Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ғўза парваришида август ойида бажариладиган агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар

Август ойида бажариладиган тадбирларнинг аҳамияти пахта ҳосилдорлигини оширишда ниҳоятда муҳим. Негаки, ҳосилнинг эртаги, сифатли ва мўл бўлиши айни шу ойдаги меҳнат натижаси билан ўлчанади. Зеро, ғўза агротехникаси талабларга мувофиқ бажарилса, ривожи тезлашиб, кўсакларга кўсак қўшилади, эрта пишиб етилади, ҳосилга барака киради. Шунинг учун ушбу масъулиятли ойда барча пахтакорларнинг ўрни далада бўлиши, айниқса сувчи, механизатор, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи даркор. Ғўзани қондириб суғориш, оби-тобида культивация қилиб, қатор орасини юзароқ юмшатиш, зарарли ҳашаротлар – кўсак қурти, ўргимчаккана, беда қандаласи, қора шира хуружидан ҳимоя қилиш, вилт ва бошқа хавфли касалликларга қарши чоралар кўриш талаб этилади.

    Ш.Абдуалимов, Ф.Ҳасанова

Fўза дефолиациясини ўтказиш бўйича тавсиялар

Маълумки, мамлакатимиз пахта етиштирувчи давлатлар ичида географик жиҳатдан энг шимолий ҳудудда жойлашган. Шу боис ғўза агро тадбирлари орасида дефолиация муҳим аҳамиятга эга. Чунки, дефолиация ўтказилганда, ғўза баргларининг тўкилиши таъминланибгина қолмасдан, балки ундаги бўлиқ кўсаклар 10–15 кун эрта пишиб етилади, натижада 1-терим салмоғи 15–20 фоизга ошиб, юқори сифатли хомашё ҳажми ортади. Шунингдек ғўза касалликлари ва зараркунандаларига, айниқса қора шира тушган майдонларга самарали таъсир этади. Дефолиант қора ширани келтириб чиқарувчи ғўза битларига барҳам бериб, кўсак ва толанинг чиришини камайтиради, ҳосилни муддатида териб олишга имконият яратади.

    Ф.Тешаев

Fўза дефолиациясида пуркагичлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар

Пахта далаларини кимёвий препаратлар билан дефолиация қилишда вентиляторли ОВХ-600, ОВХ-28, VP-1, штангали ОШУ-50, ОПШХ-12/5 ҳамда М-1600 пневматик қувурли пуркагичлардан фойдаланилмоқда.

   М.Тошболтаев

Пиёз, турп, шолғом ва кўкат етиштириш бўйича тавсиялар

Мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароити сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай минтақа ҳисобланади. Мавжуд суғориладиган майдонлардан самарали ва унумли фойдаланиш, ҳар бир майдондан йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини бермоқда.

    Ш.Аминов, Е.Лян, Ф.Расулов

“Айсберг” навли бош салат етиштириш бўйича тавсиялар

Серқуёш диёримизнинг қулай тупроқ-иқлим шароити сабзавот, полиз, карам, турли кўкатлар сингари қишлоқ хўжалик экинларидан бир йилда икки, ҳатто уч маротаба ҳосил етиштириш имконини беради. Жумладан, кейинги йилларда сурхондарёлик ва қашқадарёлик деҳқонлар бош салатнинг ”Айсберг” навини етиштириб, хорижга экспорт қилишмоқда. Маълумотларга қараганда, ўтган йилнинг ўзида Сурхондарё вилояти деҳқонлари хорижга 45,8 тонна “Айсберг” навли кўкатни экспорт қилишган. Бир гектар майдондан ўртача 10–12 тонна ҳосил олинишини инобатга олсак, деҳқонларимиз уни етиштириб мўмай даромад олишлари мумкин.

   Р.Ҳакимов, М.Арамов

Иссиқхонада бажариладиган юмушлар бўйича тавсиялар

Мамлакатимиз табиий иқлим шароиптига кўра иссиқхоналарда сабзавотлар етиштириш июнь ойининг охири-июль ойининг бошларида тугалланади. Экинлар мавсуми тугагандан сўнг ўсимлик қолдиқлари йиғиштириб олинади.

    Р.Низомов, Е.Лян



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech