Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ерларни экин экишга тайёрлаш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда жорий йил январь ойи кўп йиллик ўртача об-ҳаво ҳароратига нисбатан илиқ келди. Ёғингарчилик миқдори нисбатан кам бўлганлиги туфайли экин майдонларида намлик етарли бўлишини таъминлаш зарур. Бунинг учун февраль ойида агротехник тадбирлар қуйидаги тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ.
    Б.Ниёзалиев

Лалмикор ерлардан унумли фойдаланиш бўйича тавсиялар

Маълумки, мамлакатимизда лалмикор экин майдонлар 750 минг гектардан ошиқроқни ташкил этади. Бу ерлардан 130 минг гектари ёғинлар билан таъминланган майдонлардир. Деҳқон ва чорвадорларимиз суғориладиган ерлар билан биргаликда мазкур майдонлардан ҳам фойдаланиб келишмоқда. Келгусида лалми майдонлар деҳқончилиги янги техника ва технологияларни, қурғоқчиликка чидамли экинлар навларини жорий қилиш орқали янада ривожлантирилади, албатта.
    С.Ғайбуллаев, Х.Юсупов

Тоғли ва тоғолди майдонларда бодомзорлар ташкил этиш бўйича тавсиялар

Бодом – ёнғоқсимон мевалилар туркумига мансуб бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида жуда қадимдан парваришланиб келинади. Ўрта Осиё, Хитойнинг тоғли ҳудудлари, Монголия, Ўрта Ер денгизи, Марказий Америкада кенг тарқалган. Мевасининг мағзи ноёб озиқавий хусусиятга эга, витаминлар ва микроэлементлар манбаи ҳисобланади.
    А.Арипов, А.Рихсиев

Мевали дарахтларни совуқдан ҳимоялаш юзасидан тавсиялар

Мевали боғларни совуқдан зарарланиш даражаси кўпгина омилларга боғлиқ. Булардан асосан тупроқ унумдорлиги, пайвандтагнинг совуққа чидамлилиги, навлар, ернинг шўрланиш даражаси ва ўтказилаётган агротехник тадбирлар шулар жумласидандир.
    Н.Астанақулов

Дарахтларга шакл бериш бўйича тавсиялар

Мевали дарахтлардан муттасил мўл ҳосил олишга қаратилган агротехник тадбирлар комплексида дарахтларга тўғри шакл бериш, буташ, шохларни сийраклаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадбирлар ҳаво ҳарорати +5 оС дан юқори бўлган кунларда амалга оширилади.
    Р.Абдуллаев, М.Исроилов

Тоғли ҳудудларда узумчиликни ривожлантириш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда боғдорчилик ва узумчилик тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 100–150 минг гектар майдондан ортиқ тоғли ва тоғолди ҳудудлари мавжуд бўлиб, ушбу ҳудудларда узумчиликни ривожлантириш имконияти жуда катта.
     У.Набиев, Р.Абдуллаев

Эртаги сабзавот етиштириш бўйича тавсиялар

Қиш кунлари имкон бўлди дегунча сабзавоткорлар фурсатдан фойдаланиб қолишга интилишади. Зеро, халқимиз айтганидек, эрта эксанг эрта ўрасан.
    Р.Ҳакимов, Ф.Расулов

Тўл олиш мавсумини ўтказиш юзасидан тавсиялар

Чорвачиликнинг ҳар бир тури ўзига хос масъулиятли давр ёки мавсумларга эга. Қўйчиликда, жумладан республикамизда яхши ривожланган қоракўлчиликда шундай ўзига хос масъулиятли давр – тўл даври, яъни қўзилатиш мавсуми ҳисобланади.
    А.Орипов, Н.Йўлдошев

Тракторларни таъмирлаш бўйича тавсиялар

Фермерларимиз тракторлардан, айниқса, тўрт ғилдиракли универсал-чопиқ тракторлардан йил давомида фойдаланадилар. Шу боис улар доимо техник жиҳатдан ишга соз ҳолатда бўлиши керак.
     М.Тошболтаев


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech