Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Тўқсонбости усулида сабзавотлар етиштириш

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан янада тўлдиришда сабзавотларни тўқсонбости муддатда етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Буни яхши англаган омилкор бободеҳқонларимиз шу кунларда асосий ва такрорий экинлар ҳосилини йиғиб-териб олиш баробарида тўқсонбости экинлар экишга тараддуд кўрмоқдалар.

Келгуси йилги мўл ҳосилга пухта замин қандай яратилади?

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, яхоб суви бериш, эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказишга эришилади.

Сабзавот ва картошка маҳсулотларини сифатли сақлаш

Ўзбекистон иқлим шароити иссиқ минтақа ҳудудига тааллуқли бўлиб, йил фаслининг ҳар бир даврида ҳароратнинг ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Сабзавот, полиз, картошка ва ҳар хил кўкат ўсимликлари маҳсулотни саноат шароитида сақлаш анча мураккаб вазифадир. 

Боғ-токзорларни қишга тайёрлаш

Жорий йил боғбону соҳибкорларимиз учун баракали келди. Боғ ва токзорларимизда ҳосил мўл ва сифатли бўлди. Халқимизнинг мева-узум маҳсулотларига бўлган талаби тўлиқ қондирилиб, бир қисми экспорт қилинмоқда. Ушбу ойда мевали ўсимликлардан олма ва нокнинг кеч қишки навлари, беҳи, шарқ хурмоси ва анор нав­ларининг мевалари, узумнинг қишки Пушти тоифи, Нимранг навлари ҳам териб олиниб, боғларни қишга тайёрлаш керак бўлади.

Кузги бошоқли дон экинларини экиш бунда нималарга эътибор бериш керак?

Жорий йил ҳосили учун кузги бошоқли дон етиштириш жараёни таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, ғалла парваришида агротехника тадбирларини бажаришда йўл қўйилаётган камчиликлар асосан айрим фермерларнинг ерларни экишга сифатли тайёрлаш, навни тўғри танлаш, экиш техникаларини таъмирлашга етарли аҳамият бермаганлиги, экиш муддатларига қатъий риоя қилмаслиги каби омиллар ташкил этмоқда.

Меваларни териш ва сақлаш бўйича тавсиялар

Жорий йилда мамлакатимиз боғ ва токзорларида мисли кўрилмаган даражада кўп мева ва узум ҳосили етиштирилди. Об-ҳавонинг эрта илиши ҳамда июнь-август ойларида ҳавонинг ҳаддан ташқари исиб кетиши боис боғларимизда ва токзорларимизда мева-узумлар 15–20 кун олдин пиша бошлади. Натижада ушбу ҳолат айрим вилоятларда фермер хўжаликларини шошириб қўйди. Боғларда мевалар тезлик билан пишиши боис биринчи навбатда пишиб етилган меваларни кетма-кет териб, савдо тармоқларига ва қайта ишлаш саноатига юборилмоқда.

Пахта ҳосилини териш бўйича тавсиялар

Пахтакорларимизнинг фидокорона меҳнат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатда уюшқоқлик билан йиғиб-териб олиш энг муҳим агротехник тадбирлардан бири ҳисобланади. Чунки теримни илмий асосланган агротехник талаблар асосида ташкил этиш орқали ҳосилдорликни 15–20% ошириш ёки эътиборсизлик туфайли шунча ҳосилни йўқотиш ҳам мумкин.

Чорва молларининг гельминтозларига қарши курашнинг самарадорликлари

Республикамизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш халқимизни сифатли гўшт, сут, тухум ва бошқа маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш давлат сиёсати даражасидаги муҳим вазифа бўлиб, уларнинг ижроси ҳукуматимизнинг доимий эътиборидадир.

Ғўза парваришида зарбдор палла

Жорий йил баҳорнинг салқин ва қуруқ келиши натижасида ғўза ривожининг орқада қолиши, зараркунанда ҳашаротларнинг кўпайиб, жиддий зиён етказиш хавфи ортиши сабабли ғўзани парваришлашда июнь ойидаги каби июль ойида бажариладиган ишларни ҳам жадал ўтказиш ва янги инновацион технологияларни кенг жорий этишни талаб қилмоқда. Бунда ғўзани суғоришда сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш, қатор орларига кўпроқ ишлов бериш, ўсишни созловчи моддалар ва биостимуляторларни қўллаш ҳамда чилпиш ишларига ҳар йилгидагидан ҳам жиддийроқ эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.

Боғни боқсанг бол берар

Жорий йилда республикамиз боғ-токзорларида ҳар қачонгидан ҳам мўл ҳосил етиштирилмоқда. Эндиги асосий вазифа ушбу ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, ўз вақтида сифатли ҳолда йиғиб олишдан иборат. Хўш, бу борада нималарга эътибор қаратилиши зарур?



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech