Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Август ойи пахта ривожида, ҳосил тўплашда ҳал қилувчи фаслдир

   Август ойида бажариладиган тадбирларнинг аҳамияти пахта ҳосилида ниҳоятда муҳим. Чунки, ҳосилнинг эртаги, сифатли ва мўл бўлиши айни шу ойдаги фидокорона меҳнатга боғлиқ. Бу ойда ғўза агротехникаси талабларга мувофиқ бажарилса, ривожи тезлашиб кўсакларга кўсак қўшилади, вазни ошади, толаси пишиб етилади.

  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Ғўза баргини сунъий тўктириш бўйича тавсиялар

Пахтакорларимизнинг фидокорона меҳнати эвазига етиштирилган ҳосилни кузнинг совуқ ва ёғин-сочинли кунларига қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб-териб олишда ғўза баргини сунъий тўктириш муҳим аҳамиятга эга.

   Ф.Тешаев, Р.Назаров

Пуркагич агрегатларидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар

   Ҳозирги пайтда пахта майдонларини кимёвий препаратлар билан дефолиация қилишда вентиляторли ОВХ-600, ОВХ-28, VP-1, штангали ОШУ-50, ОПШХ-12/5 ҳамда М-1600 пневматик қувурли пуркагичлардан кенг фойдаланилмоқда.

     М.Тошболтаев

Келгуси йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари уруғини экиш бўйича тавсиялар

   Айни кунларда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Республикамиз минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларининг ҳар хиллиги кузги буғдой етиштириш агротехнологияси ҳам ҳар бир минтақанинг ўзига хос бўлишини тақозо этади.

      Р.Сиддиқов, И.Эгамов

Боғ ва токзорларда август ойида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар

    Айни кунларда юртимиз боғ-роғларида бўлган киши мева-узум ҳосили ғарқ пишганлигини кўриб кўзи қувнайди: халқимиз ризқи нақадар бутун, дастурхони тўкинлигига яна бир бора амин бўлади. Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш эса боғбонларимиздан катта маъсулият талаб этади.

   Р.Абдуллаев, А.Арипов

Такрорий сабзавотларни парваришлаш бўйича тавсиялар

    Мамлакатимизнинг қулай тупроқ-иқлим шароити битта майдонга йил давомида бир неча маротабагача экин экиб, ҳосил олиш имконини беради. Сабзавот экинларининг об-ҳаво шароитига талаби турлича: айрим сабзавотлар иссиқсевар бўлса, айримлари сал­қинсевар, яна айримларига ёмғирли ҳаво маъқул келса, бошқа бирига умуман тўғри келмайди.

   Р.Ҳакимов, Е.Лян, Ф.Расулов



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech