Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Лалмикор майдонлар экинлари агротехнологияси бўйича тавсия

Мамлакатимизнинг лалмикор майдонларида тупроқ-иқлим шароитлардан келиб чиқиб илмий асосланган мақбул тизим асосида деҳқончилик юритиш лозим. Шунда деҳқонларимиз кўзланган ҳосилни олишга эришадилар. Сўнгги ўн йилликлар мобайнида республиканинг лалмикор майдонларида иқлимнинг глобал исиши натижасида кузги бошоқли дон экинларини экиш даврида (октябрь) тупроқ намлигининг кескин камайиб кетиши кузатилмоқда. Бундай шароитда ерни сифатли шудгор қилишнинг умуман иложи бўлмайди. Шу сабабли, аксарият кўпчилик йилларда кузги бошоқли дон экинларини эрта баҳорда экишга тўғри келмоқда.

    Х.Юсупов, Р.Сиддиқов

Сабзавотчиликда февраль ойида бажариладиган юмушларни бажариш бўйича тавсия

Айни кунларда фермер хўжаликлари ва шахсий томорқа эгалари қишнинг сўнгги ойи – февралда иссиқсевар ширин қалампир, бақлажон ва помидор кўчатларини экиб, эртаги сабзавот етиштириш тараддудини кўришмоқда. Сифатли ва соғлом кўчат тайёрлашда уруғларнинг аҳамияти жуда муҳим. Бунинг учун униб чиқиш хусусияти юқори, бегона ўт ҳамда навлар аралашмасидан ҳоли уруғлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Уруғни экишдан олдин вирус касалликларига қарши қиздириб олиш тавсия этилади. Бунинг учун помидор, ширин қалампир, бақлажон уруғлари термостат ёки қуритиш шкафида икки кеча-кундуз мобайнида 50–52 ва бир сутка 80 даражада қиздирилади.

   Р.Ҳакимов, Ф.Расулов

Мевали дарахтларнинг кўчатларини экиш бўйича тавсия

Мевали боғлар ва токзорлар кўп йиллик бўлиб, янги боғ-токзорлар барпо қилишда хатоликка йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, хатони тузатиш ҳам қийин бўлади. Аввал боғ бўлган ерларга 3–4 йилгача мевали дарахт ва ток кўчатларини экиш тавсия қилинмайди.

   Р.Абдуллаев

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ёнғоқ мевали дарахтлар парвариши бўйича тавсия

Республикамизнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёнғоқ мевали боғларни барпо қилиш учун кўплаб табиий ерлар бор. Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон (Тошкент вилояти), Зомин, Бахмал, Фориш, Ғаллаорол (Жиззах вилояти), Ургут, Каттақўрғон (Самарқанд вилояти), Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Китоб (Қашқадарё вилояти), Бойсун, Денов туманлари (Сурхондарё вилояти) ва бошқа тоғ олди ҳудудларида эса табиий ёнғоқзорлар ва маданий боғлар мавжуд. Маълумки, мевали ўсимликлар ичида ёнғоқ, бодом каби мағизли меваларнинг халқ хўжалигида аҳамияти катта.

    Р.Абдуллаев, М.Исроилов

Манзарали дарахтлар ўстириш бўйича тавсия

Аҳоли яшайдиган ҳудудлар, хусусан шаҳар ва қишлоқларнинг кўркам бўлишида манзарали дарахтларнинг ўрни беқиёсдир. Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришда жойнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос дарахт ва буталарни экиш муҳим аҳамиятга эга.

   Б.Тўхтаев

Қулупнайни плёнка остида етиштириш бўйича тавсия

Кейинги йилларда республикамизда қулупнай экин майдонлари тез суръатларда кенгаймоқда. Чунки қулупнай мевали ўсимликлар ичида энг эрта пишадиган, яъни мавсумнинг илк мевасидир. Янги териб олинган меваси жуда мазали ва хушбўй бўлиб, таркибида 4–11% қанд моддаси, 0,28–1,6% кислоталар, 37–130 мг/% С витамини, енгил ҳазм бўладиган темир, фосфор, калий, кальций тузлари ва бошқа витаминлар мавжуд.

   Х.Абдуллаева

Трактор ва тиркамаларни сифатли таъмирлаш бўйича тавсия

Маълумки, трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини сифатли таъмирлаш, уларни агротехник мавсумлар давомида бузилмасдан ишлашини таъминловчи асосий муҳандислик омилларидан биридир. Шу боис, туман ва муқобил МТПлар ҳамда фермер хўжаликларининг мутахассислари ва механизаторлари носоз техника воситаларини таъмирлаш ишларини қизғин олиб бормоқдалар.

   М.Тошболтаев, И.Тўланов

Уруғчиликка ихтисослаштирилган хўжаликларда бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича тавсия

Уруғчиликка ихтисослаштирилган хўжаликлар, жумладан, пахта ва ғалла экинлари уруғини етиштирувчи фермер хўжаликларини танлаш ва улар фаолиятини мониторинг қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиши учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” асосида амалга оширилади. Ушбу низомдаги тартиб ва қоидаларга мувофиқ Қорақалпоғис­тон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида пахта уруғини етиштирувчи фермер хўжаликлари жойларда ташкил этилган танлов комиссияси томонидан кўрикдан ўтказилади.

   Ч.Ризаев



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech