Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ерларни баҳорги экин экишга тайёрлаш юзасидан тавсиялар

Мамлакатимизда жорий йил январь ойи кўп йиллик ўртача об-ҳаво ҳароратига нисбатан илиқ ва камёғин келди. Бундай шароитда экин майдонларида намлик етарли бўлишини таъминлаш мақсадида, февраль ойида агротехник тадбирларни ўтказишда қуйидаги тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.
    Б.Холиқов, Б.Ниёзалиев, Ф.Ҳасанова

Лалмикор ерларда деҳқончиликни ташкил этиш юзасидан тавсиялар

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг лалмикор майдонларида илмий асосланган деҳқончилик тизимини қўллаш, яъни ҳар бир минтақанинг тупроқ ва об-ҳаво шароитига мос агротехнологияларни жорий этиш ғалла, дуккакли, ем-хашак ва бошқа лалми экинлар ҳосилдорлигини 1,5–2 баравар оширишни таъминлайди. Бунинг натижасида ушбу минтақаларда истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш даражасини, фермер хўжаликларининг молиявий аҳволини яхшилаш имкони яратилади.
    Ҳ.Юсупов, С.Ғайбуллаев

Махсар етиштириш бўйича тавсиялар

Махсар асосан лалми ерларда донли экинлар учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади, минерал ўғитларга, хусусан, азот ва фосфорли ўғитларга талабчан. 1 гектарга 30–40 кг фосфор ўғити соф ҳолда берилиб, 25–30 см чуқурликда шудгор қилинса, юқори ҳосил олиш имконияти янада ортади. Шудгорланган ерларнинг намини сақлаб қолиш учун бороналаб қўйилади. Шунда тупроқдаги намлик узоқ вақт сақлаб қолинади.
    И.Анорбоев, А.Исроилов

Боғ ва токзорларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан тавсиялар

Боғларда қишнинг сўнгги февраль ойида ҳам дала ишлар давом эттирилиши зарур. Бу бўлғуси ҳосилга пухта замин тайёрлайди. Кейинги йилларда сув танқислиги кузатилмоқда. Шунинг учун мева-узум экинларини яхши ўсиши ва юқори ҳосил беришида тупроқда намликни сақлаш ва уни тўплашга йўналтирилган агротадбирлар ўтказилиши керак.
   Р.Абдуллаев

Эртаги маҳсулотлар етиштириш бўйича тавсиялар

Эрта баҳорда тупроққа дастлабки ишлов беришдаги муҳим тадбирлардан бири майдонларни борона қилишдир. Дастлабки боронани 8–10 см, иккинчиси 12–15 см чуқурликда ўтказиш намликни 15 фоизгача сақлайди. Эртаги муддатларда эртаги карам кўчатлари, картошканинг эртаги навлари уруғи туганаги, пиёз, сабзи, редис, ош лавлаги, укроп, кашнич, петрушка, салат уруғлари жанубий минтақада 20 январдан 25 февралгача, марказий минтақада 5 февралдан 20 мартгача, шимолий минтақада 20 февралдан 25 мартгача экилади ва сепилади.
    Р.Ҳакимов

Техникаларни сифатли диагностикалаш бўйича тавсиялар

“Диагностика” юнонча сўз бўлиб, “аниқлашга қодир” маъносини беради. Трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарини диагностикалашдан кўзланган асосий мақсад – бу уларнинг созлиги ва ишга яроқлилик даражасини текшириш ҳамда техник ҳолатини баҳолаш йўли билан соз (таъмирлашни талаб қилмайдиган), носоз (таъмирталаб) ва брак (бутунлай яроқсиз) детал, қисм ва агрегатларни аниқлашдир.
     М.Тошболтаев

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида хандон писта етиштириш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизнинг тупроқ-иқлим шароити хандон писта (Pistacia vera) ўстиришга жуда қулай. АҚШ, Эрон, Туркия, Сурия каби давлатларда писта қимматбаҳо озиқ-овқат ўсимлиги сифатида машҳур бўлиб, давлатга катта даромад келтиради. Шунинг учун ҳам уни “яшил олтин” ёки “олтин дарахт” деб аташади.
    Г.Чернова, А.Ўтаназаров

Қоракўлчиликда қишловни беталофат ўтказиш бўйича тавсиялар

Қишлов – қоракўлчиликда ўта маъсулиятли мавсум ҳисобланади. Қорли-қировли, совуқ, аёзли кунлар чўпон-чўлиқларни синовдан ўтказади. Чорвадорлар бу кунларда ҳушёрликни асло сусайтирмасдан, ем-хашак заҳираси март ойининг биринчи-иккинчи ўн кунликларигача етишини таъминлаб, бўғоз совлиқларни баҳорнинг илиқ кунларигача етказиб, улардан соғлом қўзи олиш чораларини кўришган.
   Н.Бобоқулов, А.Газиев

Озуқабоп экинларни етиштириш бўйича тавсиялар

Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантиришда чорва молларига мустаҳкам озуқа базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда ерлардан унумли фойдаланиш, озуқа экинларидан юқори ҳосилдорликка эришиш чора-тадбирларини кўриш зарур.
   Б.Аллашов, С.Жамолов, А.Сабиров

Асаларичиликда амалга ошириладиган ишлар бўйича тавсиялар

Февраль – қорлар эриб, куртаклар бўртиб, қишки осойишталикдан сўнг, баҳорги уйғониш давридир. Бу даврда асаларичилар умид билан ҳаво исишини интиқиб кутишади. Агар қуёш осмонда кўпроқ туриб қолса, бодом гуллаб, дарахтлар барг ёза бошлайди, асаларичилик мавсуми бошланади.
    О.Тўраев, Ё.Шукуров, Т.Ибрагимов


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech