Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Кузги ғаллани экиш бўйича тавсиялар

Пахтакорларимиз йил-ўн икки ой фидокорона меҳнат қилиб, далалардан ушбу меҳнатининг маҳсулини йиғиб-териб олишга киришган шу кунларда ғаллакорларимиз ҳам келгуси йил ҳосили тадоригини кўрмоқда. Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишда нав асосий ўринни эгаллайди. Фақатгина ўтмишдош экинлар, улар етиштирилаётган ҳудуд тупроқ-иқлим шароити, минерал озиқлантириш даражаси ва уни биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нав тўғри танланганда кузги буғдой ҳосилдорлигини гектаридан 5–10 центнерга ошириш мумкин.

       Р.Сиддиқов, С.Саидов

Пахтани машинада теришнинг иқтисодий ва ижтимоий самараси

Бир пайтлар бозорда зира сотиб ўтирган отахондан “бу зира деганлари намунча қиммат” деб сўраганимда, у “ҳа, ўғлим, бу зира ўсимлиги тоғу тошларда якка-дукка ўсади, унинг уруғини топиш ҳам, териш ҳам, кўпайтириш ҳам қийин” деганди. Ҳа, ҳосил териш, йиғиш деган гап завқли, лекин ўзи анча машаққатли.

     М.Тошболтаев

Сентябрь ойида боғларда агротехника тадбирларни бажариш бўйича тавсиялар

Мамлакатимиз боғ-токзорларида авжи пишиқчилик даври давом этмоқда. Боғларда кузги ва қишки мевалар, токзорларда сархил узумлар ғарқ пишган. Бу даврда мева боғларида ва токзорларда мавсумий парвариш ишлари асосан тугалланган бўлиб, қишга сақланадиган мева ва узум ҳосилини теришга эътибор қаратилади. Боғларда зараркунанда ва касалликлар тарқалган майдонлар аниқланади, кеч кузда пуркаш ишларини бажариш учун шу кунларда кимёвий воситаларни тайёрлаб, пуркагичларни созлаб қўйиш зарур.

   Р.Абдуллаев, Х.Абдуллаева

Иссиқхона цитрус ўсимликлари парваришлаш бўйича тавсиялар

Цитрус мевалари (апельсин, мандарин, лимон) иссиқсеварлиги сабабли совуққа чидамсиз бўлади. Шу туфайли юртимиз шароитида иссиқхона ва траншеяларда ўстирилади. Ёзда ушбу иншоотларнинг усти очиб қўйилади. Цитрус ўсимликлари ичида энг кўп экиладиган лимоннинг Мейер нави мўл ва мунтазам ҳосил олиш имконини берди.

      Ж.Файзиев

Кузда пиёз ва саримсоқ етиштириш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда бошпиёз майдони ва ҳосили жиҳатидан помидордан кейинги ўринда туради. Унинг сабзавот экинлари орасидаги улуши 23–24 %, ялпи маҳсулот бўйича 18–19 % ва ҳосилдорлига ўртача гектаридан 35–40 тоннани ташкил қилади. Ҳар йили 48–50 минг гектар майдонда пиёз етиштирилади, шундан 30–35 фоизиэртапишар пиёз навлардир.

   М.Мирзиятов, Ш.Махамадаминов



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech