Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Июль ойида ғўзани парваришлаш бўйича тавсиялар

Жорий йил ғўза парваришида июль ойида бажариладиган ишларни оби-тобида ўтказиш, ҳосилнинг эртаги, чўғининг баланд ва сифатининг юқори бўлишини таъминлайди. Ёзнинг жазирамаси забтига олган бу пайтда ғўзани суғориш ва чилпиш ишларини ўз вақтида ўтказишга жиддий эътибор бериш мақсадга мувофиқ.
     Ш.Абдуалимов, М.Ҳасанов

Ғўзани машинабоп қилиб чилпиш бўйича тавсиялар

Пахта далаларини машина теримига тайёрлашда ғўза тупларини чилпиш муҳим ўринни эгаллайди. Fўзани чилпишдан асосий мақсад, кўсаклар сони ва вазнини ошириш ҳамда тупларини машинабоп, яъни ихчам шаклга келтиришдир. Чилпиш ишларини ғўза нави, кўчат қалинлиги ва ҳосил шохлари сонига қараб табақалаштирилган ҳолда қисқа муддатда ўтказиш лозим.
     М.Тошболтаев

Боғларни чилла сув билан суғориш бўйича тавсиялар

Ўлкамизда айни пишиқчилик: қуёш тафтидан бол эмган шакардан ширин мевалар бирин-кетин пишиб етилиб, халқимиз дастурхонига тортиқ этилмоқда. Июль ойида ҳавонинг қуруқ ва иссиқ бўлиши, тупроқда намни камайиши боғларда меваларнинг ривожланиши ҳамда сифатига салбий таъсир кўрсатади.
      Р.Абдуллаев, Ҳ,Утаганов

Мева-узумларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича тавсиялар

Мева-узум маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланганидан буён уни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланиб келинган. Маҳсулотни нес-нобуд қилмасдан ҳамда сифатини пасайтирмасдан сақлаш ва қайта ишлаб фойдаланиш инсон эҳтиёжларидан биридир.
     Р.Ризаев, Н.Джалилов, А.Қаландаров

Очиқ пиллахонада пилла қурти боқиш ва даста ўрнига тухум флейталарини қўллаш бўйича тавсиялар

Республикамиз пиллакорлари давлат қабул пунктларига 26 минг тоннадан зиёд «кумуш тола» топшириб, бу борадаги шартномавий режани шараф билан уддалашди. Мавсумда 45 мингдан зиёд фермер хўжалигида 445 минг қутидан зиёд ипак қурти парвариш этилди. Ҳар бир ипак қуртидан 58 кг дан ҳосил олинди. Ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди.
     Н.Давланов

Ҳовуз балиқларини табиий озуқа билан боқиш юзасидан тавсиялар

Мамлакатимизда балиқ маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида, кенг қўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда республикамиз балиқчилигининг ривожланишига назар соладиган бўлсак, балиқчилик асосан икки йўналишда амалга оширилмоқда. Биринчиси, табиий сув ҳавзаларидан (кўл, дарё ва бошқалар) балиқ овлаш, иккинчиси аквакультура, яъни инсон томонидан назорат қилинадиган шароитларда балиқ етиштиришдир.
    М.Назаров

Қовун пашшасига қарши кураш бўйича тавсиялар

Қорақалпоғистон Республикасидаги фермер хўжаликлари далаларида ва томорқа ерларда полиз экинларидан – қовун, тарвуз, ошқовоқ турлари кўплаб экилиб, олинаётган ҳосилнинг асосий қисми озиқ-овқат сифатида фойдаланилиб келинмоқда. Бу маҳсулотларга бўлган кундалик эҳтиёжни тўла қондириш учун экин майдони ва ҳосилни ошириш бўйича кўпгина тадбирлар ишлаб чиқилган.
    Е.Торениязов, Р.Юсупов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech