Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Соҳибкорларнинг декабрь ойидаги юмушлари

Мамлакатимиз боғ-токзорларидан йилдан-йилга мўл ва сифатли ҳосил олишга эришилмоқда. Айниқса, кейинги 2 йилда боғлардан юқори ҳосил олишга эришилди. Янги боғлар яратилиши билан бирга янги ҳамда истиқболли интенсив боғлар майдонлари ҳам кўпайиб бормоқда.
    Р.Абдуллаев

Қиш ҳам иш фасли

Мамлакатимизда дренажнинг учта асосий тури: очиқ ва ёпиқ горизонталь ҳамда тик дренажлар қўлланилади. Очиқ-ёпиқ дренаж энг кўп қўлланилади. Шўрланган ерларда чуқур очиқ (2,5–3,5 м) дренаж юза (1–2 м) дренажга қараганда самарали ҳисобланади. Бунда сизот сувлар сатҳини анча пасайтириш ва суғорилганда тупроқ шўрини яхшироқ кетказиш мумкин.
     Б.Ҳолиқов, Ф.Ҳасанова

Маҳаллий ўғит мўл ҳосил гаровидир

Тупроққа маҳаллий ўғитлар солинганда агрокимёвий ва агрофизик хусусиятлари яхшиланади, сингдириш хусусияти ортади, намлик яхши сақланади. Маҳаллий ўғитлар турларига қорамол, от, чўчқа, парранда, қўй гўнги, ипак қурти нажаси ва ғумбаги, дарахт барглари, ем-хашак бўлмайдиган зироатларнинг қолдиқлари, эски деворлар кесаги, зовур ва ариқлар лойқаси кабилар киради.
     Б.Ниязалиев, Б.Тиллабеков

Яхши сақланган машина яроқли бўлади

Мамлакатимиз фермерлари ҳозирги кунда «Арион–360С», ВТ–150, ТТЗ-80.10, ТТЗ-80.11, МТЗ-80 «Белорусь» тракторлари, ПЯ-3-35, ПДО-4-45 плуглари, «Кейс–1200» пневматик сеялкаси, КРХ-4 культиватори, ОВХ-600, VР-1 пуркагичлари, «Доминатор–130» ғалла комбайни, МХ-1,8 пахта териш машинаси каби замонавий техника воситалари ёрдамида деҳқончилик қилишмоқда. Бу машиналарнинг техник даражаси юқори, конструкцияси мураккаб, қимматбаҳо электрон, электр ва гидравлик қурилмалар билан жиҳозланган.
     М.Тошболтаев

Сабзавотлардан эртаги маҳсулот етиштириш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизнинг тупроқ-иқлим шароитида сабзавотлардан йил бўйи ҳосил етиштириш мумкин. Совуққа чидамли ўсимликлар гуруҳига кирувчи сабзи, лавлаги, кўк пиёз, исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, пастернак каби сархил сабзавот ва кўкатларни тўқсонбости қилиб экиш халқимизни илик узилди маҳалда – эрта баҳорда дармондориларга бой маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради.
    Р.Ҳакимов, Б.Азимов

Балиқ етиштиришда маҳаллий ўтхўр балиқларнинг ўрни

Мамлакатимизда ички сув ресурслари жамланган сув ҳавзалари ирригация эҳтиёжлари учун мослаштирилган. Бунда барча сув ҳавзалари – захкаш, дренаж ва коллекторлар асосан суғориладиган деҳқончиликда фойдаланилади. Уларда балиқ ва бош¬қа сув организмларини сунъий йўл билан етиштиришни ташкил этиш озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этади. Захкаш тизимларда маҳаллий ўтхўр балиқлар етиштиришни ташкил этиш аҳолини озиқ-овқат хавф¬сизлигини таъминлайди, қишлоқ ҳудудларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
     Р.Қурбонов

Йилқичиликда қиш мавсумини ўтказиш бўйича тавсиялар

Бу даврда наслдор айғирлар алоҳида отхонага жойлаштирилади. Бунда ҳар бир айғир учун алоҳида 16 м2 дан кичик бўлмаган денниклар бўлиши керак. Айғирлар ҳар куни, туёқлари эса ҳар икки ойда тозаланади. Уларни таглиги учун бир кунда 5 кг сомон ёки 15 кг ёғоч қипиғи солинади. Денниклардан гўнг ҳар куни чиқариб турилади, отхонанинг ҳарорати +4 oС дан тушиб кетмаслиги керак. Наслдор айғирлар ҳар куни яйратиш майдончаларида яйратилади. Фақат қаттиқ совуқ кунлари яйратиш майдончаларига чиқарилмайди.
     А.Нурматов

Курка-кони барака

Курка гўшти парҳез маҳсулот ҳисобланиб, ўзининг сифати, таъми билан бошқа қишлоқ хўжалик паррандаларининг гўштидан устун туради. Гўшти таркибида юқори миқдорда, яъни 28 % протеин, ўрта меъёрда (2–5 %) ёғ бўлади, В г витаминларига бой бўлиб, холестерин миқдори жуда оздир.
     Д.Азимов

Қуёнчилик-сердаромад соҳа

Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик етти хазинанинг биридир. Қолаверса, қуён гўшти парҳезбоп ҳисобланади.
     У.Балласов, А.Турдиев

Германия деҳқонлари

Германия Федератив Республикаси озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги соҳани ислоҳ қилиш, молиялаштириш ва кредитлаш, маҳсулотлар бозорини тартибга солиш билан бирга, экологик соф маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда биоэнергетика билан шуғулланувчи корхоналарга кўмаклашади, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
   М.Комилов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech