Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Лойиҳа имзоланди

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Швейцариянинг республикамизда сув ресурсларини бошқариш соҳасига 2,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги беғараз ёрдами битимини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мукофотлаш маросими тўғрисида

Жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги ПФ-4306-сонли Фармонига биноан таъсис этилган эсдалик нишони билан мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми мониторингини юритиш масалаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда “Ўзинфоком” маркази билан ҳамкорликда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми мониторингини юритиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Давлат Ветеринария бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси билан ҳамкорликда "Тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишнинг олдини олиш масаласи"га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида 2011 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "2011 йилнинг биринчи ярмида вазирлик тизимидаги уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг якунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22 июлдаги мажлисида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида"ги масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ғаллакорларига табриги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон ғаллакорларига табрик йўллади.

Ўзбекистонда богдорчилик ва чорвачиликни ривожлантиришда фаннинг тутган ўрни, муаммо ва ечимлар мавзусида конференция

Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик платасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда вазирлик тасарруфидаги Р.Р.Шредер номли богдорчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида "Ўзбекистонда богдорчилик ва чорвачиликни ривожлантиришда фаннинг тутган ўрни, муаммо ва ечимлар" мавзусида конференция ўтказилди.

Аграр соҳада олиб борилаётган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Рузиевнинг ”Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлашни модернизация қилишга қаратилган ишлар уларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида”гиахбороти эшитилди.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан кабул маросими тугрисида

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан қабул маросими бўлиб ўтиб, унда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Алоқа ва ахборот агентлиги, “Ўзинфоком” маркази, республикамизнинг марказий нашрларидан вакиллар қатнашдилар.


Мустақиллик - барча ютуқларимизнинг асосидир

Аввал xабар қилинганидeк, Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 22-23 июн кунлари Қашқадарё вилоятида бўлди.Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига сафарининг иккинчи куни Қарши туманидаги “Рамз Норов” фeрмeр xўжалиги далаларига ташриф буюрди. 


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech