Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Қишловни муваффақиятли якунлаш ва қўзилатиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тавсиялар

Қоракўлчиликда қишлов мавсуми энг муҳим ва масъулиятли даврдир. Чунки, қишловни муваффақиятли якунлашда нафақат қўйларни сон жиҳатдан беталофат сақланишини таъминлашга, балки уларни физиологик ҳолатига ҳам эътибор кучайтирилишини талаб этади. Айниқса, қишловнинг охирги кунлари тўғридан-тўғри совлиқларнинг қўзиланишига уланиб кетади ва буғоз, қўзилаган совлиқлар ҳамда янги туғилган қўзилар парваришида алоҳида эътибор талаб этади. 
    Ш.Аллаёров 

Чорвадорларнинг долзарб юмушлари

Чорвачиликда қиш мавсуми ўта масъулиятли давр бўлиб, чорвани қишловдан беталофат, соғлом яхши семизлик даражасида олиб чиқиш чорвадорларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратишни тавсия этамиз. 
   А.Нурматов, А.Болтаев, Б.Сванқулов, О.Тўраев 

Боғ ва токзорларда агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар

Жорий йилнинг январь ойида ҳаво ҳарорати анча паст бўлиб, вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилганлиги боис боғ ва токзорларда айрим бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирларни ўтказишнинг имкони бўлмади. Шу боис бу тадбирларни февраль ойида қулай шароит яратилиши билан имкон қадар тезроқ бажаришга ҳаракат қилиш зарур. 
    Р.Абдуллаев, У.Набиев 

Сабзавоткорларнинг қишки ва эрта баҳорги юмушлари

Маълумки, эртаги муддатда экиладиган помидор, бақлажон ва ширин қалампир каби сабзавотларни экишдан олдин иссиқхона ва кўчатхоналарда сифатли қилиб кўчатларини тайёрлаб олиниши тавсия этилади. 
    Б.Азимов, Н.Ибрагимов 

Техника таъмири- ерларни экишга сифатли тайёрлаш гарови

Айни кунларда туман ва муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликларининг устахоналарида тишли ва дискли борона, чизель-культиватор ҳамда мола-текислагич каби ерларни экишга тайёрлаш машиналарини таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда. 
   Зеро, шудгорланган ерларни сифатли текислаб, майин тупроқ ҳосил қилиш, бегона ўт қолдиқларини йўқотиш чигитни бир хил чуқурликда экиб, ўндириб олишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ниҳолларни бир текис суғорилишига эришилади. Машина-механизмларни мавсумга сифатли тайёрлашда қуйидагиларга эътибор қаратишни тавсия этамиз. 
   М.Тошболтаев, А.Тўхтақўзиев 

Ғалла парвариши бўйича тавсиялар

Ҳозирги кунда фермерлар ва соҳа мутахассисларининг асосий вазифалардан бири бошоқли дон экинлари экилган ҳар гектар майдондан юқори ва сифатли дон етиштиришдан иборат. Fалла парваришини республикамиз минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. 
   Бунда ғаллани маъдан ўғитлар билан табақалаштирилган ҳолда озиқлантириш, суспензия сепиш, турли касаллик, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши ўз муддатида чора-тадбирларни қўллаш, атроф-муҳитни ифлосланишдан сақлаш ҳамда экологик тоза маҳсулот етиштириш имконини беради. 
    Р.Сиддиқов 


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech