Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Чигитни тупроқнинг нами ҳисобига ундириб олиш эртаги, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш заминидир

Республикамиз Президентининг шу йил 18 февралда “2014 йилда ғўза навларини жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажм¬лари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан шу кунларда ғўзанинг тезпишар, юқори ҳосилли ва истиқболли навларини оқилона жойлаштириш, жорий йилда пахта етиштирувчи хўжаликларни сифатли уруғлик чигитлар билан таъминлаш каби бир қанча долзарб ишларни амалга ошириш лозим.
     Б.Ҳолиқов, Ф.Хасанова, Ш.Абдуалимов

Баҳорги экишга тайёргарлик бўйича тавсиялар

Пахта майдонларини экишга сифатли тайёрлашда тупроқни бороналаб унинг юзидаги кесакларни майдалаш, қатқалоқни юмшатиш ва бегона ўтларнинг илдизларини тароқлаб ер бетига чиқариш билан бир қаторда тупроққа ағдармасдан чуқур ишлов бериш, марза тортиш ва фермер хўжаликлари далаларига сув келтирадиган ариқ-зовурларни қазиш тадбирларини бажариш ҳам муҳим ўрин тутади. Мазкур агротадбирларни қисқа муддатларда сифатли бажарилиши кўп ҳолларда бороналар, универсал ариққазгич-пололгич марза текислагич ҳамда чизел-культиваторлари каби машина-қуролларни талаблар даражасида таъмирлаш ва тайёрлашга боғлиқ.
    М.Тошболтаев

Бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Бошоқли дон экинлари, айниқса, кеч экилиб, яхши чиниқмасдан тиним даврига ўтган майсалар ташқи муҳитнинг ноқулайликлари, жумладан, ўта паст ҳарорат, тупроқ намлигининг ортиб кетиши, кучли қуруқ шамол каби бир қатор салбий омиллар таъсирида зарарланиши ва нобуд бўлиши мумкин. Кузги буғдой қиш фасли давомида тиним даврини ўтайди.
    Р.Сиддиқов, А.Мансуров

Мевали дарахтларга шакл бериш бўйича тавсиялар

Республикамизга баҳор кириб келиши билан боғларда ишлар қизиб кетади. Жорий йил январь-февраль ойларидаги ҳаво ҳарорати совуқ, ёғингарчилик кўп бўлиши сабабли дарахтларга шакл бериш, буташ ва сийраклаштириш ишлари анча кечикди. Шунинг учун февраль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, уруғли мева боғларга шакл бериш, буташ ишларини иложи борича қисқа муддатларда тугатилиши зарур. Данакли меваларнинг турлари бўйича буташ, сийраклаштириш ишлари навбатма-навбат қисқа муддатда ўтказилади. Буташ, биринчи навбатда, ўрик дарахт¬ларидан бошланади.
    Р.Абдуллаев, А.Арипов, Х.Абдуллаева

Бир туп ёнғоқ эксангиз, ҳосилидан бир неча авлодингиз баҳраманд бўлади

Инсоннинг ҳаёт фаолиятида ёнғоқнинг аҳамияти жуда катта. Ёнғоқ меваси бошқа мевалардан озиқавий хусусиятларига кўра юқори каллориялиги билан ажралиб туради. Ёнғоқ мағзи каллориялилиги жиҳатидан мол гўштидан 7 баробар устун туради. Ёнғоқ мағзида темир, фосфор, мис, серотин моддалари, 58–77% ёғ, 12–25% оқсил ва 5–25% углеводлар мавжуд. Уни истеъмол қилган киши қувватини ошириб, асаб тизимининг фаолиятини меъёрлаштиради. Ёнғоқ мойи қондаги холестеринни камайтириб, юрак-қон томирларида тиқинлар, буйрак ва ўт пуфагида тош пайдо бўлишини бартараф этади.
   В.Александровский, А.Ўтаназаров

Сабзавоткорларга тавсиялар

Кунлар илиб, тупроқ ҳарорати кўтарилган айни кунларда сабзавоткорларимиз об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда экин майдонларининг бир қисмига совуққа чидамли, эртапишар экинларни экишни бошлаб юборишди. Зеро, сабзавоткорларимизнинг бугунги меҳнати самараси ўлароқ халқимизни илик узилди маҳалида дармондориларга бой карам, кўк пиёз, сабзи, редиска, укроп, кашнич, петрушка каби кўкатларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш имкони яратилади.
    Р.Ҳакимов, Ф.Ғаниев, Ф.Расулов

Чорвадорларнинг баҳорги тадбирлари

Бу йил қиш серёғин келди. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, баҳорнинг дастлабки ойлари ҳам серёғин келиши кутилаяпти. Бундай пайтда ҳайвонларни юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликлардан ҳимоя қилиш чорвадорлар олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
     С.Мавлонов

Тухум йўналишидаги жўжаларни ўстириш бўйича тавсиялар

Паррандачилик аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамияга эга. Жўжаларни ўстириш ва боқиш энг долзарб ва мураккаб давр ҳисобланади. Маҳсулдорлиги тухум йўналишидаги жўжалар бир кунлигидан 16–17 ҳафталик вақтгача ўстирилади. Ўстириш даврида жўжалар яхши боқилиб, парваришланса, ветеринария қоидаларига риоя қилиб, чора-тадбирлар ўз вақтида ўтказилса, уларнинг маҳсулдорлиги ва сақланиши юқори бўлади.
     Д.Азимов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech