Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича тавсиялар

Катта меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни кузнинг ёғин-сочинига қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси пахтакорлар учун энг муҳим тадбирдир.
     Р.Назаров, Ф.Тешаев, У.Абдураҳмонов

Ғўза дефолиациясида пуркагичлардан самарали фойдаланиш

Фермер хўжаликлари пахта майдонларини кимёвий препаратлар билан дефолиация қилишда вентиляторли ОВХ-600, ОВХ-28, VP-1, штангали ОШУ-50, ОПШХ-12/5 ҳамда М-1600 пневматик қувурли пуркагичлардан фойдаланишади.
    М.Тошболтаев

Боғбонларга тавсиялар

Айни кунларда боғ ва токзорларда бўлган киши мева-узумнинг ғарқ пишганини кўриб, халқимиз ризқи улуғлигига яна бир бора амин бўлади. Ана шу тўкин ҳосилни нест-нобуд қилмай, йиғиштириб олиш боғбонлар учун ниҳоятда долзарбдир.
    Р.Абдуллаев, А.Арипов, Р.Ризаев

Сабзавоткорларга тавсиялар

Ҳозирги кунда кузги дон ва баҳорги экинлар ҳосили йиғиштириб олинган майдонларда такрорий экинлар, хусусан сабзавот, картошка ва бошқа экинлар уруғини қадаш қишлоқ хўжалиги ходимлари олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Маълумки, бундай экинларни экиб, парваришини оби-тобида ўтказиш эвазига мўл маҳсулот етиштиришга эришилди.
     Р.Ҳакимов, М.Холдоров, А.Расулов, Р.Низомов

Чаканда-истиқболли поливитамин ўсимлик

Ҳозирги даврнинг энг муҳим масалаларидан бири – аҳолини экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари ва доривор воситалар билан таъминлаш ҳисобланади. Республикамизда доривор ўсимликшуносликни ривожлан-тириш, Ўзбекистон флорасидаги истиқболли доривор ўсимликларни маданийлаштириш, уларни саноат плантацияларида ўстиришни йўлга қўйиш фармацевтика саноати хомашё базасини яратади. Ана шундай истиқболли доривор ўсимликлардан бири – жумрутсимон чаканда (облепиха крушиновидная) – Hippophae rhamnoidesh ҳисобланади.
    Э.Бердиев

Юқори босқич, юксак натижалар

Юртбошимиз бошчилигида ўзга соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу сабабли мамлакатимиз аграр соҳасидаги ўсиш ва ривожланишда мақтовга сазовор натижаларга эришмоқдамиз. Вазирлигимиз ва тизимдаги барча корхона, ташкилот ҳамда муассасалар Истиқлол аёмини катта меҳнат ютуқлари билан қарши олмоқдалар. Масалан, жорий йилнинг дастлабки олти ойида 12 трлн 943,2 млрд сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,3 фоиз ўсишга эришилди. Мазкур мақоламизда мана шу 107,3 фоизлик ўсиш замиридаги айрим ишлар хусусида тўхталамиз.
    Ахборот хизмати


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech