шунинг учун препаратлар комбинациясини қўллаш керак бўлади, амалда вақти-вақти билан препаратларни алмаштириб туриш яхши натижа беради. Айрим давлатларда колисептицемия билан касалланган паррандани олдини олиш чоралари сифатида стрептомицин, террамицинларни аэрозоль қўллашдан яхши натижаларга эришилмоқда. Парандахоналарни дезинфекция қилиш учун Бианол-концентрат, Виркон, Асептол ва бошқа самарали, замонавий дезинфектантлар қўлланилади.

Пастереллёз – юқумли касаллик бўлиб, септицемия белгилари билан ўткир, ўрта ёки сурункали шаклларда кечади. Ўткир шаклида юқори ўлим, ўрта ва сурункали шаклларида – парранда чиқитга чиқади ва маҳсулдорлик тушиб кетади.

Касаллик қўзғатувчи Pasterella multocida ва Pasterella gemolitica кенг миқёсда патогенлик хусусиятларига эга ва паррандаларда турли хил клиник белгилар кузатилади. Ушбу касалликнинг ўткир шакли қирғовул, ўрдак, ғоз, оққуш, цесарка ва бошқа қуш турларида қайд этилган. Pasterella multocida кўпинча товуқ ва куркаларда патологик процессларни чақиради. Касаллик қўзғатувчиси – грамманфий, ҳаракатсиз калта таёқча. Пастереллалар кучсиз ва юқори патоген штаммларга ажратилади.

Паррандаларга касаллик алиментар ва аэроген йўллар билан юқади. Табиий шароитда касалликка қарши резистентликни тушиб кетишига қуйидаги факторлар: рацион таркибида витаминлар камлиги, аминокислоталар етишмаслиги, гуруҳларга бўлиш, транспортировка қилиш, организмни совиб кетиши ва бошқалар таъсир қилади.

Клиник ҳолати – инкубацион давр 24 соатдан 9 кунгача бўлади. Юқори тезликда кечувчи шаклида парранда нафас бўғилиши, ич кетиш белгилари оқибатида нобуд бўлади. Ўрта ва сурункали шаклида ринит, конъюктивит, озуқа истеъмоли бузилиши, маҳсулдорлик пасайиши белгилари кузатилади.

Айрим ҳолларда касалланган парранданинг оёқ бўғимлари ва қанотларида яллиғланиш ҳоллари кузатилади. P.gemolitica патогенлик хусусияти кенг спектрли бўлиб, кўпинча юқумли бронхит, юқумли тумов, респиратор микоплазмозлар билан асоратланади.

Даволаш ва профилактика – пастереллёздан хўжаликни соғломлаштириш учун инкубацияда танаффус қилиш керак. Бир вақтнинг ўзида барча технологик зоналарда товуқхоналар санацияга қўйилади.

Махсус профилактик тадбирларни инактивланган эмульсин – вакцинани хўжаликда кенг қўллаш орқали ўтказилади. Пастереллёзга гумон қилинган ва пайдо бўлиши хавфи бор хўжаликларда лиофилизирланган вакцина қўлланилади. Бир вақтни ўзида паррандага ҳар куни 5 кун давомида 50 мг/кг ҳисобидан левомицетин берилади, 1 кг парранда тирик вазнига 30 минг ЕД тетрациклин ҳисобидан антибиотик берилади.

Респиратор микоплазмози – турли қишлоқ хўжалик паррандаларида учрайдиган, нафас олиш органлари комплекс зарарланадиган, ўткир ва сурункали кечадиган юқумли касалликдир.

Касал қўзғатувчи - Mycoplasma Gallisepticum ташқи таъсир қилувчи омилларга чидамсиз.

Касаллик трансовариал, сув ва аэроген йўллар орқали тарқалади. Касаллик ривожланишига кескин совиб кетиш, паррандаларни табиий резистентлигига таъсир этувчи нохуш стресслар, тирик реактоген вирус вакциналарни қўлланиши таъсир этади. Респиратор микоплазмоз кўпинча бошқа вирус ва бактерияли қўзғатувчилар томонидан асоратланган комплекс касаллик кўринишида кечади.

Клиник ҳолат – вертикал юққанда инкубацион давр 4–6 ҳафтани ташкил этади ва горизонтал тарқалганда 14 ва ундан кўп ҳафтани ташкил этади. Касаллик юқори нафас олиш йўллари енгил катарал яллиғланишдан тортиб то депрессия, галада юқори ўлим, маҳсулдорликни пасайишигача олиб келувчи оғир респиратор симптомлари комплексигача кечиши мумкин. Касалликка хос белгиларидан: синусит, ринит, аэросаккулитлар бўлиши мумкин.

Даволаш ва профилактика – респиратор микоплазмозга қарши турли аэрозолли дориларни муваффақият билан қўллаш мумкин. Парранда ёши ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб уларни мунтазам қўллаб борилса, оммавий касалланиш ҳолларини олдини олади.

Касаллик қўзғатувчиси - M.gallicepticumга қарши бир нечта вакциналар қўлланилади, шу жумладан тирик ва инактивланган ёғли эмулсияли вакцина. Улар асосан саноат паррандачилигида тухум маҳсулдорлигини тушиб кетишини олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Дунёда иммунитет комплекси ва технологияси бўйича лидер ҳисобланган “CEVA Sante Animale” компанияси кенг спектрли комбинацияга эга бўлган векторли вакцинаси: “Vectormune FP+Mg” (Чечак+Микоплазмоз), мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.

Реовирус касаллиги – куркалар касаллиги (тожи кўкарган, юқумли энтерит, трансмиссив энтерит, реовирусли энтеронефрит), жўжа ва товуқлар (теносиновит, вирусли артрит, “озуқа хазм қилмас” ва “ранги ўчган ёки ранги оқарган парранда” синдроми, ўрдак ва ғозларда турли хил симтокомплекслар билан намоён бўлади ва сезиларли даражада иқтисодий зарар келтиради.

Парранда реовируси ультрабинафша нурларига чидамли, рН муҳитнинг кенг спектрида ҳам инактивация бўлмайди, оддий дезовоситаларга тахминан кам таъсирчан. Инкубацион тухумларнинг устини формальдегид буғлари зарарсизлантира олмайди, жўжалар тухум қобиғини ёриб чиқаётганда вирус юқтириб олишлари мумкин.

Асосий инфекция ўчоғи касалланган парранда ва унинг чиқиндилари. Парранда ахлатидаги вирус атроф муҳитга тушиб, озуқа ва сувни зарарлайди.

Клиник ҳолат – касалланган ёш паррандада 5-куни ич ўтиши бошланади, холсизлик ҳамда ўлим 5 фоизгача ва ундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Тирик қолган курка ва ғоз жўжаларида инфраорбиталь синусит, конъюктивит ривожланиши мумкин. Касаллик сурункали шаклига ўтади, ёш парранда ўсишда орқада қолади. Уч ҳафталик жўжаларда теносиновит ривожланади, қайсики нотўғри оёқ босиши ва оқсоқлаш кузатилади. Реовирус инфекциясидан ҳоли бўлмаган гуруҳда ёш парранда ўсишида олалик кўзга ташланади, хусусий белгиларидан кам озиқланиши ва хазм яхши бўлмаганлиги туфайли танада “қуриш” жараёни кузатилади.

Паррандага реовирус юққанда биринчи 10–30 кунлари касаллик ўртача ўтади, ўлим 1,5–5 фоиздан ошмайди, лекин бу паррандадан режадаги маҳсулдорлик олинмайди.

Реовирус инфекциясининг кучли шаклида нобуд бўлишдан кўпроқ гўшт йўналишидаги паррандалар зарар кўради: бройлер – 5–18%, курка ва ғозлар – 50%, ўрдаклар – 100% гача.

Инфекцияни табиий шароитда ривожланиши пай қинида суюқлик йиғилади ва уларда қон қуйилиш ҳоллари кузатилади, бўғим бўшлиғида суюқлик йиғилади. Касалликнинг сурункали кечишида пай қинлари йўғонлашади, сувсизланиш ҳоллари кузатилади, бўғим анкилози, атрофияланган пайлар узилиши кузатилади.

Даволаш ва профилактика – реовирус инфекциясига қарши асосий курашлардан бири ушбу инфекцияни хўжаликка киришини олдини олиш. Инкубацион тухумларни дезинфекциясини ҳўллаш усули билан ўтказилгандан кейин инкубаторга қўйиш рухсат этилади. Бунинг учун дезинфекция ўтказилгандан кейин тухум яхшилаб қуритилади ва инкубаторга инкубация қилиш учун қўйилади.

Реовирус инфекциясига гумон қилинганда гуруҳдаги жами бош сонини умумий резистентлигини ошириш учун озуқа таркибини кучайтиради, қўшимча антистресс миқдорида витаминлар киритилади. Хонанинг меъёрдаги ҳарорати 2–3 градусга кўтарилади, ҳаво алмашинуви яхшиланади. Рационга кенг спектрда таъсир этувчи антибиотиклар 3–4 кун муддатга киритилади. Парранда организмида антиоксидант ҳолатини юқори даражада ушлаш керак бўлади, чунки реовирус ва инфекция ривожланишига катта қаршилик кўрсатади. Бунинг учун рационга 1 тонна озуқага 1 г. дан кам бўлмаган миқдорда селенит натрий, “Е” витамини 20–40 г, сантохин 200 г/т, яна аскорбин кислотаси 50 г/т қўшилади.

Касалликка гумон қилинган гуруҳда парранда резистентлигини ошириш ва иккинчи инфекция бошланмаслиги ҳамда бошқа салбий асоратлар бермаслиги учун даволаш тадбирлари ўтказилади. Касал парранда мавжуд хоналарда триэтиленгликол билан йўриқномага асосан аэрозол дезинфекцияси ўтказилади.

Иккинчи инфекцияни ривожланишини олдини олиш учун кенг спектрда таъсир этувчи антибиотиклар озуқа ва сув билан берилади, шу билан бирга сульфаниламид препаратлари даволаш ва профилактик дозаларда берилади.

Махсус профилактик тадбирларни ўтказиш учун тирик ва инактивланган вакциналардан фойдаланади.

Юқумли энцефаломиелит (эпидемик тремор) – ўткир кечувчи вирус касаллик, нерв тизимини (координация ҳаракатланиши бузилиши, оёқлар парезлари) зарарланиши, юқори касаллик ва жўжалар ўлими билан характерланади.

Касал қўзғатувчи – Picornaviridae оиласига мансуб, РНК – сақловчи вирус. Ушбу касаллик билан жўжалар ва товуқлар, курка жўжалари ва она куркалар оғрийди. Ўрдак, ёш цесаркалар ва кабутарлар ҳам касаликка мойилдир. Кўпинча 5– 20 кунлик жўжалар касал бўлади. Касаллик ўчоғи – ахлат ва трансовариал йўли билан вирус тарқатувчи касал ва вирус ташувчи паррандалар.

Клиник ҳолати – инфекция вертикал йўл билан 2–6 кунда тарқалади, горизонтал йўли билан 9 кундан 30 кунгача бўлиши мумкин. Жўжаларда ҳаракатланиш координацияси бузилади, бош, бўйин, дум патлари тремори кузатилади. Жуда кўп паррандалар оёқлари парез ва паралич бўлади. Касаллик 15 фоизни ташкил этади, лекин хўжаликда биринчи марта пайдо бўлганда 60 фоизгача етиши мумкин. Жўжалар орасида ўлим 20–25 фоизни ташкил этади. Товуқларда тухум маҳсулдорлиги 30–40 фоизгача кескин тушиб кетади, майда қон аралаш тухум бера бошлайди, тухум жўжа очиб чиқиши пасайиб кетади. Касал бўлиб тузалган парранданинг кўз гавҳари хиралашади, натижада кўр бўлиб қолиши ҳам мукин.

Даволаш ва профилактика – ота-она галасида актив иммунитет ҳосил қилиш учун тирик ва инактивланган вакциналар қўлланилади, қайсики 8–16 ҳафталик жўжаларга юборилади:

- парранда тиносиновитга қарши инактивланган CEVAK Reo K (Сева);

- юқумли энцефаломиелитга қарши лиофилизирланган тирик вакцина (Интервет).

Кокцидиоз (Eimeriidae) – парранда протозой касаллиги, эпизоотия кўринишида кечувчи, ичак шиллиқ пардаси ва буйракни (ғозларда) жароҳатловчи, маҳсулдорликни тушиб кетиши ва 15–180 кунлик ёш паррандалар орасида юқори ўлим билан ажралиб турувчи касаллик. Товуқларда эймерийларни 9 тури паразитлик қилади. Шулардан Е. tenella, E. necatrix, E. acervulina, E. Мaxima лар энг патоген турлари ҳисобланади.

Эймериозларни парранда орасида тез тарқалишида паррандахонада парранда зичлиги, ҳаво ва тўшама намлиги юқорилиги, сифатсиз озуқа, жўжаларни боқишда технологиядаги бузилишлар ўз таъсирини ўтказади. Касал ва касал бўлиб тузалган жўжалар инвазия ўчоғи ҳисобланади, шу билан бирга товуқлар ҳам эймерия ташувчилари бўлиши мумкин.

Касал қўзғатувчи ооцистлари ташқи муҳитни таъсирига, барча дезинфекцияловчи моддаларга ва паст даражага ўта чидамли бўлади. Улар қуритилганда нобуд бўлади ва юқори ҳарорат таъсирига чидамсиз бўлади. Жуда тез кўпайиш хусусиятига эга бўлганлиги учун ичак шиллиқ пардасидаги катта майдонга жароҳат етказади. Паразитлар метаболизми маҳсулотлари ҳамда микроорганизмларни жароҳатланган жойдан организмга кириши натижасида патологик процесс оғирлашади.

Клиник ҳолати – клиник белгиларини пайдо бўлиши одатда шизонтларни иккинчи генерациясига (авлодига, наслига) тўғри келади. Ўткир шаклида сувга чанқоқлик, холсизлик ҳоллари кузатилади. Касалланган жўжалар бошини осилтириб қуйи солиб туради, патлари хурпайган, тожлари ва сирғалари ранги ўчган бўлади. Парранда ахлати суюқ, кейинчалик катта миқдорда қон ва шилимшиқ суюқлик аралаш бўлади. Жўжалар касаллангандан кейин одатда 6–7-кунлари ёки биринчи клиник белгилари пайдо бўлгандан кейин 2–3-кунлари ҳалок бўлади.

Касалликнинг ўрта кечишида жўжалар озиб кетади, оёқ ва қанотлар парезлари ва параличлари кузатилади, томир тортиши мумкин. Қондаги ўзгаришлар эритроцитларни камайиши, лейкопениялар билан белгиланади.

Даволаниш ва профилактика – эймериозни даволаш учун катта миқдорда турли препаратлар – кокцидиостатиклар таклиф этилган. Бироқ кўп кокцидиостатиклар эймериозларни ўзига ўрганиб қолиш (кўникиш) хусусиятига эга ва маълум вақтдан кейин улар касалликка қарши самарасиз бўлиб қолади.

Эймерийларни эндоген босқичига препаратларнинг таъсирига кўра иммунитет ҳосил қилишга тўсқинлик қилувчи ва тўсқинлик қилмайдиган препаратларга бўлинади. Биринчи гуруҳдаги препаратлар эймериоз касаллигининг олдини олиш учун қўлланилади ва парранда боқиш даврининг охиригача бериб борилади. Ушбу препаратларни бериш паррандани сўйишга 3–5 кун қолганда тўхтатилади. Ушбу препаратлар гуруҳига қуйидагилар киради: Аватек, Цигро, Цикостат, Мадикокс, Кокцисан 12% гранулят, Монлар 10% гранулят, Кокцистак, Авиакс, Сакокс 120, Элан-когран 100.

Ветеринария чора-тадбирлари

Ўта юқумли парранда касалликларига қарши самарали ветеринария профилактик чора-тадбирларини қўллаш тадбирларидан бири – бу парранда боқиладиган бинони ва унинг ҳудудини сифатли дератизация, дезинсекция ва дезинфекция қилиш ва бинони маълум муддатга, яъни 20–30 кунга санацияга қўйишдир. Бир вақтнинг ўзида бир хил ёшдаги паррандалар билан бинони тўлдириш, ўз вақтида иммунизация қилиш ва инвазион касалликларга қарши мунтазам профилактик тадбирлар олиб бориш, айниқса кокцидиоз касаллигига қарши курашиш учун жўжаларга 1 кунлигидан бошлаб, сўйиш вақтига 5 кун қолгунига қадар кокцидиостатик препаратлар – кокцисан, ампролиум ва бошқалар бериб борилади.

Бройлер жўжаларини юқумли касалликларга қарши тахминий эмлаш схемаси

Юқумли касалликлар

Жўжалар ёши

Эмлаш услуби

Юқумли бронхит

1 кун

Сув билан ичириш ёки пуркаш (спрей)

Юқумли “Гамборо”

7 ва 17 кунлари

Сув билан ичириш

Нюькасл касаллиги (Псевдочума)

12 ва 25 кунлари

Сув билан ичириш, бурун (интронозально) ва кўзга (интроокулярно) томизиш, пуркаш (спрей)

Изоҳ: маҳаллий эпизоотик муҳитдан келиб чиқиб муддатлари ўзгарилиши мумкин.

    П.Рахматуллаев, Х.Нормухамедов





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech