Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Боғ ва токзорларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсиялар

Республикамизда боғ-токзорлар майдони йил сайин кенгайиши баробарида, олинадиган ҳосил салмоғи ортиб, сифати яхшиланиб бормоқда. Бу борада кейинги йилларда янги боғлар, айниқса, тез ҳосилга кирувчи интенсив боғлар майдонларини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилаётгани муҳим омил бўлмоқда.
    Р.Абдуллаев, Х.Абдуллаева

Тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш бўйича тавсиялар

Келгуси йили сабзавот экинларидан мўл ҳосил етиштириш далаларни сифатли шудорлаб, эртаги карам, сабзи, турли кўкатлар ва картошка экиш режаланган майдонларда эгатларни тайёрлашга боғлиқ. Чунки эрта баҳорда ер етилиши қийин бўлиб, экиш муддати чўзилиб кетади.
   Р.Ҳакимов, Б.Азимов

Техникаларни асраш бўйича тавсиялар

Техника ва машиналарни асраб-авайлаш бўйича белгиланган талаблар мавжуд.
     М.Тошболтаев

Маҳаллий ўғитлар-ерга мадор бўлар

Кеч куз ва қиш мавсумларини деҳқонларимиз учун келгуси йил ҳосилига тайёргарлик кўриш давридир. Бунда маҳаллий ўғит жамғариш алоҳида аҳамиятга эга. Тупроққа маҳаллий ўғитлар солинганда оғир тупроқларнинг зичлиги камаяди, уларга ишлов бериш осонлашади, ҳаво ва сув сингдириш қобилияти яхшиланади. Маҳаллий ўғитлар таркибида ўсимлик учун зарур бўлган шакл ва нисбатларда барча озиқа унсурлари мавжуддир.
    Б.Ниязалиев, Б.Тиллабеков

Қуёнчиликни ривожлантириш бўйича тавсиялар

Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимини ҳал қилишда катта ўрин тутади.
    А.Турдиев, Д.Абдимуродова

Кузги-қишки агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар

Республикамиз ҳар бир ҳудудининг тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда кузги-қишки агротехник тадбирлар олиб борилади. Энг асосий агротехник тадбирлардан бири – ерларни кузги шудгорлашни ўз муддатида ва сифатли ўтказиш билан келгуси йилги экинлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга замин яратишдир.
   Б.Ниёзалиев, Ф.Хасанова, С.Исаев

Ерларни кузги шудгорлаш бўйича тавсиялар

Экинлардан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтишмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади.
  А.Тўхтақўзиев, М.Тошболтаев

Кузги буғдойни парваришлаш бўйича тавсиялар

Кузги буғдой етиштириш ва парвариши бўйича кузги, қишки ва баҳорги барча агротехник тадбирларини ўз вақтида ўтказилиши мўл ҳамда сифатли дон етиштириш имкониятини беради.
    Р.Сиддиқов

Кузда мевали кўчатларни экиш бўйича тавсиялар

Боғбоннинг кузги тадбирларидан бири янги боғ яратиш, яъни мевали кўчатлар экишдир. Уруғли мева кўчатлари экилган ерда пакана ўсувчи пайвандтагда 18–20 йил, ўрта ўсувчи пайвандтагда 25–30 йил, кучли ўсувчи пайвандтагда эса 40–60 йил муқим ўсиб, мева беради.
    А.Арипов, А.Рихсиев

Кузги ирригация-мелиорация тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар

Кузги тадбирлардан бири мелиоратив объектлар, хусусан суғориш каналлари, насос станциялари, улардаги иншоот ва жиҳозларни келгуси йил ҳосили учун шай ҳолатга келтиришдир.
    Ф.Гаппаров


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech