Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ғўзани чилпиш бўйича тавсиялар

Пахтачиликда июль ойида бажариладиган юмушлар ҳосил чўғининг юқори, эртаги ва сифатининг яхши бўлишини таъминлайди. Ушбу ойдаги энг долзарб ишлардан бири ғўзани оби-тобида суғориш ва чилпишдир.
   Б.Ҳолиқов, Ш.Абудалимов, М.Ҳасанов

Механизациялашган агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш

Июль ойида ғўза қатор ораларига культиваторлар билан ишлов бериш, меъёрида ривожланган ғўзани механизмлар ёрдамида чилпиш, ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялаш тадбирлари ўтказилади. Бу тадбирларни сифатли бажариш учун машина ва механизмларнинг ишчи органларини тўғри ростлаш, уларни ҳар бир фермер хўжалигининг даласига хос тупроқ-иқлим шароитлари, ўсимликларнинг ривожланиш даражаси каби омилларни ҳисобга олган ҳолда юқори унум билан ишлашини таъминлаш лозим.
    М.Тошболтаев, А.Қораханов, Ш.Азизов

Зараркунандаларга қарши курашиш бўйича тавсиялар

Июль ойида бошқа агротехник тадбирлар билан бир қаторда ғўзани зараркунандалардан ҳимоя қилиш чораларига катта эътибор бериш талаб этилади. Бу муддатда ғўза ҳосилдорлигига ўргимчаккана ва кўсак қурти жиддий зарар етказади.
    Ш.Хўжаев, А.Саъдуллаев, З.Пўлатов

Ғўза апробациясини ўтказиш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда пахта хомашёсини етиштирувчи фермер хўжаликларини келгуси йилда навдорлиги юқори ҳамда сифатли уруғлик чигити билан узлуксиз ва етарли даражада таъминлаб бориш мақсадида, уруғлик пахта учун экилган майдонларда ҳар йили апробация (танлов) ўтказилади.
   А.Аширқулов

Такрорий шоли етиштириш бўйича тавсиялар

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида шоличилик муҳим тармоқ ҳисобланиб, аҳолининг асосий озиқ-овқат ресурсларидан биридир. Бугунги сув тақчиллиги шароитида шоли етиштиришда илғор технологияларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, соҳа самарадорлигини ошириш ҳамда республикамизда яратилган истиқболли навларнинг биологик хусусиятларидан тўлақонли фойдаланишда шолини такрорий экин сифатида кўчат усулида етиштириш агротехнологияси ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
    М.Сатторов, Н.Отамирзаев, Б.Қаландаров

Чилла суви-тилла суви

Жорий йилда республикамиз боғ-токзорларида ҳар йилдагидек мўл ва сифатли ҳосил етиштирилмоқда. Серқуёш заминимизда пишиб етилган шакардан ширин турли ноз-неъматлар пешма-пеш халқимиз дастурхонига тортиқ этилмоқда.
    Р.Абдуллаев, А.Арипов, Х.Утаганов

Сабзавотчиликда саратон юмушлари

Жазирама ёзнинг ўртаси сабзавоткорлар учун энг масъулиятли давр ҳисобланади. Ўтган йилнинг куз ва эрта баҳор ойларида экилган сабзавот ва картошка ҳамда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонлар қайта экишга тайёрланиб, тупроқ-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда такрорий карам, картошка, бодринг, сабзи, ош лавлаги кабилар экилади. Бунда навларни тўғри танлаш ва барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олиш имконини яратади. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратишни тавсия этамиз.
    Р.Ҳакимов, Ф.Ғаниев, Ф.Расулов

Тутчиликда шу кеча-кундузда амалга ошириладиган долзарб вазифалар

Фермер хўжаликларида ипак қурти боқиб, мўл ва сифатли пилла етиштириш, унинг озуқаси – тут дарахтлари ва тутзорлар тўйимли ва мўл барг ҳосилига боғлиқ. Мавжуд тут дарахтлари ва тутзорлари етарли бўлган, уларга ўз вақтида агротехник қоидаларга амал қилиб парвариш қилаётган фермер хўжаликлари йилдан-йилга пилладан мўл ва сифатли ҳосил олаётгани кузатилмоқда.
    Ў.Қўчқоров

Ўрмон-бойликлар макони

Ўрмон – бу яшиллик олами. У неча минг йиллардан буён инсониятга хизмат қилиб келмоқда. Бугунги кунда ўрмонларнинг аҳамияти янада ошди. Шу боис мамлакатимизда ўрмонзорлар сарҳадларини кенгайтириш, халқ хўжалиги, саноат, тиббиёт ва бошқа соҳаларга керакли маҳсулотлар етказиб бериш борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.
    М.Якубов

Ёз ойларида чорвачиликда бажариладиган ветеринария тадбирлари

Ёз жазирамаси забтига олаётган айни кунларда чорва молларини турли юқумли, юқумсиз, паразитар касалликлардан ҳимоя қилиш, улардан соғлом насл олиш, сут, гўшт ва тухум маҳсулдорлигини оширишда қуйидаги ветеринария тадбирларини амалга оширишни тавсия этамиз.
     С.Мавлонов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech