Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Боғ ва токзорларни қишга тайёрлаш бўйича тавсиялар

Қишлашга яхши тайёрланган мевали дарахт ва токларнинг қишнинг аёзли совуқларига чидамлилиги ортибгина қолмай, келгуси йили мўл ҳосил бериш имкони ҳам ортади. Бу борада боғларни сентябрнинг иккинчи ярмидан бошлаб суғормаслик талаб этилади. Айниқса, октябрь ойида на мева, на узум боғларини (айниқса, кўмилмайдиган) суғориш батамом ман этилади.
      А.Арипов, Х.Абдуллаева

Ғалла парвариши бўйича тавсиялар

Ғалла етиштиришда октябрь ойи энг долзарб давр ҳисобланади, 2015 йил ғалла ҳосилининг тақдири шу ойда ҳал бўлади. Айрим агротехник тадбирлар, хусусан уруғ экиш меъёри, ғалла ниҳолларини ундириб олиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, сувга бўлган талаби, ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига ва зараркунандаларга чидамлилигини белгиловчи асосий ойдир.
     Р.Сиддиқов, А.Мансуров, И.Адашев

Машина қарови-унумдорлик гаровидир

Айни кунларда пахта ҳосилини йиғиштириб олишда МХ–1,8 русумли пахта териш машиналаридан ҳам фойдаланилмоқда. Машиналарнинг кундалик иш унуми, яъни кун давомида териб оладиган пахта салмоғи уларнинг бетўхтов ишлашларига бевосита боғлиқдир. Машинанинг далада бузилиб, бир соат ишламай туриши – энг камида 1–1,5 тонна пахта терилмай қолди деганидир. Буни олдини олишнинг энг ишончли йўли – ҳар сменадан кейинги техник қаровни сифатли бажаришдир.
      М.Тошболтаев, Ж.Абдуллаев

"Мевал" препарати-деҳқонга кўмакчи

Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Убай Мадраимов республикамиз пахтачилиги йўлида фидойилик кўрсатаётган тадқиқотчилардан бири. Мана кўп йилдирки, у чигитга-уруғга экишдан олдин «Мевал» препарати билан ишлов бериб, экиш бўйича тадқиқотлар ўтказмоқда.
      М.Хўжаев

Паррандачилик бўйича тавсиялар

Паррандачилик нозик, шу билан бирга сердаромад соҳа ҳисобланади. Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида паррандаларни боқишда мавжуд тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ. Парранда учун баҳор ва ёз фасллари ғоят қулай шароит ҳисобланади.
     Б.Аҳмедов, Б.Бойбулов

Ўзбек пахта толаси жаҳон бозорида

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг илк йиллариданоқ иқтисодиётнинг барча жабҳаларида, жумладан, аграр соҳада туб ислоҳотлар амалга оширилиб, тармоқни ривожлантиришнинг ўзига хос йўли танлаб олинди. Хўжалик юритишнинг илғор ва замонавий шакли - фермер хўжаликлари ташкил этилди.
      О.Матёқубов

Сабзавот, полиз ва картошка экинларини йиғиштириш ва сақлаш бўйича тавсиялар

Иккинчи экин сифатида буғдойдан кейин экилган картошка октябрь ойи охири ноябрнинг бошларида ковланади. Ковлаб олинган ҳосил омборга келтирилганидан 20-25 кун ўтгач, уларни саралаб, лат еган ёки димиқиш туфайли зарарланганларидан ҳоли қилиб сақлашга қўйилади.
     Р.Ҳакимов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech