Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Озуқабоп экинларни етиштириш бўйича тавсиялар

Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантиришда чорва молларига мустаҳкам озуқа базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда ерлардан унумли фойдаланиш, озуқа экинларидан юқори ҳосилдорликка эришиш чора-тадбирларини кўриш зарур.
   Б.Аллашов, С.Жамолов, А.Сабиров

Асаларичиликда амалга ошириладиган ишлар бўйича тавсиялар

Февраль – қорлар эриб, куртаклар бўртиб, қишки осойишталикдан сўнг, баҳорги уйғониш давридир. Бу даврда асаларичилар умид билан ҳаво исишини интиқиб кутишади. Агар қуёш осмонда кўпроқ туриб қолса, бодом гуллаб, дарахтлар барг ёза бошлайди, асаларичилик мавсуми бошланади.
    О.Тўраев, Ё.Шукуров, Т.Ибрагимов

Шартнома муносабатларини такомиллаштириш томонларнинг ҳуқуқий манфаатларига хизмат қилади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар, жумладан, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳар томонлама барқарор ривожланишида шартномавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, корхоналар ўз фаолиятини амалга оширар экан, ўзига зарур бўлган маҳсулот ёки хизматларни сотиб олади ва ишлаб чиқарган маҳсулотларини бошқа корхона ҳамда ташкилотларга сотади. Бу жараёнлар, албатта, икки томоннинг ўзаро келишуви, яъни шартномалар орқали тартибга солинади.
    Ш.Расулов

Туячилик - сердаромад соҳа

Мамлакатимизнинг катта ҳудудида (17,5 млн. га) яйлов чорвачилиги ривожланган. Чўлнинг қийин шароитига туяларнинг икки тури – (дромедарлар ва бактрианлар) биологик жиҳатдан жуда яхши мослашган. Туячиликдан асосан таннархи арзон, озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, сут) ва хомашё (жун, чарм ва бошқалар) олинади.
    Н.Бобоқулов, Х.Нарзуллаев

Агрокластер - қулай ҳамкорлик

Агрокластер – қишлоқ хўжалигининг давлат – илмий-тадқиқот – қайта ишлаш – бизнес каби субъектларнинг ўзаро бозор тамойилларига мос муносабатларини мужассамлаштирган субъект ҳисобланади.
    Т.Остонақулов, Ч.Муродов, Ш.Ҳасанов, И.Ғаниев

Томчилатиб суғориш-тежамкорлик омили

Экспертларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдор-лигининг пасайиши, баъзи ҳолларда эса бой берилиши сув тақчиллиги муаммоси билан боғлиқ. Бу вазиятни юмшатиш учун суғориш тизимида тежамкор технологияларни жорий этиш, томчиси тиллога тенг оби-ҳаётни беҳуда исроф бўлишининг олдини олиш талаб этилади.
    О.Норбеков

Бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Бугунги кунда республикамиз ғаллачилик фермер хўжаликлари ва соҳа мутахассисларининг асосий вазифалардан бири бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришдан иборат.
    Р.Сиддиқов

Боғларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсиялар

Кейинги йиллари об-ҳавонинг қулай келиши туфайли боғ ва токзорлардан юқори ва сифатли ҳосил олишга эришилмоқда. Шунингдек, янги боғ-токзорлар барпо этилиши билан бирга мева-узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш тобора ортиб бормоқда.
    Р.Абдуллаев, А.Арипов, Х.Утаганов

Биолабораторияларда амалга ошириладиган ишлар бўйича тавсиялар

Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалар, турли касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда ташкилий хўжалик, агротехник, биологик ва кимёвий кураш усуллари қўлланилади. Зараркунандаларга қарши курашда кимёвий усулни қўллаш қулайлиги ва тез самара бериши билан ажралиб туради. Лекин зараркунандаларни кимёвий воситаларга нисбатан чидамли бўлиб қолиши натижасида бу усул ҳам айрим ҳолларда кутилган натижа бермай қолиши мумкин.
      Б.Акрамов

Иссиқхоналар ҳақида

Юртбошимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида хорижий инвестициялар иштирокида қатор самарали лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси гранти асосида мамлакатимизда бир нечта намунавий иссиқхоналар барпо этилиб ишга туширилди.
    Б.Сулаймонов, М.Адилов, У.Норқулов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech