Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Август – ҳосилга ҳосил қўшиш зарбдор ойи

Бу йилги ғўза парваришида август ойида бажариладиган тадбирларга алоҳида аҳамият бериш ниҳоятда муҳим. Чунки, жорий йилда чигит экиш ишлари турли муддатларда ўтказилиб, серёғин ва салқин об-ҳаво, иссиқ жазирама кунлар билан тез-тез алмашиниб туриши натижасида айни пайтда республикамиз далаларида ғўзанинг турли даражада ривожланиши кузатилмоқда. Бу эса ҳар хил ривожланиш даврларидаги ғўзаларнинг ҳар бирига мос агротадбирлар тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади. Ғўза қатор ораларига ишлов бериш, суғориш, озиқлантириш ишларини бошқа йиллардан фарқланган ҳолатда ўзига хос тарзда олиб борилишига олиб келди.

   Ш.Абдуалимов, Ф.Ҳасанова

Fўза дефолиациясини ўтказиш бўйича тавсиялар

Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга тайёргарлик кўриш ишларида ғўза дефолиацияси муҳим агротадбирлардан бири ҳисобланади. Дефолиация ўтказилганда, баргларнинг тўкилиши таъминланибгина қолмасдан, балки, ғўзадаги бўлиқ кўсаклар 10–15 кун эрта пишиб етилади, бунда 1-терим салмоғи 15–20 фоизга ошиб, юқори сифатли хомашё ҳажми ортади, шунинг билан биргаликда ғўза касалликлари ва зараркунандаларига, айниқса қора шира тушган майдонларга самарали таъсир этади.

   Ф.Тешаев

Пахта ҳосилини ўз вақтида сифатли йиғиб-териб олиш бўйича тавсиялар

Пахта ҳосилини ўз вақтида йиғиб-териб олиш муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Кўпгина ҳолларда ғўза майдонларида 25–30 фоиз кўсак очилганда теримга тушиш оқибатида, тўлиқ етилмай яхши очилмаган кўсаклар пахтаси терилгач, пахта салмоғи ва сифати пасайиб кетади.

   Ш.Номозов

Пахта териш машиналарини таъмирлаш бўйича тавсиялар

Машиналарни таъмирлаш, яъни уларнинг функционал иш қобилиятини қайта тиклаш сифати нафақат агротехник кўрсаткичлар, балки кунлик ва мавсумий иш унумдорлиги ва барқарорлигини белгиловчи асосий омиллардан биридир.

   М.Тошболтаев

Боғ ва токзорлардаги юмушларни бажариш бўйича тавсиялар

Мамлакатимиз боғу токзорларида бу йил ҳосил мўл бўлди. Бундан, айниқса соҳибкорлар хурсанд. Эндиликда етилган ҳосилни нест-нобуд қилмай териб олиш боғбон-соҳибкорлардан катта масъулият талаб этади.

   Р.Абдуллаев, М.Исроилов

Асал олиш бўйича тавсиялар

Асал олишда уядан ажратиб олинган асалли рамкалар асал олиш жиҳозлари билан бирга олиб келинади. Хонага арилар кирмаслиги учун эшик-ойналар зич ёпилади. Хона ҳарорати кўтарилиши билан мумкатак рамкалардан асал сизиб чиқа бошлайди. Асалли рамкалар уядан, асал олишдан бир неча кун илгари ажратиб олинган бўлса ёки 20–25°С ҳароратли хонада 7–8 соат ушлаб турилса, асал тез сизиб чиқади.

  С.Абдуллаев, Т.Акмалхонов

Помидор куясига қарши курашиш бўйича тавсиялар

Помидор куяси – Tuta absoluta помидор ўсимлигининг ашаддий кушандаси бўлиб, экинларнинг меваси ва баргига жиддий зарар етказади. Помидор куясининг ватани Жанубий Америка ҳисобланиб, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларида ҳам учрайди.

   О.Хўжаев, Б.Тешабоев, М.Норматов



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech