Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Боғларда ҳосилдорликни ошириш омиллари

Мевали дарахтлардан ҳар йили муттасил мўл ҳосил олишга қаратилган агротехник тадбирлар комплексида дарахтларга тўғри шакл бериш, буташ, сийраклаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадбирлар ҳаво ҳарорати +5оC дан юқори бўлганда бажарилади.

Ғаллакорлар февраль ойида нималарга эътибор бериши керак?

Жорий қиш ойларининг бирмунча илиқ келиши, ёғингарчиликнинг нисбатан кам кузатилаётганлиги ғаллакорларимиздан бир қатор муҳим агротехник тадбиларни ўз вақтида бажаришни тақозо этмоқда.

Машиналарни қишда сақлаш бўйича тавсиялар

Яқинда бир машина-трактор паркининг устахонасида “Кейс-1200” русумли пневматик чигит экиш сеялкаси олдида қўлларига тешилган резина қувурларни ва занглаган маркер дискларини ушлаб олган механизатор ва чилангар суҳбатининг гувоҳи бўлдим...

Иссиқхонада помидор ёки бодринг етиштириш бўйича тавсиялар

Аҳолини йилнинг кеч куз, қиш ва эрта баҳор ойларида сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашда ҳимояланган майдон, яъни иссиқхона сабзавотчилиги муҳим аҳамиятга эга.

Боғбонга қишда ҳам юмуш бисёр

Жорий йилда республикамиз боғ-токзорларидан ҳар қачонгидан ҳам мўл ва сифатли ҳосил олинди. Эндиги вазифа келгуси йил ҳосилига пухта замин ҳозирлашдан иборат. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади.

Декабрь ойида майса парваришида амалга ошириладиган муҳим тадбирлар

Келгуси йили мўл ва сифатли дон ҳосили етиштиришда кузги бошоқли дон экинларини кузги-қишки парваришлаш тадбирлари муҳим роль ўйнайди. Бунда ғалла майдонларида мақбул кўчат қалинлигини таъминлаш, сийрак жойларга қўшимча уруғ экиш орқали тўла кўчат олиш ҳамда ғалла майсалари қишловга бақувват бўлиб киришига эришиш муҳим аҳамиятга эга.

Ноябрь – парвариш ва экиш мавсуми

Жорий йилда боғларимизда ҳосил мўл бўлди. Шу билан бирга касаллик ва зараркунандалар ҳам кўп бўлиб, мевали дарахтларнинг тўкилган барг­ларида ушбу касаллик ва зараркунандаларнинг юқумлари сақланиб қолади. Шу боис боғлар қатор ораларининг тупроғи ағдарилиб ҳайдалади. Касалланган, синган шохлар, қуриб қолган дарахтлар қирқилади ва боғ ташқарисига чиқариб ташланади.

Чорва қишлови – муҳим палла

Қишловни муваффақиятли ўтказиш ҳар бир чорвадорнинг долзарб вазифаларидан биридир. Чорва молларини қишнинг қорли-қировли кунларидан беталофат олиб чиқиш, маҳсулдорлиги пасайишининг олдини олиш кўп жиҳатдан чорвадорнинг ишни тўғри ташкил қилишига боғлиқ.

Тўқсонбости усулида сабзавотлар етиштириш

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан янада тўлдиришда сабзавотларни тўқсонбости муддатда етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Буни яхши англаган омилкор бободеҳқонларимиз шу кунларда асосий ва такрорий экинлар ҳосилини йиғиб-териб олиш баробарида тўқсонбости экинлар экишга тараддуд кўрмоқдалар.

Келгуси йилги мўл ҳосилга пухта замин қандай яратилади?

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, яхоб суви бериш, эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказишга эришилади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech