Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ғўзани июль ойида парваришлаш бўйича тавсиялар

Бу йил ҳаво ҳарорати нисбатан иссиқ келганини инобатга олиб ғўзани суғоришга алоҳида аҳамият бериш, сувни исроф бўлишига йўл қўймаслик лозим. Тупроқнинг механик таркибини инобатга олиб, суғориш эгатлари узунлигини тўғри белгилаш сувдан унумли фойдаланиш билан бирга ўсимликни баравж ривожланишини таъминлайди.

    Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази

Fўзани машинабоп қилиб етиштириш бўйича тавсиялар

Аввало шуни айтиш жоизки, ғўзани машинабоп қилиб ўстириш қандайдир бир сирли иш эмас. Бу – фермерлар, механизаторлар томонидан илгаридан бажариб келинган иш, яъни пахта етиштиришдаги барча агротехник тадбирларни, шу жумладан ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ўсимликларни суғориш ҳамда бош поялари ва ён шохлари учларини чилпишни муайян қоида, тартибларга қатъий амал қилган ҳолда ўтказишдир.

   М.Тошболтаев

Дуккакли дон экинларини такрорий экиш бўйича тавсиялар

Маълумки, юртимизнинг суғориладиган тупроқлари шароитида такрорий экинларни экиб ўстириш, ҳар бир гектар ердан қўшимча маҳсулот етиштиришга имконият яратади. Такрорий экин сифатида соя, мош, фасоль – рус ловияси каби дуккакли дон экинларидан фойдаланилганда эса, нафақат ушбу экинларнинг дони, балки уларнинг соя ва бошқа чиқитлари чорва моллари учун сероқсил чорва озиқаси сифатида фойдаланилса, буғдой сомонига қараганда чорва молларига “юқадиган” озиқа бўлади.

     И.Эгамов

Такрорий кунгабоқар етиштириш бўйича тавсиялар

Илгарилари фақат томорқа ва айрим хўжаликларда кунгабоқар етиштирилар, асосий эътибор йирик уруғли, мағзи пўстлоғидан осон ажраладиган навларга қаратилар эди. Энди унинг майда уруғли, таркибида ёғ миқдори кўп турларига талаб ортмоқда. Мисол учун, кунгабоқар майдонларининг ҳар гектаридан 20 центнер ҳосил ва бир тонна уруғдан тахминан 400–450 килограмм ёғ ишлаб чиқариш мумкинлиги фермер хўжаликларининг бу соҳага қизиқишини оширмоқда.
    З.Юлдашева, С.Тоғаева

Июль ойида боғ ва токзорларда бажариладиган агротехник тадбирлар юзасидан тавсиялар

Республикамизда айни пишиқчилик. Боғларда мевалар ҳаддан ташқари кўп бўлиб, бирин-кетин пишиб етилмоқда. Ёзнинг энг иссиқ (чилла) ойи ҳисобланган шу кунларда боғбону соҳибкорларимизнинг ишлари янада кўпайган. Бу йилги баҳорнинг эрта келиши, ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши боис, мевалар ҳар йилгига нисбатан 15–20 кун олдин пишиб етилмоқда. Айниқса, июнь ойида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши туфайли меваларнинг пишиб етилиши тезлаша бошлади. Шунинг учун боғларимиздаги ноз-неъматлар истеъмолчиларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда терилади. Узоқ жойларга юбориладиган меваларни техник, ички бозорга чиқариладиган меваларни эса физиологик пишиш ҳолатида узиш тавсия этилади.

    Р.Абдуллаев

Сабзавотларни такрорий экиш бўйича тавсиялар

Ғалла ва эртаги сабзавот экинларидан бўшаган майдонлардан унумли фойдаланиш, аҳолини ва қайта ишлаш корхоналарини помидор ҳамда ширин қалампир каби маҳсулотлар билан таъминлашда ушбу экинларни такрорий экин сифатида етиштириш мақсадга мувофиқдир.

    Ф.Расулов



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech