Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ғўза парваришидаги муҳим омиллар

Жорий йилда об-ҳаво ўзига хос ўзгарувчан келаётган шароитда чигит экилган майдонларда агротехника тадбирларини мақбул муддатда ўтказиш муҳим аҳамиятга эга.
     Б.Ниязалиев, Ф.Ҳасанова, Ш.Абдуалимов

Апрель ойи тадбирлари-ғалла ҳосили гаровидир

Халқимизда шундай ибора бор: йил – йилга ўхшамайди. Дарҳақиқат, ҳар бир йилнинг ўзига хос «инжиқлари» деҳқонларимиз учун ноқулайликлар туғдиради. Бу йил ҳам табиат ўз синовларини кўрсатмоқда. Январь ойининг охирларига қадар ёғингарчиликнинг ўта кам бўлганлиги, февралнинг биринчи яримидаги кучли қор ва қаттиқ совуқлар ғалла ривожига таъсирини кўрсатмасдан қолмади.
      О.Амонов, Ғ.Узақов, Д.Жўраев, М.Жўраев

Калийли ўғитларни қўллашнинг аҳамияти

Маъдан ўғитлар орасида калий ўғит муҳим ўрин эгаллаб, физиологик аҳамияти жиҳатидан азот ва фосфордан фарқ қилади, у ўсимлик тўқималари таркибига кирмайди, аммо модда алмашиниш жараёнида алоҳида роль ўйнайди. Калий ўсимликларда ҳаракатчан ҳолатда бўлиб, айниқса, ўсувчи ва ёш бўлакларда кўп бўлади. Калий ўсимликнинг сувни яхши сақлаши, кам буғланиши, қурғоқчиликка енгил ўтказувчанлигига сабаб бўлувчи биоколлоидларнинг гидротациясини кучайтириб, гидрофил хусусиятини оширади. Калий бошқа моддалар билан мақбул ҳолатда бўлганда ўсимликнинг ўсиб-ривожланишини тезлаштиради, ҳосил сифатини яхшилайди.
     Б.Тиллабеков, Б.Ниязалиев, Х.Каримов

Интенсив технология асосида ғўзани ўғитлаш бўйича тавсиялар

Fўза ниҳоллари тез ривожланишини таъминлаш учун биринчи галда, озиқлантиришга катта эътибор бериш лозим. Озиқ элементларининг танқислиги ғўза ҳаётий жараёнларнинг нормал кечишини бузади, оқибатда ҳосил камаяди. Олимлар ғўзани талаби ва тупроқ-иқлим шароитини назарда тутиб, ўсимлик ўсиб-ривожланишининг турли босқичларида ўғитларни ишлатиш усулини ишлаб чиққанлар. Fўза тупроқ таркибидаги озуқани бутун ўсув даврида ўзлаштириб боради. Озуқа моддаларга талаби нафақат миқдор, балки сифат жиҳатидан ҳам турличадир.
     Р.Назаров

Шоли экиш бўйича тавсиялар

Шоли – қадимий ва қимматли ғалла экинларидан бири бўлиб, ер юзидаги қарийб 2,6 млрд аҳолининг асосий озиқ-овқат манбаи ҳисобланади.
     А.Абдуллаев, М.Сатторов

Боғларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсиялар

Бу йил март ойида ёғингарчилик кўп бўлганлиги сабабли, боғ-токзорларда агротехник тадбирларни кечикиши боис ҳар бир кундан тўғри фойдаланиб, жадаллик билан олиб боришни тақозо этади.
     Р.Абдуллаев

Тотли, тўйимли ва шифобахш сабзавот етиштириш бўйича тавсиялар

Инсон саломатлигида муҳим ўрин тутадиган сабзавот экинларидан юқори ҳосил олишда, уларнинг серҳосил, сифатли, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини экиш ҳамда агротехника тадбирларини ўз вақтида маромига етказиб ўтказиш муҳим аҳамиятга эга.
     Р.Ҳакимов, Ф.Расулов, Р.Низомов

Ғалла ўримида дон нобудгарчилигининг олдини олиш бўйича тавсиялар

Бир квадарат метр майдонда бир дона бошоқнинг тўкилиши, гектаридан 10–16 кг ғалланинг бой берилиши демакдир. Ғалла комбайнларини сифатли таъмирлаш, узел ва агрегатларининг иш режимларини ҳар бир даладаги ғалланинг ҳолатига қараб танлаш, буғдойзорларни ўримга талаблар даражасида тайёрлаш ва ўрим-йиғим ишларини отряд усулида ташкил этиш дон нобудгарчилигининг олдини олишни таъминлайдиган асосий омиллардир.
      М.Тошболтаев, К.Астанақулов, О.Очилдиев


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech