Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ғўзани парваришлаш агротехникаси ёхуд июнь ойида пахтакорларнинг юмушлари

Жорий йилги мураккаб об-ҳаво шароитида пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда пахтакорларимиз ҳар бир кунни ғанимат билиб, барча агротехник тадбирларни жадаллаштиришлари зарур. Ўсимликнинг жадал ривожланишида, қатор ораларига ишлов бериш катта аҳамиятга эга.
    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Келгуси йил ҳосили навдор уруғликка боғлиқ

Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омиллардан бири уруғчиликдир. Шу боис мамлакатимизда қишлоқ хўжалик экинлари, жумладан, ғалла уруғчилигини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Бу борадаги барча ишлар 1996 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонуни асосида амалга оширилмоқда.
    Р.Сиддиқов

Такрорий кунгабоқар етиштириш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экинлар, жумладан, кунгабоқар етиштириш халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш имконини беради.
    Т.Азизов, И.Анорбоев, С.Тўхтаева

Боғ ва токзорларда июнь ойида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар

Жаннатмакон диёримизда айни кунларда гилос, ўрик, олча, олма ва нокнинг эртанги навлари, малина ва қорағат мевалари ғарқ пишиб етилмоқда. Пишган меваларни пешма-пеш териб, халқимиз дастурхонига етказиш зарур. Аммо, айрим боғларда меваларнинг кўплигидан ҳосилнинг бир қисми тўкилиб кетиши кутилмоқда. Бу меваларни нобуд қилмасдан, қуритиш зарур.
    Р.Абдуллаев, М.Исроилов

Сабзавоткорларнинг июнь ойидаги муҳим юмушлари

Мамлакатимизнинг иқлим шароитларидан оқилона фойдалана олган сабзавоткор деҳқонларимиз йил давомида икки-уч маротаба мўл ҳосил етиштириш имконига эга бўлмоқдалар.
   Июнь республикамизнинг барча вилоятларидаги сабзавоткор деҳқонлар учун жуда масъулият палла. Эрта баҳор ойларида экилган эртаги сабзавот, картошка ҳамда бошоқли дон экинлари ҳосили пишиб, етилади. Уларни нест-нобуд қилмай қисқа муддатда йиғиб олиб, бўшаган майдонларни сифатли тайёрлаш зарур. Такроран-кечки картошка, карам, бодринг, сабзи, ош лавлаги, шолғом, турп, мош ҳамда кўкат сабзавотларни ўз вақтида экиб парвариш чора-тадбирларини сифатли бажарилиши улардан мўл ҳосил етиштириш таъмин этади.
    Р.Ҳакимов, Ф.Ғаниев, М.Холдоров, Ф.Расулов

Деҳқончилик маданияти-фермерлар мажбурияти (фермерлар учун тавсиялар)

Мазкур тавсияда деҳқончилик тадбирлари ва юмушларини белгилаб қўйилган тартиб ва талабларга мос равишда бажариш ёки бошқача айтганда, деҳқончилик маданиятига амал қилиш, фермер хўжаликлари бошлиқлари ва аъзоларининг бу борадаги вазифа ва мажбуриятлари баён этилган.
    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
    Ўзбекистон Республикаси Фермерлар Кенгаши

Ёзги шудгорни ўтказиш бўйича тавсиялар

Fалладан бўшаган далаларни шудгорлаш сифати унинг бир хил чуқурликда бўлиши, тупроқ қатлами қай даражада ағдарилганлиги ва майдаланганлиги, эгат ва марзаларнинг кам бўлиши билан баҳоланади. Ҳайдов сифатига қўйилган агротехник талаблар орасида ҳайдов чуқурлиги ва унинг бир текисда бўлиши ҳамда бегона ўтлар, уларнинг уруғлари ва илдизларини кўмилиш чуқурлиги муҳимдир.
   М.Тошболтаев, А.Тўхтақўзиев

Қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари ва унга қарши кураш чора-тадбирлари

Мамлакатимизда халқимизнинг озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунда хориждан зотдор, маҳсулдор моллар келтириб кўпайтирилаётганлиги истеъмол бозорини гўшт, сут каби чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдиришга имконият яратмоқда.
    С.Мавланов, А.Ғофуров

Баҳорги ипак қурти боқишда кесилган тут дарахтларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Мўл ва сифатли пилла ҳосили етиштириш кўп жиҳатдан ипак қуртининг озуқа базасига боғлиқ. Шу боис фермерларимиз барги ипак қурти боқиш учун кесилган тут дарахтлари ва тутзорларни парваришлашда агротехника қоидаларига амал қилишса, келгуси йил мавсумида ҳам етарлича барг олишга эришадилар.
      Ў.Қўчқоров, Ф.Адилов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech