Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Бошоқли дон экинларини март ойида парваришлаш бўйича тавсиялар

Бу йилги қиш фаслининг февраль ойида ёғингарчиликнинг нисбатан кўп бўлиши ғалла майдонларида бегона ўт, ҳар хил касалликлар айниқса, занг касалликлари ҳамда зараркунандаларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратди.

    Р.Сиддиқов, И.Эгамов

Боғларда эрта баҳорги юмушларни ўтказиш бўйича тавсиялар

Дарахтларга шакл бериш буташ-сийраклаштириш ишлари бу йил нисбатан кечроқ бошланганлиги сабабли, ушбу агротехник жараёнлар дарахтларнинг куртаклари бўртишига қадар тугатилиши зарур.

   Р.Абдуллаев, Ж.Агзамходжаев

Ерларни экин экишга тайёрлаш бўйича тавсиялар

Фермерлар ерларни баҳорги экин экишга тайёрлашда тишли ва дискли тирмалар, чизель-культиваторлар, мола-текислагичлар ва бошқа текислагичлардан кенг фойдаланадилар. Ерларни экин экишга агротехник талаблар даражасида сифатли тайёрланишини таъминлашда машиналарни созлаш ва улар асосида тузилган агрегатлардан тўғри фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

   А.Ражабов, М.Тошболтаев, А.Тўхтақўзиев

Эртаги кунгабоқар парвариши бўйича тавсиялар

Мамлакатимиз аҳолисининг экологик тоза ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида, ҳукуматимиз томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 2017 йилда ноанъанавий мойли ўсимликлар (соя, кунгабоқар ва махсар) майдонларни кенгайтириш кўзда тутилган. Жорий йилда суғориладиган ерларда кунгабоқар 33 минг, соя 14 минг ва лалми ерларда махсар 68 минг гектар майдонда етиштирилиши мўлжалланган. Маълумки, жаҳон аграр соҳасида кунгабоқар асосий мойли экинлардан бири ҳисобланиб, унинг э кин майдони 23 миллион гектарни, ҳосилдорлиги эса ҳар гектаридан ўртача 13–14 центнерни ташкил этади. Уруғи таркибида 55 фоизгача мой бўлиб, асосан аҳоли истеъмоли учун ишлатилади.

    Д.Абдукаримов, М.Луков

Тупроқ унумдорлиги паст бўлган ерларда экилган экинларни парваришлаш агротехникаси бўйича тавсиялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016–2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорида кейинги 5 йил давомида мамлакатимизда тупроқ унумдорлиги паст, паст рентабелликка эга пахта майдонлардан 170,5 минг гектар, ғалла майдонларидан 50 минг жами 220,5 минг гектар майдонни қисқартириб, ушбу майдонларга тупроқ унумдорлигини оширадиган, аҳолини озиқ-овқат ва чорвани ем-хашак маҳсулотларига бўлган талабини қондирадиган дуккакли-дон, ем-хашак, сабзавот, полиз ва картошка экинларини босқичма-босқич экишни ташкил этиш белгиланган. Ушбу қарор ижросини таъминлаш учун пахта ва ғалладан бўшаган майдонларда дуккакли-дон (соя, ловия, мош, нўхат, кўк нўхат, ясмиқ, бурчоқ) экинларини етиштириш ҳамда ушбу экинларни кузги бошоқли дон экинларидан сўнг такрорий ва оралиқ экин сифатида ҳам етиштиришни кенг йўлга қўйиш келгусида тупроқларимизнинг унумдорлигини сақлашга ҳамда оширишга хизмат қилади.

   Б.Ҳолиқов, А.Иминов



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech