Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Кузги-қишки агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар

Республикамиз минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, кузги-қишки агротехник тадбирларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Бунда ҳар бир агротехник тадбир, жумладан, шудгорлаш, шўр ювиш, ерларни текислаш, пушта олиш, чуқур ишлов бериш каби тадбирларни ўтказиш зарур.
    Б.Ҳолиқов, Б.Ниёзалиев, Ф.Хасанова, С.Исаев

Кузги шудгорни ўтказиш бўйича тавсиялар

Экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти катта. Зеро, кузги шудгорлашда ҳайдов қатлами юмшаб, майда донадор бўлиши натижасида кўпроқ нам тўплаш имконияти яратилади, тупроқнинг чангсимон устки қисми ҳайдов қатлами остига тушади, бегона ўт уруғлари, зараркунанда ва касаллик қўзғатувчи вирус ҳамда замбуруғлар тупроққа чуқур кўмилиб кетади, ҳайдаш олдидан солинган органик ўғитлар ҳайдалма қатлам тагига тушиб яхши чирийди, эрта кўкламда ва чигит экиш олдидан ўтказиладиган ишларни ҳамда экишни мақбул муддатларда амалга ошириш имконини беради. Ҳайдов сифати ўрнатилган чуқурликнинг бирдайлиги, тупроқ қатламининг тўла ағдарилганлиги ва майдаланганлиги, шудгорлаш пайтида эгат ва марзаларнинг кам бўлиши билан баҳоланади.
    М.Тошболтаев, А.Тўхтақўзиев

Кузги-қишки муддатда иссиқхоналарда сабзавот етиштириш бўйича тавсиялар

Иссиқхона сабзавотчилиги қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, халқимизни қорли-қировли кунларда ҳам сарҳил, сервитамин озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.
    Е.Лян

Биологик усул самарадорликни оширади

Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда экологик тоза маҳсулот етиштириш ва атроф-муҳитни соғломлаштиришга устувор йўналишлар сифатида қараб келинмоқда. Жумладан, ҳукуматимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши асосида ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш ҳажми йил сайин ошиб бормоқда.
    Э.Хаитов, А.Хасанов, Б.Акромов

Ирсий салоҳияти юқори наслли молларни парваришлаш ва кўпайтириш бўйича тавсиялар

Чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, қорамол бош сонини кўпайтириш, гўшт ва сут салмоғини бошқа тоифадаги хўжаликлар улушига нисбатан ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Қорамолларнинг насл ва маҳсулдорлик имкониятларини оширишда республикамизда швиц, бушуев, голштин, қизилчўл ва қора-ола зотли қорамоллар урчитиш учун режалаштирилган асосий зотлардир. Аксарият наслчилик тоифасидаги хўжаликларда сигирлардан бир кунда 20–30 килограммдан ёки лактация давомида 6–7 минг килограммдан сут соғиб олинмоқда.
    Н.Рўзибоев, Б.Аширов

Товуқларни қиш ойида парваришлаш бўйича тавсиялар

Паррандачилик – чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланиб, аҳолининг парҳез парранда гўшти ва тухумга бўлган эҳтиёжини қондиришда аҳамияти катта.
    Д.Азимов

Қишловни беталофат ўтказиш - муваффақиятлар гаровидир

Қоракўлчиликда қишлов энг муҳим ва масъулиятли даврдир. Қишловни муваффақиятли ўтказишда нафақат қўйларни сон жиҳатдан беталофат сақланишини таъминлаш, балки уларнинг физиологик ҳолатига ҳам эътибор кучайтириш зарур. Айниқса, қишнинг қорли-қировли кунларида бўғоз совлиқларнинг физиологик ҳолатидан келиб чиқиб алоҳида парвариш шароитлари ташкил этишни талаб этади.
     Ш.Аллаёров

Кузги буғдой қайси ҳолатда совуқ таъсиридан нобуд бўлади

Кузги буғдой биологик хусусиятларига кўра, кузги экин бўлганлиги сабабли қишки совуқларнинг салбий таъсирига чидамли бўлиши керак. Бироқ мамлакатимиз иқлими кескин континентал (ёзи иссиқ, қиши совуқ) бўлишига қарамасдан куз, қиш ва баҳор кезларида об-ҳаво жуда тез ўзгарувчанлиги ва айрим агротехнологик жараёнларнинг нотўғри қўлланилиши оқибатида қишки совуқлар таъсирида нобуд бўлиши ёки сийраклашиш ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун ҳам кузги буғдойни қишки совуқларнинг салбий таъсиридан асраш ишлари уруғини экиш билан бирга бошланиши керак.
     И.Эрназаров, Н.Эрназарова


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech