Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Матбуот конференцияси тўғрисида

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида мамлакатимизда фермерлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
     Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Фермерлар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Адлия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва алоқадор муассасалар вакиллари иштирок этди.
      Ахборот хизмати

Ўзбекистон пахтаси ва тўқимачилиги: ютуқлар ва истиқболлар

Жорий йилнинг 17 октябрида пойтахтимиздаги «Ўзэкспoмaркaз»дa VIII Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси очилди. 2005 йилдан буён анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган ушбу анжуманда дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан пахта саноати ва тўқимачилик соҳасининг минг нафардан зиёд вакили қатнашмоқда. Улар мамлакатимизда тўқимачилик саноатини ривожлантиришда хорижий инвестициялар жалб этиш учун яратилган қулай муҳит билан танишадилар, шунингдек, пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришга оид тўғридан-тўғри савдо битимларини имзолаш имкониятига эга бўладилар.
    Матбуот хизмати

Чорвачиликда озуқабоп экинларни етиштириш агротехникаси ва уруғчилиги мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

2012 йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Чорвачилик илмий-тадқиқот институтида Республикаси “Чорвачиликда озуқабоп экинларни етиштириш агротехникаси ва уруғчилиги” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
  Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад озуқабоп ем-ҳашак экинлар бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш, суперэлита уруғлар етиштириш ҳамда бугунги кунда чорвачилик билан шуғулланаётган фермерларни суперэлита, элита, юқори ҳосилдор ва ҳар хил касаллик, зараркунандаларга чидамли бўлган ем-ҳашак экинлари уруғлари билан таъминлашдан иборат бўлди.
      Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 майдаги ПҚ-1763-сонли қарорига мувофиқ Шуҳрат Жўрақулович Тешаев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 
     Ахборот хизмати

Мелиорация масалалари бўйича матбуот конференцияси тўғрисида

2012 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги “Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3932-сонли Фармонининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида матбуот конференцияси бўлиб ўтди.
  Матбуот конференциясига, вазирлик марказий аппарати бош бошқарма ва бошқарма бошлиқлари, вазирлик тизимидаги сув хўжалигига алоқадор компания, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотлар ҳамда вазирлик тасарруфидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли раҳбар ва мутахасислари, етук олимлар ҳамда республикамизнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.
   Ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди

2012 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари Қўмитасининг кенгайтирилган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. 
   Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад айнан соҳага оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш орқали, амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш зарурияти юзасидан билдириладиган амалий таклиф ва тавсиялар асосида тегишли қарор қабул қилишдан иборат бўлди. 
   Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг “Аграр соҳага оид қонунлар асосида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳолати ҳамда уларни такомиллаштириш масалалари ҳақида”ги ахбороти тингланди. 
    Ахборот хизмати

Чорвачиликда наслчилик ишларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган Республика семинари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2012 йил апрель ойи иш режасига мувофиқ жорий йилнинг 13 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Пегас Агро Мастер” ва “Тошкентагросаноат” МЧЖларда наслчилик ишларини ташкил этишда илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича Республика семинари бўлиб ўтди.
    Ахборот хизмати

Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳамда компьютер саводхонлигини ошириш масалаларига бағишланган ўқув-семинар тўғрисида

Жорий йилнинг 17-18 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, “Ўзинфоком” маркази ҳамда “UNICON“ давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда “Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ҳамда компьютер саводхонлигини ошириш” масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилиб, унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, тизимдаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари қатнашдилар.
    Ахборот хизмати

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифатини ошириш ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришнинг энг муҳим мезонлари" мавзуида конференция бўлиб ўтди

 Жорий йилнинг 31 январь куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги билан ҳамкорликда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифатини ошириш ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришнинг энг муҳим мезонлари” мавзуида  конференция ўтказилди.
    Конференцияда Ўзбекистон Республикаси фақат ўзи етиштираётган пахта толаси билан эмас, балки бутун дунё халқлари яхши кўриб истеъмол қиладиган мевалари, узумлари, сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан машҳур бўлиб, уларнинг кўпгина турлари ва навлари бошқа мамлакатларда учраймадиган хаммани ўзига тортадиган таъми ва хушхўрлиги билан алоҳида ажралиб туриши қайд этиб ўтилди.
     Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" номли китобини ўрганишга бағишланган давра суҳбати тўғрисида

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китобини ўрганишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech