Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Қашқадарё вилояти мисолида минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳақида

Қишлоқ хўжалиги экинларини озиқлантириш тизимида минерал ўғитларнинг асосий қисми пахтачиликда ва ғаллачиликда қўлланилади. Заводлардан сотиб олиниб то далаларда қўлланилишигача бўлган харажатлар билан бирга физик ҳолдаги 1 кг азотли ўғитнинг ўртача нархи 442, фосфорли ўғитники 841, калийли ўғитники 721 сўмни ташкил этади. 
   Fўзадан 30 ц/га пахта ҳосили етиштириш учун тавсияномалар бўйича 250 кг/га азотли, 175 кг/га фосфорли, 125 кг/га калийли ўғитлар соф ҳолда қўлланилиши зарур. Кузги ғалладан 60 ц/га дон ҳосили етиштириш учун 180 кг/га азотли, 90 кг/га фосфорли, 60 кг/га калийли ўғитлар соф ҳолда қўлланилиши керак. 
     И.Эрназаров, Н.Эрназарова 

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озиқа моддалари, сув, ёруғликни кўпроқ ўзлаштиради. Дала ишларини сифатли ўтказишга тўсқинлик қилиб, сарф-харажатларнинг ошишига олиб келади. 
     Б.Ҳолиқов, А.Сагдуллаев 

Жўжани боқиш бўйича тавсиялар

Паррандачилик – чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланиб, аҳолини парҳез парранда гўшти ва тухум билан таъминлайди. Кейинги йилларда мамлакатимизда соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Нафақат тадбиркорлар, балки кўпчилик аҳоли парранда боқишни йўлга қўйиб, яхшигина даромад оляпти. Бу борада тухум йўналишидаги жўжаларни парваришлашда қуйидагиларга этибор қаратишни тавсия этамиз.
    Д.Азимов

Асалари ҳаётида сув қандай ўрин тутади?

Сув асалари ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Хусусан, баҳор ойларида сув ёш асалариларга асал ва гулчанг қоришмали озуқа тайёрлаб бериш, асалари уясидаги ҳавони намликка тўйинтириш учун зарурдир. Айниқса, ёзнинг жазирама кунларида асалариларнинг сувга эҳтиёжи янада ортади. Куз ва қиш ойларида эса асалариларга сув кўп талаб қилинмайди. Чунки бу даврдаги ёғингарчиликлар асалариларнинг сувга бўлган эҳтиёжини бемалол қондиради.
     О.Тўраев

Озуқабоп экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар

Чорва моллари маҳсулдорлиги ва маҳсулот сифатини оширишда мустаҳкам озуқа базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Фермерлар, шахсий ёрдамчи, деҳқон хўжаликлари кўкламнинг илк кунларида озуқабоп экинлар етиштиришга катта масъулият билан ёндошишни талаб қилади. Негаки, март ойда эски бедапояларда экиннинг янада яхшироқ туплаши учун фосфорли (Р90) ва калилий (К60) ўғитлар билан озиқлантириш ва дискалаши лозим. Бунда дискаларнинг қия қилиб жойлаштирилиши минимал бўлиши талаб этилади. Беданинг бўйи 5–6 см ўсганда фитономус зараркунандасига қарши кимёвий воситалар билан ишлов берилади ва об-ҳаво шароитига қараб суғорилади.
     С.Аҳмедова, С.Жамолов, А.Сабиров

Пиллачиликни ривожлантиришнинг долзарб вазифалари

Мамлакатимизда пиллачиликни ривожлантириш, хомашё ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қулай шароит мавжуд. Соҳани янада ривожлантириш фақат пиллакорлар даромадини оширибгина қолмай, балки пиллани ўзимизда қайта ишлаб, хорижга ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар экспорт қилиш ҳажмини оширишвалюта талаб қиладиган маҳсулотлар олиш имконини ҳам беради.
    Н.Аҳмедов, Н.Қаҳҳоров

Кўчат экиш бўйича тавсиялар

Республикамиз аҳолисининг қурилишбоп ёғоч ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш учун ўлкамизнинг табиий имкониятларидан оқилона фойдаланган ҳолда ёғочбоп, мевали ва ёнғоқ мевали дарахт кўчатларини экиш ҳажмини кўпайтириш мақсадга мувофиқдир. Бунда ҳар бир дарахт турини ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитини ҳамда дарахтларнинг биологок хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда танлаб экиш керак.
     Х.Толипов

Пиёз етиштириш бўйича тавсиялар

Пиёз шифобахшлик, парҳезлик, овқат ҳазм қилишлик, бактерицидлик хусусиятларга эга ҳамда фойдали витамин ва эфир мойларига бой сабзавот турларидан ҳисобланиб, кундалик эҳтиёждан ташқари қайта ишлаш саноатида ҳам кўп миқдорда қўлланилади.
     М.Мирзиётов

Март ойида боғ ва токзорларда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар

Бу йил ўлкамизга баҳор ўтган йилга нисбатан эрта кириб келмоқда. Февраль ойида кунлар бирмунча илиқ ёғингарчилик камроқ бўлганлиги боис дарахтларда куртаклар бўртиб, гуллаш арафасида. Данакли мевалилар гуллашига қадар тезлик билан боғларда шакл бериш, буташ ва сийраклаштириш ишларини тугаллаш зарур. Боғ қатор ораларини ҳайдаш, суғориш учун эгатларни олиш, дарахт тагларини ағдариб чопиш ишларини бажариш керак.
     Р.Абдуллаев, Х.Абдуллаев

2013 йил ҳосили учун пахта етиштириш бўйича тавсиялар

«Ўзгидромет» маълумотларига қараганда, мамлакатимизда жорий йил қиш ойларида об-ҳаво нисбатан илиқ келиб, ёғингарчилик кўп йиллик кўрсаткичлардан кам бўлган. Эрта баҳорги ҳароратнинг юқори бўлиши кутилаётганлигини инобатга олиб, экин-тикин ишларини шароитдан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Чигит экиш олдидан бажариладиган тадбирларни қисқа муддатда тугалланишини таъминлашда қуйидагиларга амал қилишни тавсия этамиз.
    Б.Ҳолиқов, Ф.Ҳасанова, Ш.Абдуалимов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech