Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Сувдан самарали фойдаланиш юқори ҳосил гаровидир

Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишнинг асосини етказиб берилаётган сувга истеъмолчиларнинг қадрли муносабатда бўлиши ташкил қилади. Бунда сув истеъмолчиларининг сув етказиб берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришлари ва сувдан фойдаланишни тўғри йўлга қўйишлари муҳим аҳамиятга эга.
    З.Ишпўлатов, С.Маматов

Ғўза ниҳоллари ҳимояси бўйича тавсиялар

Fўза парваришида май ойи энг масъулиятли давр ҳисобланади. Айниқса бу йилги об-ҳаво шароитида зараркунанда ва касалликларга қарши курашишга ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор бериш зарур.
    А.Саъдуллаев, Ш.Хўжаев

Ғалладан мўл ҳосил олиш бўйича тавсиялар

Fалладан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун экинларни парваришлаш агротехник тадбирларини минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, ўз вақтида, маромига етказиб бажариш талаб этилади.
    А.Қурбонбоев, З.Пўлатов

Ғалла ҳосилини йиғиштиришда техникалардан унумли фойдаланиш

Етиштирилган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш ўта масъсулиятли механизациялашган агротехник тадбир ҳисобланади. Зеро, ғалла комбайнларининг иш жараёнида ерга тўкиладиган донни қайтадан йиғиштириб олишнинг сира иложи йўқ. Демак, ҳосилни комбайнларнинг бир ўтишида нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш чораларини кўриш лозим. Бунинг учун ғаллазорларни ўримга сифатли тайёрлаш, ўрим-йиғим ишларини отряд усулида ташкил этиш, комбайнларни тўғри ишлатиш ва иш жараёнида хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя этиш зарур.
    М.Тошболтаев, К.Астанақулов

Боғ ва токзорларда ҳосилдорликни ошириш омиллари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 мартдаги «Республикада 2013–2015 йиллар давомида узумчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, токзорлар майдонларини кенгайтириш, узумчиликнинг илмий базасини мустаҳкамлаш, янги истиқболли ва серҳосил навларни жорий этиш, шунингдек, узумни қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини кўпайтириш борасидаги вазифалар белгилаб берилганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжатга асосан республика бўйича 2015 йилга қадар 22,5 минг гектар янги токзорлар барпо этиш ҳамда 15,7 минг гектар яроқсиз токзорларни қайта реконструкция қилинади.
    Р.Абдуллаев, У.Набиев

Сабзавотчиликда муҳим палла

Сабзавотчиликда май ойи муҳим ўрин тутиб, эрта муддатда экилган сабзавот ва картошка экинларига ишлов бериш, суғориш, экинларни турли зараркунанда ва касалликлардан асраш каби муҳим тадбирларни мақбул муддатда, сифатли амалга ошириш зарур.
     Р.Ҳакимов, М.Холдоров, Ф.Расулов

Озуқабоп экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар

Чорва моллари учун мустаҳкам озуқа базаси яратишда озуқабоп экинларнинг юқори ҳосилдор навларидан фойдаланиш, уларни етиштиришда агротехник тадбирларга тўлиқ риоя қилиш, қолаверса, бунда замонавий технологияларни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, чорвачиликни янада ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда буларнинг ўрни беқиёсдир.
    С.Аҳмедова, У.Куччиев, Б.Аллашов, С.Жамолов

Мўл ва сифатли пилла етиштириш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалик йилининг илк ҳосили – пилла етиштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Мўл ва сифатли «кумуш тола» етиштирида қуйидаги агротехника қоидаларига эътибор қаратишни тавсия этамиз.
    Б.Насириллаев

Бруцеллез - хавфли касаллик

Ҳайвонлар бруцеллёзи (қораоқсоқ) кенг тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, оммавий бола ташлаш, қисир қолиш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлигининг пасайиши билан, баъзан эса клиник белгиларисиз кечади.
    Р.Яраев, Б.Қувватов

Асаларичиликда май ойи юмушлари

Асаларичининг май ойидаги асосий вазифалари – аввало тўлақонли асаларилар етиштиришга эришиш ва қолаверса, уларнинг сонини имкон қадар ошириб асалари шохобчалари ва пакетларини ишлаб чиқариш, уларни савдога қўйиш ҳамда кекса она асалариларни алмаштириш, асаларизорда оила сонини тўлдириш мақсадида асалари оилаларини сунъий усулда етиштириш талаб этилади. Шунингдек, асосий мақсад асал йиғими мавсумига қадар ҳосил «пойдевори»ни пухта яратиш зарур.
    О.Тўраев, Т.Ибрагимов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech