Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Fўза парвариши бўйича тавсиялар

Об-ҳаво ўзига хос ўзгарувчан келаётган бу йилги шароитда пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, мавжуд ресурслар, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда суғориш сувидан унумли фойдаланиш зарур. Бу йил чигит экиш 10–15 кунга эрта бошланганлиги тупроқдаги сув захирасидан оқилона фойдаланишни талаб этади. Шу боис ниҳоллар пайдо бўлган майдонларда қатор ораларига ишлов беришга киришилади.

   Ш.Намозов, Ш.Абдуалимов

Файлни юкламоқ
Размер: 12.33 KB

Чигит экиш ва дастлабки ишловни ўтказиш бўйича тавсиялар

Чигит экиш ва ғўза ниҳоллари қатор ораларига дастлабки ишлов бериш муҳим агротехник тадбирлар сирасига киради. Тадбирнинг сифати сеялкалар, культиваторлар ва чопиқ тракторларининг техник ҳолатига боғлиқ эканлигини фермерлар, механизаторлар ва агрономлар унутмасликлари зарур.

   М.Тошболтаев, А.Қорахонов

Апрель ойида бошоқли дон экинларинин парваришлаш бўйича тавсиялар

Об-ҳавонинг ўзига хос ўзгарувчан келаётган бу йилги шароитда ғалладан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида маромига етказиб бажариш, мавжуд ресурслар, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда сувдан унумли фойдаланиш даркор.

    Р.Сиддиқов

Боғ-токзорларда апрель ойида агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда кейинги йиллари об-ҳаво кескин ўзгариб бормоқда, ёғингарчилик кам бўлиб, сув танқис бўлмоқда. Жорий йилнинг январь-февраль ойларида ҳаво ҳарорати ўтган йилларга нисбатан анча илиқ келди. Ёғингарчилик 2015 йили январда 75,5 мм, февралда 112,6 мм, март ойида 76,2 мм жами уч ойда 264,3 мм тушган бўлса, бу йил январда 69,2 мм, февралда 2,6 мм, март ойида ҳам кам миқдорда ёғингарчилик бўлди. Бу ўтган йилга нисбатан 3–4 маротаба кам демакдир.

    Р.Абдуллаев, Х.Утаганов

Асал етиштириш бўйича тавсиялар

Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан бири бўлиб, республикамизнинг табиий иқлим шароити асалари оилаларини замонавий технологиялар асосида боқиш учун жуда қулай. Шу боис, бу тармоқни янада ривожлантиришга давлат томонидан катта аҳамият берилиши туфайли асаларичилик фермер хўжаликларининг сони йил сайин кўпайиб бормоқда.

    О.Тўраев, Ё.Шукуров

Резавор меваларни парваришлаш бўйича тавсиялар

Республикамизда озиқ-овқат дастури асосида мева-узум маҳсулотлари билан бирга резавор ўсимликларни ҳам кўпайтириш кўзда тутилган. Шу боис юртимиз боғларида ўстирилаётган турли мевалилар ичида резавор мевалилар: қулупнай, қорағат (смородина) ва малина ўсимликлари ҳам тез ривожланиб, майдонлари кенгайиб бормоқда.

   Х.Абдуллаева

Сабзавот экинларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Сабзавот, полиз экинлари маҳсулотлари аҳоли энг кўп истеъмол қиладиган озиқ-овқатлар ҳисобланади. Ушбу дармондориларга бой экинлардан юқори ҳосил олишнинг ўзига хос кўпгина омиллари мавжуд. Навларини тўғри танлаш, уруғни ўз вақтида экиш, озиқлантириш ва суғориш ишларини муддатида ва меъёрида олиб бориш, касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш шулар жумласидандир.

    Р.Ҳакимов, Ф.Расулов

Cифатли ва мўл пила етиштириш бўйича тавсиялар

Пиллачилик республикамиз аграр тармоғининг асосий соҳаларидан бири. Унинг маҳсулоти табиий ипак олиш манбаи бўлган ипак қурти пиллалари ҳисобланади. Жаҳон бозорида ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг тобора ошиб бораётганлиги ўз навбатида, мамлакатимизда пилла етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич ошириш ва сифатини янада яхшилашни тақозо этмоқда.

    Ш.Умаров, Б.Насириллаев

Чорва молларини баҳорда парваришлаш бўйича тавсиялар

Мамлакатимиз аҳолисининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш билан бир қаторда, уларни турли касалликлардан асраш муҳим аҳамият касб этади. Бунда ҳар бир мавсумда бажариладиган ветеринария тадбирларини ўз вақтида ўтказиш катта роль ўйнайди.

    Ш.Жабборов, Б.Элмуродов



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech