Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Июнь ойида ғўза парваришида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар

Далаларимизда мўл ва сифатли пахта ҳосили етиштириш кўп жиҳатдан агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, минерал ва маҳаллий ўғитлар, суғориш иншоотларидан ҳамда ресурстежамкор агротехнологиялардан унумли фойдаланишга боғлиқ.
    Пахтачилик ва техник экинларни ривожлантириш бошқармаси

Ғўза зараркунандаларига қарши курашиш бўйича тавсияларча

Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси олимлари ва мутахассисларининг таҳлиллари бу йил ғўза майдонларида ўргимчаккана, шира-трипс ва кўсак қуртининг ривожланиши учун об-ҳаво ўта қулай келаётганлигини, ғўза ниҳолларига зарар етказиш хавфи катта эканлигини кўрсатмоқда.
    Р.Очилов, А.Сагдуллаев, Ш.Хўжаев

Июнь ойида боғ ва токзорларда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар

Май ойида ёғингарчилик нисбатан кам бўлиб, ҳаво ҳарорати анча юқори бўлди. Шу боис июнь ойида янги боғ-токзорларни икки-уч маротаба суғориш ҳамда ҳар суғоришдан кейин эгатлар ва дарахт атрофини юмшатиш мақсадга мувофиқ.
    Р.Абдуллаев, А.Арипов, Х.Абдуллаева

Такрорий экинлар етиштириш бўйича тавсиялар

Эртаги сабзавот, картошка ва ғалла ҳосили йиғиб олинган майдонларга такроран экин экиш учун тайёрлашда, аввало, ишни экинлардан қолган ўсимлик қолдиқларини олишдан бошлаш зарур. Бунда механизмлар ёрдамида барча ўсиимлик қолдиқларини майдон чеккасига чиқариб, майдонлар қондириб суғорилади.
   Р.Ҳакимов, Б.Азимов

Мойли экинлар етиштириш бўйича тавсиялар

Республикамиз аҳолисини ёғ-мой маҳсулотлари билан янада тўлиқроқ таъминлашда ғалладан бўшаган майдонларда мойли экинларни такрорий экиш муҳим ўрин тутади.
   И.Анорбоев

Кўчат усулида шоли етиштириш бўйича тавсиялар

Шоли қадимий ва қимматбаҳо экин турларидан бири бўлиб, шароит тақозоси билан турли усулларда экиб етиштирилади. Мамлакатимизда шоли қуруқликда, сувга сочиб ҳамда кўчат усулларида экиб ҳосил етиштирилмоқда. Шароит тақозоси билан ҳар бир усулнинг ўз афзалликлари ва камчиликлари бўлиб, шоликорлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда зарур бўлган усулда шоли экиб келмоқдалар.
   А.Абдуллаев, М.Сатторов

Озуқабоп экинлардан мўл ҳосил етиштириш бўйича тавсиялар

Чорвачиликда маҳсулдорликка эришиш кўп жиҳатдан озуқа захирасининг мустаҳкамлигига боғлиқ. Шу боис чорвадорларимиз айни кунларда беда, маккажўхори, хашаки лавлаги экинлари парваришини сифатли ўтказишлари зарур.
   Ё.Шукуров, А.Нурматов

Ёзги ветеринария тадбирларини ўтказиш юзасидан тавсиялар

Ёз мавсуми касаллик тарқатувчи ва чақирувчи кана, ҳашаротлар ва бошқа микроорганизмларнинг фаол бўлиши учун қулай шароит бўлганлиги сабабли, бу фаслда чорва моллари орасида турли хилдаги юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликлар кўпроқ учраши мумкин.
    С.Мавлонов

Дағал хашакдан тўйимли озуқа тайёрлаш бўйича тавсиялар

Республикамиз чорвачилигининг озуқа базасида дағал озуқаларнинг ўрни катта. Чорва молларини бундан озуқага бўлган талабини қондириш учун, беда, маккажўхори билан бир қаторда турли дағал озуқалардан ҳам самарали фойдаланиш зарур. Шундай озуқаларга сомон ва пичан киради.
    Б.Аллашов, С.Жамолов

Тут дарахтларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Мамлакатимиз фермер хўжаликларида ипак қуртидан мўл ва сифатли пилла ҳосил етиштириш, унинг озуқа базаси бўлган тут дарахтларидан олинадиган барг сифатига боғлиқ. Хўжаликларда тут дарахтлари ва тутзорлари етарли бўлган, уларни ўз вақтида агротехник қоидаларига амал қилган ҳолда парвариш қилиб келаётган фермер хўжаликлари йилдан-йилга пилладан юқори ҳосил олишга эришмоқда.
    Ў.Қўчқоров, Д.Холматов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech