Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Март ойида бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича тавсиялар

     Бу йил қиш фаслининг илиқ келиши ва февраль ойида ёғингарчиликнинг кўп бўлиши ғалла майдонларида бегона ўт, турли хил касалликларни айниқса, занг касалликлари ҳамда ҳашаротларнинг кўпайиб, ривожланишига қулай шароит яратмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, кузги бошоқли дон экинларини ривожланиш фазаларига қараб март ойида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш талаб қилинади.
      Р.Сиддиқов, И.Эгамов

Март ойида чигит экиш бўйича тавсиялар

    Жорий йилги ўзига хос ўзгарувчан об-ҳаво шароитида пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда даладаги ишларни ўз вақтида маромига етказиб бажариш, мавжуд сув, минерал ва маҳаллий ўғитлардан унумли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
    Ф.Ҳасанова, Ш.Абдуалимов

Сабзавот ва полиз экинларини эрта муддатда етиштириш бўйича тавсиялар

  Қишнинг сўнгги ойи серёғин келиши эртаги муддатларда экилиши режалаштирилган карам кўчати, пиёз, сабзи, лавлаги ва кўкат сабзавотлар уруғлари ва картошка экиш ишлари март ойининг биринчи ва иккинчи ўн кунликларига қадар чўзилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
      Р.Ҳакимов, М.Холдоров

Боғбонларга тавсиялар

   Ўлкамизга баҳорнинг ташрифи билан боғларда ишлар қизғин тус олади. Қишнинг январь-февраль ойларида ҳаво ҳарорати ҳар йилгига нисбатан илиқ ва қуруқ бўлиши боис боғларга шакл бериш, буташ-сийраклаштириш ишлари анча барвақт бошланди. Бундай ишларни дарахтларнинг куртаклари бўртгунига қадар тугатилиши зарур. Ушбу тадбирларни тезлик билан тугаллаб, парвариш ишларини бошлаб юбориш керак.
     Р.Абдуллаев, Х.Утаганов

Резавор ўсимликларни парваришлаш бўйича тавсиялар

    Республикамиздаги мевали ва резавор ўсимликлар ичида қулупнай, қорағат (смородина) ва малина юқори ҳосил бериши, шунингдек, меваси ўта мазалилиги, дориворлилиги билан ажралиб туради. Бу ўсимликлар жуда эрта уйғониши боис, уларни эрта баҳорданоқ қатор оралари юмшатилиб, органик ҳамда минерал ўғитлар билан озиқлантирилади.
      Х.Абдуллаева

Зооветеринария тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар

    Мамлакатимизда чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари сони йил сайин кўпаймоқда. Фермерлар маҳсулот миқдорини ошириш ва сифатини яхшилаш чораларини кўришмоқда.
     С.Мавлонов, Х.Арзиев

Чорва маҳсулдорлигини ошириш бўйича тавсиялар

  Республикамиздаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантиришда мустаҳкам озуқа базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга.
     Б.Аллашов, С.Жамолов

Таъмирланган машиналар сифатини назорат қилиш бўйича тавсиялар

   Туман ва муқобил машина-трактор парклари, “Агротехсервис МТП” МЧЖ ва фермер хўжаликлари устахоналарида баҳорги далачилик ишларида қатнашадиган ерларни экишга тайёрлаш, экиш, қатор ораларига ишлов бериш, ўғит сочиш, юк ташиш машиналарини таъмирлаш тадбирлари ниҳоясига етмоқда. Мазкур жараённинг якунловчи босқичи – бу таъмирдан чиқарилган машиналар сифатини назоратдан ўтказиб, уларни меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган талаблар асосида қабул қилиб олишдир.
      М.Тошболтаев


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech