Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Кузги бошоқли дон экинларини агротехникаси юзасидан тавсиялар

Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишнинг асосий омиллари – бу уруғ экиш учун ер тайёрлашни сифатли ўтказиш, ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда нав танлаш, сараланган сифатли уруғликни экиш, уруғликнинг экиш муддати ва меъёрлари, уруғларни пешма-пеш суғориб ўз вақтида ундириб олишдан иборат. Зеро ғалла ҳосилининг ярми экиш мавсумида ҳал бўлади.

     Р.Сиддиқов, А.Мансуров, А.Мўминов

Боғбонларга тавсиялар

Келгуси йили боғ-токзорлардан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлаш мақсадида мевали дарахтларни ҳамда токзорларни ҳозирги кунларда қишнинг аёзли совуқларига чидамлигини ошириш чораларини кўриш зарур. Бунинг учун октябрь ойидан боғ ва токзорларда суғоришни батамом тўхтатиш керак.

    Р.Абдуллаев, Х.Абдуллаева

Совуқ ва дўлдан зарарланган ток туплари агротехникаси юзасидан тавсиялар

Республикамизда узумчиликни янада ривожлантириш, токзорларни кенгайтириш ва уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, илмий базасини мус­таҳкамлаш, янги истиқболли ва серҳосил нав­ларни амалиётга жорий этиш ва экспорт салоҳиятини кучайтириш мақсадида республикамизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, 2015 йилгача токзорлар 22,5 минг гектарга ошиши ҳамда 15,7 минг гектардагиси реконструкция қилиш кўзда тутилган. Биргина жорий йилда токзорлар майдони 136 минг гектарга етди. 116 минг гектар ҳосилли токзорларни эрта баҳорда қисқа муддатли совуқлар ҳосил куртакларига зарар етказди. Чунончи шу йилнинг 30-31 март кунлари ҳаво ҳароратининг кескин -100С даража пасайиши туфайли токнинг ҳосил куртаклари зарарланди. Кўпгина вилоятлардаги токзорлардаги 60-70 фоиз токнинг ҳосил куртаклари шикастланди.

    А.Ғуломов

Лимон етиштириш юзасидан тавсиялар

Цитрус ўсимликлари иссиқсевар бўлганлиги боис, улар совуққа чидамсиз, мевасининг етилиши учун жуда кўп фойдали иссиқ ҳарорат йиғиндисини талаб қилади, ўсув даври анча узоқ. Шунинг учун республикамизда цитрус ўсимликлари ҳосили иссиқхона ва траншеяларда етиштирилади.

   Р.Абдуллаев, Ж.Агзамходжаев

Хандон писта етиштириш юзасидан тавсиялар

Пистанинг ватани Марказий Осиё ҳисобланади. Ўзбекистонда табиий ҳолатда деяр­ли барча тоғ тизмаларида учрайди. Сурхондарё вилоятининг Боботоғ тизмасида эса асосий ўрмон ташкил этувчи ўсимлик ҳисобланади. Атмосфера ёғинлари 300 мм бўлган (ёки ёз ойлари жазирамасида умуман бўлмаган), шунингдек, ёз ва қиш ойларида ҳаво +46 даражадан –40 даражагача ўзгарган экстремал шароитда ўсиш-ривожланиш ва мева беришда унинг бодомдан бошқа рақиби йўқ ҳисоб. 1000 ёшгача мева беради. Хандон писта юқори диетик маҳсулот бўлиб, мағизида 49% дан 60% гача мой, 15-20% оқсил, 3-8% қанд ва бошқа микроэлементлар мавжуд. Меваси нафақат ички, балки жаҳон бозорида ҳам юқори баҳоланади.

     Е.Ботман

Чорва қишловини беталофат ўтказиш юзасидан тавсиялар

Ўлкамизда кузнинг нафаси сезила бошлагач деҳқону чорвадор қишга тайёргарлик ишлари билан банд бўлади. Чорвани қорли-қировли кунлардан беталофат олиб чиқиш, келгуси йилги юксак натижаларга эришиш тадориги асли шу кунлардан бошланади. Боиси, бугунги пухта тайёргарлик чорва учун жуда зарур ва аҳамиятлидир.

     А.Нурматов, Р.Рўзиев

Ветеринария соҳасида куз-киш даврида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан тавсиялар

Чорвачилик билан шуғулланувчи барча мутахассислар чорва қишлови олдидан қуйидаги чора - тадбирларни ўтказишлари тавсия этилади:

     Ш.Жабборов, Б.Элмуродов

Асаларичилик соҳасида куз-киш даврида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан тавсиялар

Асаларичилик йили албатта куздан бошланади. Асалариларни қишловга тайёрлаш нафақат асалари оиласини асраш имконияти, балки мўл асал олиш гарови ҳамдир. Бунинг учун етарли миқдорда сифатли озуқа жамғариш, қишловга кучли оилаларни қолдириш зарур.

   О.Тўраев, Х.Донаев



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech