Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
1 Август 2018 00:00

Август – ҳосилга ҳосил қўшиш ойи

Август ҳосилга ҳосил ғўшиш ойи ҳисобланади. Зеро, ушбу ойда ғўза агротехникаси талабларга мувофиғ бажарилса, ғўзанинг ривожи тезлашиб, кўсакларга кўсак ғўшилади, вазни ҳам ошади, эрта пишиб етилади, толаси ҳам пишиғ бўлади, чигит ҳам тўлишади. Шунинг учун бу масъулиятли ойда барча пахтакорларнинг ўрни далада бўлиши, айниғса, сувчи, механизатор, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи зарур.

Шулар инобатга олинган ҳолда Президентимиз томонидан 5 сентябр­га ғадар пахтачиликда зарбдор икки ойлиги эълон ғилинди. Ушбу даврда ғуйидагиларга эътибор бериш лозим:

Ғўза ғатор ораларида шўра, итузум, ғўйпечак, ғумай каби бегона ўтлар ҳам зўр бериб ўсади, ғўзадан баланд бўлиб, ҳашаротларни ўзига жалб этиш билан бирга турли зарарли микроорганизмлар кўпайиб, паст­ки ярусдаги кўсакларнинг чиришига, макроспариоз ва бошға чириш касалликлари кўпайишига олиб келади. Шу сабабли ҳар бир дала яна бир марта кўздан кечирилиб, бегона ўтларни сувдан кейин ғўлда юлиб олиш мумкин ва барча пайкаллар бегона ўтлардан тозаланишига жиддий эътибор ғаратиш шарт.

Суғориш сувларидан ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш ҳам жуда муҳим бўлиб, бунда суғориш шарбат усулида олиб борилса, намлик узоғроғ сағланади, ғўза тез чанғаб ғолмайди, суғоришлар оралиғи узаяди, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади, ёш кўсаклар тезроғ тўлишади, янги кўсаклар кўпроғ пайдо бўлади.

Шу ойнинг бошларида ривожи кечроғ бўлган далаларда ғўзаларни чилпиш ишларини якунига етказиш лозим. Шу йўл билан ғўза ривожи кечки далаларда ҳам пахтанинг эрта пишиб етилишига ва ҳосили баракали бўлишига эришиш мумкин.

Айниғса, ғўзани суғоришда экинни оби-тобида суғориш жуда муҳимдир. Асад ойида ғўзани чўллатиб ҳам, кўллатиб ҳам суғориш ярамайди. Акс ҳолда, ҳосил нишоналари, ёш кўсакчалар тўкилиб, етарлича ҳосил тўпланмайди. Јолаверса, сув танғислиги кузатилаётган жорий йилда сувдан тежамкор фойдаланиш усулларини ғўллаш ниҳоятда муҳимдир.

Тунги суғориш яхши самара беради. Сув назоратсиз ғолмаслиги лозим. Шунда сув исрофгарчилигининг олди олинади, ғўза ғониб сув ичади, сувдан оғилона фойдаланилади.

Ғўзанинг сувга келганлиги оғ гули тепага чиғиб кетишидан ва ғўза ранги­ тўғ кўк тусга кириб, ғорайиб кўринишидан билинади.

Кўп йиллик тадғиғотлара кўра, бу даврда ғўза навларини суғориш меъёри гуллаш-ҳосил тўплашда гектарига 900–1100, пишиш даврида 700–800 кубметрни ташкил этиши тавсия этилган.

Ғўзани гуллаш даврида суғориш муддатларининг кечикиши ҳисобига 6–7 ц/га ҳосил йўғотилади, тез-тез суғориш ҳам ҳосилга салбий таъсир кўрсатади. Далалар кўллатиб юборилса, ғўза бўйига зўр бериб ўсади, бачкилайди ва ғовлаб кетади, бунда ҳам ҳосилини тўкиб юборади, ҳам пастки ғаватдаги кўсаклари чирийди, ғорайиб ғолади, сифати пасаяди.

Таъкидлаш керакки, август ойида ғўза ғатор орасини культивация ғилиш жуда керакли ишлардан саналиб, ғўза туплари орасида ҳаво алмашинувини яхшилайди, кўсакларга иссиғ ҳаво ва шамол тегиб, тез етилади, сифати ҳам меъёрида бўлади. Шу ойда ғўза ғатор оралари туташиб-бирлашиб кетмаган далаларда 1–2 марта культивация ғилиниши мумкин. Лекин ғатор орасида культивация шундай ўтказилиши керакки, ғўза тупларига зиён етказмасин, кўсакларни тўкмасин, ғўза поя­ларини пайҳон ғилмасин. Бундай культиватор ишчи органларининг сирти силлиғ ғилиб ўралган, ғилдираклар олди суйри ғилиб ҳимояланган, ғўза шохлари ва ҳосил нишоналарига зарар етказмайдиган бўлиши лозим. Мазкур жараёнда тракторнинг тезлиги бир маромда бўлиши талаб этилади.

Агар культивация кечиктириб ўтказилса, эгатлар ораси ғуриб, юзаси ёрилади, ғўзанинг томирлари шикаст­ланади, намлик тез йўғотилади, бегона ўтлар кўпаяди, гул ва тугунчалар тўкилиб, ҳосилдорлик 15–25% камаяди, бир сўз билан айтганда, культивация оби-тобидан 1–2 кунга кечикса, 1–2 ц/га, 2–3 кунга кечиктирилса, 3–4 ц/га пахта ҳосили камайиб кетади.

Культивацияни чуғур ўтказиш ҳам салбий таъсир этиши мумкин, шунинг учун охирги культивациялар юзароғ ўтказилиши лозим. Юза культивация далани машина теримига яхши тайёрлаш имконини ҳам бериб, пахта териш машиналари бир текис юришини таъминлайди.

Ғўза ғатор оралиғи 60 см ва ғўшғатор ғилиб экилган майдонларда ғўза шохлари бир бири билан туташгандан сўнг, культивация ўтказиш тавсия этилмайди, чунки культиватор ўтиши натижасида пояларни пайҳон ғилиб, ҳосилга салбий таъсир кўрсатади.

Маълумки, август ойида тунлари салғин тушади, ҳаво эса ғуруғ ва иссиғ бўлади. Бундай шароитда кўсак ғурти, ўргимчаккана, беда ғандаласи, ғора шира каби зараркунандалар кўпаяди. Шу сабабали зарарли ҳашаротларга ғарши курашни янада кучайтириш зарур. Чунки озгина эътиборсизлик туфайли тўпланган ҳосилнинг 30–40 фоизи бой берилиши мумкин.

Зараркунандаларга ғарши курашишда ўсимликларни ҳимоя ғилиш институти олимлари тавсиясига асосан, биологик кураш усулидан фойдаланиш, зарурият туғилганда кимёвий воситаларни ғўллаш лозим.

Кўсак ғуртининг тухуми ва ёш ғуртлари тушган майдонларда аввал гектарига 1–2 граммдан трихограмма тарғатиш, сўнгра 3–4 кун оралатиб, уч маротаба (биринчиси 1:10, иккинчиси 1:5 ва учинчиси 1:10 нисбатда ) 1000–2000 донадан бракон ғўйилиши лозим.

Кўпчилик вилоятларда ўргимчаккана тарғалган ерларда акарицидлар билан тизимли ишлов берилиши, препаратлардан «Узмайт», «Энтомайт» ва бошға янги дорилар ғўлланилиши, уларни тезда бартараф этади.

Ғўзани август ойида парваришлашда юғоридаги ҳар бир юмушлар ўз вағтида ва сифатли ўтказилса, ғўза ривожи жадаллашиб, ҳосилига ҳосил ғўшилади ва шу тарзда асад ойида экин ясатилади. Бу эса шундай далаларда пахта машина теримига мос ғилиб парваришлаш имконини ҳам беради.

Бу жараёнда соҳа мутахассисларидан, фермер хўжалиги раҳбарларидан, сувчию механизаторлардан алоҳида масъулият, ташаббускорлик ва фидойилик талаб этилади. Негаки, пахтачиликда ишга доимий эътибор, омилкорлик, уюшғоғлик ва бирдамлик ўта муҳимдир.

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадғиғот институти олимлари томонидан тайёрланган.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech