Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ғўза қатор ораларига биринчи ишлов бериш бўйича тавсиялар

Об-ҳаво ўзига хос ўзгарувчан келаётган шароитда чигит бир текис униб чиққан майдонларда агротехника тадбирларини ўтказишда қуйидаги бир қатор тавсияларга амал қилишни тавсия қиламиз: Кўчат сийрак униб чиққан далаларни бузиб қайта экиш зарурияти туғилганда, албатта, аввалги ғўза навининг чигити экилиши керак. Акс ҳолда навлар аралашмаси келиб чиқиб, нав¬нинг навдорлиги пасайиб кетади. Супер элита, элита ва бирламчи уруғлик чигитлари кўпайтирилаётган далалар бузиб экилганда ўша навнинг белгиланган авлодли уруғлик чигитлари экилиши керак.
   Б.Ҳолиқов, Б.Ниязалиев, Ф.Ҳасанова

Боғ ва токзорларда апрель ойида бажариладиган асосий тадбирлар бўйича тавсиялар

Жорий йилда баҳор ўтган йилларга нисбатан 1–2 ҳафта эрта бошланиши боис боғ-токзорларда агротехник тадбирлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Боғларда боғ қатор ораларига ишлов бериш, дарахт тагларини чопиб юмшатиш, бегона ўтлар ва ажриқлар ва уларни илдизидан тозалаш, суғориш эгатларини олиш ишлари ўтказиш зарур.
   Р.Абдуллаев, А.Арипов, У.Набиев

Сабзавот ҳосили мўл бўлсин десангиз

Мўл ва сифатли ҳосил олиш учун сабзавотларнинг серҳосил, турли касаллик ва зараркунандалар ҳамда экстремал шароитларга чидамли навларини экиш, агротехника тадбирларни ўз вақтида пухта бажариш муҳим аҳамиятга эга.
    Р.Ҳакимов, М.Холдоров, Ф.Расулов

Картошка куясини йўқотиш бўйича тавсиялар

Картошка куяси – картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа ит¬узумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга катта зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Картошка куясининг ватани Жанубий ва Марказий Америка ҳисобланади. Уни дастлаб техаслик энтомолог олим Целлер 1873 йилда аниқлаган. Бугунги кунда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатида кенг тарқалганлиги кузатилган.
    Б.Мухаммадиев, А.Пардаев, Т.Авазов, С.Маматов

Шоли экиш бўйича тавсиялар

Шоли дунё аҳолисининг ярмидан кўпроғининг асосий озиқ-овқат манбаи ҳисобланади. Шу боис шоли аҳамияти жиҳатидан буғдойдан кейинги ўринда туради. Халқимизнининг кунлик истеъмолида ҳам гуруч маҳсулотлари муҳим ўрин тутади. Қолаверса, ўзбекнинг энг севимли таомларидан бири палов ҳисобланиб, ҳеч бир тадбири ошсиз ўтмайди. Шу маънода юртимизда доимо шолига талаб катта.
    А.Абдуллаев, А.Қурбонбоев, М.Сатторов

Ғалла комбайнларини диагностикалаш бўйича тавсиялар

Ўрим-йиғимни қисқа муддатда ва сифатли амалга ошириш кўп жиҳатдан комбайнларни мавсумга пухта ҳозирлашга боғлиқ. Зеро, мустаҳкам машинагина мавсум давомида бузилмасдан ишлайди. Шу боис ҳозирданоқ комбайнларни мавсумга пухта тайёрлаш талаб этилади. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратишни тавсия этамиз.
    М.Тошболтаев

Озуқабоп экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар

Чорвачиликни ривожлантиришда мустаҳкам озуқа базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун озуқа экинлари сифатли парваришланиши керак. Бедапояларда ўсимлик бўйи 5–6 см. га етганда фитономусга қарши рухсат этилган кимёвий воситалар билан ишлов ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Кимёвий ишловдан кейин албатта суғориш ишларини амалга ошириш зарур.
   Б.Аллашов, С.Жамолов, А.Собиров

Интенсив тутзорлар барпо этиш бўйича тавсиялар

Жорий йилда мамлакатимизда 25 минг тоннадан зиёд «кумуш тола» етиштириш бўйича пилла етиштириш корхоналари билан 45394 та фермер хўжаликлари ўртасида контрактация-шартномалари тузилди.
    Ў.Қўчқоров, Д.Халматов

Асалари зараркунандаларига қарши курашиш бўйича тавсиялар

Қадимдан халқ табобатида беморларни даволашда асалари заҳри, гулчанги, она сути, мум ва асалдан кенг фойдаланилган. Шу боис ҳозирги кунда ҳам асаларичиликни ривожлантиришга жиддий эътибор берилмоқда.
   Ё.Шукуров

Гемморагик иситма-хавфли юқумли касаллик

Ҳар йили баҳор ва ёз ойларида жаҳоннинг айрим минтақаларида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги бўйича мараккаб эпидемик ва эпизоотик вазият юзага келмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотларига кўра, ўтган 2012 йилда Европа давлатларида 10 ҳолатда, Осиё давлатларида 69 ҳолатда ушбу касаллик қайд этилган.
    И.Исақов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech