Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Кузги бошоқли дон экинларини март ойида парваришлаш бўйича тавсиялар

Жорий йилнинг январь, февраль ойларининг илиқ, қурғоқчил келиши кузги ғалла ривожида жуда кўп қийинчиликлар туғдирмоқда. Бундай об-ҳаво шароитида кузги ғалла қишки тиним даврини ўтиши, касалликлар ва зараркунандаларни пайдо бўлиши, ривожланиши, бегона ўтлар кескин кўпайиб, ривожланиши кутилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, март ойи кузги ғаллани асосий ривожланиш даврига ўтиши кузатилади. Яъни ғалланинг туплаш давридан найчалаш даврига ўтилади. Шунинг учун 2016 йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинларини ривожланиш фазаларига қараб қатор чора-тадбирларни амалга ошириш талаб қилинади.

     Р.Сиддиқов, А.Мансуров

Чигит экиш бўйича тавсиялар

Бу йилги шароитда тупроқдаги намни сақлашда эрта баҳорда ўтказиладиган бороналаш экиш олдидан тупроқни майин, донадор, зичлигининг меъёрида бўлишига олиб келади ва табиий намликни яхши сақлаш хусусиятини оширади. Натижада чигит бир хил чуқурлик ва намга экилади, ниҳоллар текис униб чиқади, ғўза барвақт ўсиб-ривожланади, ҳосилдорлик ошади.
       Ш.Намозов, Ш.Абдуалимов

Агрегатларни таъмирлаш бўйича тавсиялар

Республикамиз фермер хўжаликлари, муқобил ва туман машина-трактор паркларида бараналар, чизель-культиваторлар, мола-текислагичлар, чигит экиш сеялкалари каби пахта майдонлари тупроқларини экишга тайёрлаш ва чигит экиш машиналарини таъмирлаш ва қабул қилиш ишлари қизғин кетмоқда.

Механизаторлар, муҳандис-техник ходимлар ва қабул комиссиялари аъзолари устахоналарда таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва назорат қилишда қуйидаги шартларни бажарилишига алоҳида эътибор беришлари лозим.
         М.Тошболтаев

Боғ ва токзорлардаги кўкламги юмушларни ўтказиш бўйича тавсиялар

Ўлкамизда баҳор нафаси уфурмоқда. Барча қатори боғбону соҳибкорлар дала ишларини қизитиб боришган. Хўш экинлар парваришида айни пайтда қандай тадбирларни бажариш керак? Ҳосилли боғ ва токзорларни эрта баҳорда (март ойи бошларида) минерал ўғитлардан соф ҳолда азотли ўғит 120 кг, фосфорли ўғит 90 кг ва калий ўғитидан 30–45 кг ҳар гектарга (20–25 см чуқурликда) солиб озиқлантириш зарур.

      Р.Абдуллаев, М.Исроилов

Эртаги сабзавотлар етиштириш бўйича тавсиялар

Бободеҳқонларимиз жорий йилда сабзавот, полиз ва картошка экинлари ҳосилдорлигини ўтган йилдагиданда ошириб, халқимиз дастурхонини сархил озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдиришга астойдил бел боғлаган. Бу борада асосий вазифа эртаки экинларни минтақалар тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда мақбул муддатларда экишдан иборат. Зеро, халқимиз айтганидек, эрта эккан эрта ейди.

      Р.Ҳакимов, Ф.Расулов

Мойли экинларни экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ички бозорни тўлдириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада кунгабоқар, махсар ва соя экинлари уруғини ўз вақтида сифатли экиш ва парваришлаш муҳим аҳамиятга эга.

    И.Анорбоев, А.Исроилов



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech